Қарамлик ҳақида: ким кимга қарам ўзи?
Янги даврда, айниқса ўзини турли номлардаги марказлар деб атаб олганлар ва айрим идораларга жойлашиб олган Кремлнинг ғоявий малайлари меҳнат мигрантлари масаласида Россияга боғлиқ эканимиз ва бу орқали гўёки ЕОИИга киришдан ўзга чора йўқлиги борасидаги ёлғон ва манфур пропаганда нағмаларини тўхтатаётгани йўқ.
Аслида ҳам шундайми? Биз меҳнат мигрантлари борасида Россияга боғлиқлигимиз хавотирли даражадами? Ё раҳматли Каримов сингари Кремлнинг тайзиқи ва ўйинларига кўндаланг қўйиб қўйсак бўладими?
Учинчи йилдирки, Россия аҳолиси қисқариб бормоқда. Қримнинг босиб олиниши, Донбасснинг эгаллаб олинган қисмларида рус паспортини тарқатилиши, собиқ совет ўлкалари ватандошларини Россия фуқаролигига соддалаштирилган тартибда қабул қилиш ҳам ёрдам бераётгани йўқ. Аҳоли ортидан иш кучи ҳам қисқариб бораётгани Кремлнинг талвасага солмаслиги мумкин эмас. Агар тренд давом этса, ҳар йили Россия аҳолиси камида беш юз мингга қисқариб боради ва ҳар йили Россия камида шунча мигрантларни қўшимча тарзда жалб қилишга мажбур.
Россияда қандай танловлар бор? Агрессияга учраган Украина ва Молдова Европа иттифоқи билан ассоциацияланган. Украин ва молдованлар тобора чириб бораётган Россияга боришдан кўра визасиз тарзда эркин Европа маршрутини танлаётгани ҳозир ҳеч кимга сир эмас.
Болтиқбўйи, Озарбойжон, Грузия, Қозоғистонда турмуш даражаси ва меҳнатга ҳақ тўлаш Россиядан баландроқ. Тарихий, сиёсий ва ижтимоий сабабларга кўра Хитойдан ишчи кучи жалб қилишга Россия қўрқади. Чунки Хитой ишчиси қайтиб ватанига кетмайди, Хитой етиб борган жой унинг янги ватани.
Кимлар қолаяпти? Марказий осиёдаги истонлар. Туркманистон ҳаммага маълум ёпиқ давлат, у ерга чиқиш ҳам, кириш ҳам йўқ. Тожикистон ва Қирғизистон қўшимча меҳнат ресурсларини тақдим этиш имкониятлари чекланган.
Ягона танлов Ўзбекистон ва унинг ўсишдан тўхтамаётган ишчи кучи билан боғлиқ имкониятлари.
Энди ўйланг, ким кимга қарам ўзи? Ўзбекистондан бошқа танлови йўқ Россиями ё биз?
Ҳадеб тугаб битаётган Россиянинг чотига киришни бас қилиб, қатъийроқ, принципли ва позициялироқ сиёсат юритиш вақти етмадими? Ё қўрқадиган жойимиз борми? Ё еб қўйганмизми ниманидир? Намунча қалтироқ бу сиёсатимиз?
Балки ўзгарармиз, ўзгартирармиз? Бўйни эгикнинг нархиям, қийматиям, инобатга олинар сўзиям бўлмайди.
Ўйланг бу ҳақда ва қолганларга еткариб қўйинг: Биз Россияга қарам эмас, Россия Ўзбекистонга қарам! Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot hordiq.uz dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
|