Среда, 2020-02-19, 2:43 PM
www.Zamonaviy.CoM
Приветствую Вас Гость | RSS

Меню сайта
Категории раздела
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [1]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [7725]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [1198]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [122]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [17]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2703]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [4584]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [51]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7182]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [1123]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2031]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [196]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [253]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [112]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1891]
Заработок в интернете / Pul ishlash [0]
Pazandachilik / Кулинария [237]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [1652]
Восстановление данных - Программы [1]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [2]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [7]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [0]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [103]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [20]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [48]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [0]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [0]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [0]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [0]
Android .apk o'yin va dasturlasr / Игры на андроид, скачать игры для android бесплатно [618]
Mobil java o'yinlar / Скачать Java игры на телефон [122]
Интересные факты: Знаете ли вы, что? [105]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ ) [100]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ )
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [48]
HIDOYAT SARI / ҲИДОЯТ САРИ [298]
Hidoyat sari / ҲИДОЯТ САРИ / IBRATLI / ISLOM / HADISLAR
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО [586]
Salat tayyorlash / Mazali salatlar retseptlari [31]
salat tayyorlash sirlari, antiqa salatlar qilish, salat qilishni organish, pazandalik sirlari, salatlarni qanday tayyorlaydi, yangicha salatlar, 2017 2018 salatlar,
Tort qilishni o'rganish / Tort tayyorlash retseptlari / Tort tayyorlash sirlari [23]
tort qilish, tortni qanday tayyorlaydi, pishiriqlar qilishni o'rganish, yangicha tortlar qilish sirlari, ajoyib malumotlar, to'rt tayyorlash sirlari, o'rganish, tort kursiga
Mazali shirinliklar tayyorlash / Pishiriqlar qilishni o'rganish [41]
shirinliklar tayyorlash, pazandalik sirlari, ayollar oshxonasi, pishiriq qilishni o'rganish, pazanda o'quv kurslari, mazali pishiriq, mazali shirinlik tayyorlash, sherlar.net. ... Soqol o'stirish uchun nima qilish kerak (yigitlarga maslahatlar)
ISLOMIY MARUZALAR / ИСЛОМИЙ МАРУЗАЛАР / МАРУЗАЛАР [132]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР [35]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР BO'YANISH USULLARI KOSMETIKALAR MASLAHATLAR AYOLLAR UCHUN PARVARISHLAR GIGIENIK MASLAHATLAR KERAKLI MA'LUMOTLAR Макияж Гўзаллик мактаби Тенденциялар Интервью Ҳаёт тарзи Янгиликлар ДЎКОН
JINSIY HAYOT / ЖИНСИЙ ХАЁТ [29]
JINSIY HAYOT JINSIY MUNOSABAT HAQIDA QOVUSHISH HAQIDA JINSIY MALUMOTLAR JINSIY ALOQA HAQIDA JINSIY ALOQA POZLALARI
NAMOZ VAQTLARI / NAMOZ TAQVIMI / НАМОЗ ТАҚВИМИ / НАМОЗ ВАҚТЛАРИ [10]
NAMOZ VAQTLARI / NAMOZ TAQVIMI / НАМОЗ ТАҚВИМИ / НАМОЗ ВАҚТЛАРИ
QIZIQARLI FAKTLAR / ENG QIZIQARLI FAKTLAR / JUDAYAM QIZIQARLI FAKTLAR / AJOYIB VA ENG QIZIQARLI FAKT [141]
QIZIQARLI FAKTLAR / ENG QIZIQARLI FAKTLAR / JUDAYAM QIZIQARLI FAKTLAR / AJOYIB VA ENG QIZIQARLI FAKT / КИЗИКАРЛИ ФАКТЛАР / ФАКТЛАР / ЖУДАЯМ КИЗИКАРЛИ ФАКТЛАР / ҚИЗИҚАРЛИ ФАКТЛАР / ФИЗИҚАРЛИ / ФАКТЛАР / АЖОЙИБ
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 759
Статистика



Онлайн всего: 117
Гостей: 117
Пользователей: 0
Главная » 2020 » Февраль » 14 » Бобур Мирзонинг қалбини ром этган Хуросоннинг ул гўзали ким эрди?

1:53 PM
Бобур Мирзонинг қалбини ром этган Хуросоннинг ул гўзали ким эрди?
Буюк шоҳ ва саркарда, беназир шоир, ўзбек мумтоз адабиётининг йирик вакили Заҳириддин Муҳаммад Бобур жаҳон маданияти ривожига улкан ҳисса қўшган. Темурийзода ҳукмдор 47 йиллик умри давомида кўплаб улуғ ишларни амалга ошириб, ўзидан беқиёс моддий ва маънавий мерос қолдирди. Шоирнинг дилбар ғазаллари, пурмаъно рубоийлари, бетакрор "Бобурнома”си, мусиқа, тарих, география илмига оид дурдона асарлари унинг нақадар серқирра истеъдод эгаси эканидан дарак беради.

Бадиий насрнинг бетакрор намунаси бўлган "Бобурнома” тарихий-мемуар асари дунёнинг 70 дан ортиқ мамлакатлари музейидан жой олган. Бу шоҳ асар 30 дан ортиқ тилга таржима этилган.

Тарихдан маълумки, ҳар бир буюк инсон ортида буюк аёл туради. Хусусан, ҳукмдорларнинг ҳаётида, оламшумул зафарларида, равнақи ва ҳатто инқирозида ҳам маликалар катта ўрин тутган. Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг катта аёли Моҳим бегим ҳам темурийлар тарихидаги ниҳоятда хушхулқ, теран илм соҳибаси бўлган маликалардан бири эди.

Тарихий манбаларда Моҳим бегимнинг ота-онаси тўғрисида аниқ маълумотлар йўқ. Аммо, унинг XV асрнинг охирларида Хуросонда туғилгани тахмин қилинади.

Бобур ҳам "Бобурнома"да Моҳимни никоҳига олгани ҳақида ёзаркан, қизнинг оиласи ҳақида тўхталмаган. Айрим тарихчилар Моҳим бегим Хост шаҳри ҳокими Хожа Муҳаммад Алининг синглиси бўлганини айтишади. Бобурнинг ўзи ҳам тез-тез бу шаҳарга бориб турар, унинг бир қанча фарзандлари шу ерда туғилганди.

1506 йилда Хуросон ҳукмдори Ҳусайн Бойқаронинг ўлими муносабати билан бу шаҳарга келган Бобур Моҳим бегимни учратиб қолган ва уни никоҳига олган. Моҳим бегимнинг оиласи Ҳусайн Бойқаро хонадонига алоқадор бўлиши ҳам мумкин.

Мирзо Бобур ҳар соҳада Моҳим бегимга суянар, фикрларини тинглаб, оилавий муҳитнинг назоратини унга топширган эди. Унга Бобурийлар салтанатидаги энг катта унвонлардан бири – "Подшоҳ бегим” унвони берилади.

Моҳим бегим ҳам ҳусну латофатда, ҳам фаҳму фаросатда Бобур мирзонинг дидига муносиб аёл эди. Моҳим кўпгина сафарларида Бобурга ҳамроҳлик қилган. Моҳим бегим Ҳумоюндан кейин яна икки ўғил ва икки қиз – Борбул, Форуқ, Меҳр-Жаҳон бегим ва Эсон Давлат бегим исмли фарзандларни дунёга келтирган бўлса-да, улар гўдаклигидаёқ нобуд бўлишган.

Бобур ҳатто бошқа аёли дунёга келтирган фарзандларининг тарбиясини ҳам Моҳим бегимга ишонарди. Моҳим бегим зукко, камтарин ва сабрлилиги билан ажралиб турарди. У ўғли Ҳумоюн Мирзони ниҳоятда зеҳнли, жасур ва мард этиб тарбия қилган, шу сабабли Бобурнинг ҳурматига, чексиз эътиборига сазовор бўлган эди. Бобур кичик аёли – Дилдор оғача дунёга келтирган икки фарзанди – Ҳиндол ва Гулбаданбегимни ҳам Моҳим бегим тарбия қилишини истаган.

Ўз навбатида Гулбаданбегим ҳам ўзининг акасига бағишлаб ёзган "Ҳумоюннома” асарида Моҳим бегимни алоҳида ҳурмат ва эҳтиром ила тилга олади.

Бобур мирзо Моҳим бегимга бошқача меҳр қўйган, унинг бу муҳаббатини ҳатто пайғамбаримиз (с.а.в.)нинг Ҳазрати Ойиша (р.а.)га бўлган севгилари билан қиёслашарди.

Маълумотларга кўра, Бобур Ҳиндистоннинг катта қисмини эгаллаганидан сўнг, у Қобулдан Моҳим бегимни олиб келиш учун бир қанча отлиқлар ва қоровулларни юборади. Маликанинг яқинлашиб қолгани эшитган Бобур мирзо тезда унинг истиқболига ошиқади. У ҳатто отини эгарлашларини ҳам кутмасдан ярим фарсах (тахминан тўрт чақирим) йўлни пиёда босиб ўтади. Ниҳоят олисдан Моҳим бегимнинг маҳофаси кўринади. Буюк ҳукмдор унинг истиқболига пиёда келаётганини кўриб Моҳим бегим ҳам маҳофадан тушади ва Бобур томон югуради. Унинг юзларини соғинч ва муҳаббат ёшлари юварди…

Бобурнинг мана бу ўтли мисралари ҳам Моҳим бегимга бўлган буюк муҳаббат туфайли яралган бўлса, не ажаб:

Сен гулсену, мен ҳақир булбулдурмен,

Сен шуъласен, ул шуълаға мен кулдурмен,

Нисбат йўқдур, деб ижтиноб айламаким,

Шаҳмен элга, вале сенга қулдурмен…

Маълумки, 1530 йил 30 декабрда Бобур вафот этади. Унинг катта ўғли Ҳумоюн йигирма уч ёшида тахтга ўтиради. У онасини ҳамиша бошига кўтарар, унинг маслаҳатларига амал қиларди. Бироқ, Моҳим бегим эрининг вафотидан сўнг яна тўрт йил яшади, холос. 1534 йил 28 март куни у Агра шаҳрида дунёдан ўтади.
Айни пайтга қадар Моҳим бегимнинг қаерда дафн этилгани маълум қилинмаган. Тахминларга кўра, у даставвал Бобур мирзонинг ёнида дафн қилинган. Аммо, орадан кўп ўтмай, Бобурнинг васиятига биноан унинг хоки Аградан Қобулга кўчирилади. Ўша пайтда Моҳим бегимнинг ҳам хоки Қобулга келтирилганми-йўқми, ҳали аниқланмаган…

Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot http://hordiq.uz/ dan olindi!

< ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:


Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
Loading...
Категория: Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ ) | Просмотров: 20 | | Теги: #newsuz, #ahborot, #новости, #habarlar, #Yangiliklar, #news, #uznews, #Yangilik, #xabarlar | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email:
$SMILES
Подписка:1
Код *:

Вход на сайт
Логин:
Пароль:
Корзина
Ваша корзина пуста
Malumot Izlash
-------


Yangi Musiqalar:
Nilufar Usmonova - Lapar

Shahzoda - Balki

Hulkar Abdullayeva - Pariman

Feruza Jumaniyozova - Nadi

Rayhon - Mahzun bo'lma

Nilufar Usmonova - Kelaqol

Dildora Niyozova - Alloh ismlari

Munisa Rizaeva va Yamin Band - Armon

Ko'k choy - Yomg'ir (Sahar ft Slan)

Afzal Rafiqov - Payg'ambarlar tarixi (Barcha qismlari to'liq) / Афзал Рафиков - Пайгамбарлар тарихи (Барча кисмлари тулик)


FOYDALI MASLAHATLA
BEPUL REKLAMA
Hazil;)
>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Февраль 2020  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
242526272829
Архив записей
Друзья сайта
  • www.SheJoT.CoM
  • www.Horazm.NeT
  • UzbKino.NeT
  • www.Sherlaruz.com
  • www.Uzstars.BiZ
  • www.24soat.com
  • www.Sherlar.org
  • Copyright Zamonaviy.com © 20014-2020