Пятница, 2019-07-19, 8:41 AM
www.Zamonaviy.CoM
Приветствую Вас Гость | RSS

Меню сайта
Категории раздела
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [0]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [6611]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [804]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [104]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [16]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2465]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [4122]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [39]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [6312]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [990]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2028]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [175]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [240]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [111]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1717]
Заработок в интернете / Pul ishlash [0]
Pazandachilik / Кулинария [235]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [1386]
Восстановление данных - Программы [0]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [2]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [7]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [0]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [101]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [20]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [48]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [0]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [0]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [0]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [0]
Android .apk o'yin va dasturlasr / Игры на андроид, скачать игры для android бесплатно [615]
Mobil java o'yinlar / Скачать Java игры на телефон [122]
Интересные факты: Знаете ли вы, что? [105]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ ) [51]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ )
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [41]
HIDOYAT SARI / ҲИДОЯТ САРИ [161]
Hidoyat sari / ҲИДОЯТ САРИ / IBRATLI / ISLOM / HADISLAR
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО [465]
Salat tayyorlash / Mazali salatlar retseptlari [31]
salat tayyorlash sirlari, antiqa salatlar qilish, salat qilishni organish, pazandalik sirlari, salatlarni qanday tayyorlaydi, yangicha salatlar, 2017 2018 salatlar,
Tort qilishni o'rganish / Tort tayyorlash retseptlari / Tort tayyorlash sirlari [23]
tort qilish, tortni qanday tayyorlaydi, pishiriqlar qilishni o'rganish, yangicha tortlar qilish sirlari, ajoyib malumotlar, to'rt tayyorlash sirlari, o'rganish, tort kursiga
Mazali shirinliklar tayyorlash / Pishiriqlar qilishni o'rganish [40]
shirinliklar tayyorlash, pazandalik sirlari, ayollar oshxonasi, pishiriq qilishni o'rganish, pazanda o'quv kurslari, mazali pishiriq, mazali shirinlik tayyorlash, sherlar.net. ... Soqol o'stirish uchun nima qilish kerak (yigitlarga maslahatlar)
ISLOMIY MARUZALAR / ИСЛОМИЙ МАРУЗАЛАР / МАРУЗАЛАР [80]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР [22]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР BO'YANISH USULLARI KOSMETIKALAR MASLAHATLAR AYOLLAR UCHUN PARVARISHLAR GIGIENIK MASLAHATLAR KERAKLI MA'LUMOTLAR Макияж Гўзаллик мактаби Тенденциялар Интервью Ҳаёт тарзи Янгиликлар ДЎКОН
JINSIY HAYOT / ЖИНСИЙ ХАЁТ [20]
JINSIY HAYOT JINSIY MUNOSABAT HAQIDA QOVUSHISH HAQIDA JINSIY MALUMOTLAR JINSIY ALOQA HAQIDA JINSIY ALOQA POZLALARI
NAMOZ VAQTLARI / NAMOZ TAQVIMI / НАМОЗ ТАҚВИМИ / НАМОЗ ВАҚТЛАРИ [6]
NAMOZ VAQTLARI / NAMOZ TAQVIMI / НАМОЗ ТАҚВИМИ / НАМОЗ ВАҚТЛАРИ
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 703
Статистика



Онлайн всего: 108
Гостей: 107
Пользователей: 1
iphone
Главная » 2019 » Июнь » 21 » Биз Россияда эмасмиз: Ресторан ходимлари, “Ассалому алайкум” дейишни ўрганинг!

9:38 AM
Биз Россияда эмасмиз: Ресторан ходимлари, “Ассалому алайкум” дейишни ўрганинг!
«Ассалому алайкум!» Жуда яхши кўраман бу сўзни. Азбаройи қаерга ёки кимга қўнғироқ қилмай биринчи каломим шу бўлади. Токи Ўзбекистонда яшарканман, ҳар қандай эшик, ҳар қандай тармоқ мендан энг аввало, шу сўзни қабул қилади. Аммо… Юртимизда «Добрый день» ва «Здравствуйте»дан узилолмайдиганлар талайгиналиги дилимни хира қилади…

Дунёнинг ҳеч бир миллати биз ўзбекларчалик рус тилини «тавоф» қилмаса керак. Ҳаттоки бу тилни расман асосий тил дея қабул қилишга ҳам бир нечта «зиёли» бош қўшиб кўрди. Бугун мен анча сийқаси чиқиб қолган мана шу мавзунинг бошқа бир учини кўтармоқчиман…

Биламизки, сўнгги пайтларда ривожланган мамлакатларнинг имижи шиддат билан биз томонларга ҳам кириб келди. Исталган хизмат кўрсатиш соҳасига боқинг, русча, инглизча, французча, итальянча номлар, брендлар остида. Кўчадаги майда дўкончалар, ризқини териб юрган шахобчаларга осилмаймиз. Зеро, улар кичкинагина тахтага инглизча ёзиб қўйишса-да, ўзбек эканликларини унутишмаган.

Бугун нишонимизда гуркираётган, тилга тушган бақувват соҳалар: ресторан, меҳмонхона, спорт мажмуалари, гўзаллик салонларию сайёҳлик фирмалари…  Хуллас, ҳозир санаган исталган хизмат кўрсатиш соҳасида тил муаммоси. Лекин уларнинг ўзлари буни муаммо эмас, аксинча, «замонавийлик» дея баҳолайди. Юқорида келтирилган манзилларнинг қабулхонасида сизни ходима «Добрый день!» дея кутиб олади. Рус тилини билмайдиган оми эмасман (зиёлилар рус тилида гаплашгани учун ҳам зиёли-да), шунчаки сўзим аввалида айтганимдай «Ассалому алайкум»ни севганим учун азим пойтахтимизнинг «бақувват» манзилларига ўзбекча мурожаат қилиб чиқдим.

Суриштирув натижасида маълум бўлдики, етмиш фоиз қабулхоналардаги ходимлар ўзбекча билмасликларини айтиб, русча мурожаат этишимни сўрашди. Мен эса ўзбекчасига «Менга ўзбекчани тушунадиган одам керак!» деб туравердим. Баъзи хизмат кўрсатиш соҳаларида ўзбекча биладиган ходимни қидириб топишди, баъзилари эса шунчаки гўшакни илиб қўя қолишди. Яна кимлардир «русча гапириш ресторан, меҳмонхона имижини ошириш учун шартлигини, бу уларнинг ички низоми» эканлигини зиёлиларча тушунтирди. Очиғи, ҳар сафар бирор иш билан мана шу соҳа вакилларига қўнғироқ қилсам, афсусланиб кетаман. Бунда ўзбек бўла туриб, Ўзбекистонда яшаб туриб ўз ҳақингни олдириб қўяётгандай сезасан гўё. Агар халқнинг «юқори табақаси» борадиган бу ерларда инглиз, итальян, француз тилида ҳам сўзлаша олиш ва хизмат кўрсатиш Ўзбекистон имижи учун муҳим бўлса, ходимларга ўзбекчани ҳам ўргатиш шарт! Ахир улар Ўзбекистонда яшаб, бизнинг дунё миқёсидаги «имижимиз»ни кўтаришга интилишаётган экан-ку?! Ана бор, қирқ хил тилни билсин, лекин мамлакатнинг давлат тили энг муҳими, энг олийси, билиш шарт бўлган тил эмасми? Ўзбекча салом беришни истамасалар ҳам, ўз дидларига кўра «Здравствуйте»ни хуш кўрсалар ҳам, жилла қурса, ўзбекча гапирганларга ўзбекча жавоб қайтара олишсин. Наҳотки Ўзбекистонда фақат ўзбекча билганлари учун хижолат чекиб юришса ва қабулхонадаги танноз қизларнинг «Русча гапиринг», деган кинояли оҳангларини эшитишга мажбур бўлса?..

«Бир нечта тилни билганида, русча сўзлашув муаммо бўлмасди, рус тилини ўрганиш зарар қилмайди, рус тилини билмаса уят», дегувчи юртдошларимизга бир савол: қайси рус миллати вакили сиз жон куйдириб айтаётган таклифларни айтяпти? Ҳатто ўз юртимизда русча гапиришни талаб қилаётган рус дўстларимиз бизни ҳам Россияда шундай қўллармикин?

Миллатлараро тотувлик, демократия, турли ички низомлар ҳақида бонг ураверадиганларга ягона илтимос: шунчаки юртимиздаги хизмат кўрсатиш соҳаси қабулхоналарига ўзбек тилини ҳам биладиган ходимларни ишга олишсин. Акс ҳолда, ўзимизни хорижда юргандай ҳис қилавериб, она юртимизни соғиниб қоляпмиз.

Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot dan olindi!

< ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:


Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
Загрузка...
Категория: BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA | Просмотров: 26 | | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email:
$SMILES
Подписка:1
Код *:

Вход на сайт
Логин:
Пароль:
Корзина
Ваша корзина пуста
Malumot Izlash
-------


Yangi Musiqalar:
Shahriyor - Ota duosi

Shohruhxon - Unamaydi

Milena Madmusaeva - Ovora

Zohid (Ummon) - Aprel

Rayhon - Yodimdasan

Islom dini Terrorizmga qarshi - Shukurulloh domla

Dinni askiya qilganlarga - Shukurulloh domla

Telefon va Quron - Shukurulloh domla

DJ Piligrim - Улетала Лета

Dam soldirish haiqda - Shukurulloh domla


FOYDALI MASLAHATLA
BEPUL REKLAMA
Hazil;)
>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Июнь 2019  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
Архив записей
Друзья сайта
  • www.SheJoT.CoM
  • www.Horazm.NeT
  • UzbKino.NeT
  • www.Sherlaruz.com
  • www.Uzstars.BiZ
  • www.24soat.com
  • www.Sherlar.org
  • Copyright Zamonaviy.com © 20014-2019