Суббота, 2017-11-25, 11:40 AM
www.Zamonaviy.CoM
Приветствую Вас Гость | RSS

Меню сайта
Категории раздела
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [0]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [3826]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [381]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [74]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [0]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [1901]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [3250]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [24]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [4943]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [670]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [1988]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [122]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [166]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [101]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1371]
Заработок в интернете / Pul ishlash [0]
Pazandachilik / Кулинария [160]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [919]
Восстановление данных - Программы [0]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [1]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [7]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [0]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [101]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [17]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [48]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [0]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [0]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [0]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [0]
Android .apk o'yin va dasturlasr / Игры на андроид, скачать игры для android бесплатно [266]
Mobil java o'yinlar / Скачать Java игры на телефон [96]
Интересные факты: Знаете ли вы, что? [105]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ ) [13]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ )
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 569
Статистика


waplog

Онлайн всего: 82
Гостей: 82
Пользователей: 0
Главная » 2017 » Сентябрь » 14 » БОЛАГА ПУЛ БЕРАСИЗМИ?

11:15 AM
БОЛАГА ПУЛ БЕРАСИЗМИ?
Баъзи ота-оналарнинг фикрича, бола пул билан муомала қилишни қанча эрта ўрганса, шунча яхши. Яна бир гуруҳ ота-оналар эса пул боланинг тарбиясини бузади, дейишади. Ана шундай қарама-қарши қарашларга ечим топиш мақсадида руҳшунос АНЖИМ ШАМШИМЕТОВАга мурожаат қилдик.

Бола ва пул: илк суҳбат қачон?

Боланинг ақлий ривожланишидан келиб чиқиб, пул ҳақида илк бор унинг 3-4 ёки 5 ёшида суҳбатлашиш мумкин. Масалан, "Мен, сен ва синглинг соғлом бўлишимиз учун даданг мана шу меваларни олиб келди. Уларни пулга сотиб олган” каби гапларни назарда тутаяпмиз. Пул ҳақида гапирганда кўпроқ оилавий қадриятларга урғу берсангиз, болада аҳиллик тушунчаси шаклланиб боради.

Молиявий муаммолар сир бўлсин

Бошланғич синф ўқувчисида пулга эҳтиёж юқори синфларникидай бўлмайди. Шу боис улар ота-онанинг молиявий масаладаги суҳбатини эшитишса-да, у қадар парво қилишмайди. Ўсмирлар учун эса бундай муаммолар муҳокамасида иштирок этиш – келажакда юзага келиши мумкин бўлган тўсиқлардан ҳайиқиш, оилавий ҳаётни эплай олмасликдан хавфсираш каби комплекслар юзага келишига сабаб бўлиши мумкин. Демак, имкон қадар болангизнинг ёнида молиявий масалаларни уларга эшиттирмай ҳал қилинг.

Ота-она даромади муҳимми?

Кичик болалар, асосан, дўстларининг ўйинчоқларига қараб, у ёки бу касб ҳақида тасаввур қилишади. Бундай пайтда боланинг ёшини ҳисобга олиб, касбингиз ва унга қандай эришганингизни тушунтиришингиз керак. Ўсмир фарзандингиз эса касб-корни ижтимоий даражага қараб баҳолайди. Шу боис у меҳнатингизни қадрлаши учун бир кунлик энг зарур харажатларига ойлик маошдан қанча ажратишингизни содда қилиб тушунтириб боринг. Асло "Кўрдингми мен қанча топаман” ёки "Фалончидан ҳам кўп пул ишлайман”, деган сўзларни қўлламанг. Акс ҳолда болангизда "шахспарастлик” пайдо бўлади.

Болага пул бериш тартиби

Бола 1-синфга борган пайтдан бошлаб, унга оз-оздан пул бериб бориш керак. Шу билан бирга фарзандингизнинг кундалик харажатлари, берган пулингизни нималарга сарфлаётгани ҳақида суриштириб боринг. Масалан: "Бугун тушликка нима олиб единг?”, деб сўрайсиз. Болангиз, албатта, буни яширмайди. Шундай суриштирувлар асносида кунлик харажат учун бераётган пулингиздан ортиб қолаётганини сезсангиз, эътибор беринг: болангиз буни сиздан яширмаяптими?

"5” баҳо олсанг, 1000 сўм бераман!”

Айрим ота-оналар фарзандларининг ўқишга лаёқати ошишини истаб, кундалик баҳоларни пуллик мукофот билан рағбатлантиришади. Тўғри, бу билан пулга қизиққан бола яхши ўқишга, аъло баҳо олишга ҳаракат қила бошлайди. Бироқ иккинчи тарафдан унда ҳар нарсанинг қийматини пул билан ўлчаш мумкин, деган тасаввур ҳосил бўлиши ҳам мумкин.

Ақчадон (копилка) олиб беринг!

Болаликда ўзимиз ҳам катта-кичик тангалар ёки ота-онамиз берган қайтим пулларни йиғиб борганмиз. Эсласангиз, кўпчиликнинг ўз "ақчақутиси” бўлган. Іозир ақчақутиларнинг ранг-баранг хиллари мавжуд бўлиб, уни боладаги қизиқишга қараб, танлаш мумкин. Бу усул билан болага пул йиғишни ўргатиш унинг феъл-атворида тежамкорлик, келажакда бирор мақсадни кўзлаб ҳаракат қилиш каби тушунчалар шаклланишига ёрдам беради. Шу боис фарзандингиз ақчадонга пул йиға бошласа, уни қандай сарфлашини биргаликда маслаҳатлашинг. Йиғиши учун ҳар куни пул бераверманг. Кунора ёки ҳафтада 2-3 марта оз-оздан бериб борсангиз, кифоя.

Ишонч яхши, аммо...

Бошланғич синфдаги боланинг кунлик харажатларини тахминан ҳисоб-китоб қила оласиз. Ўсмирларга келганда эса кундалик эҳтиёжлардан ташқари ортиқча қизиқишлар, демакки, харажатлар ҳам кўзга ташланади. Агар зийрак ота-она бўлсангиз, буни дарров фаҳмлайсиз. Яхшиси, ўсмир ўғил-қизларни текшириб туришдир. Масалан, қўшимча машғулоти учун тўланадиган пулни ўқитувчисига бир сафар унинг ўзидан бериб юборинг. Сўнг орқаваротдан берган-бермаганини суриштиринг. Фарзандингиз сизнинг ишончингиз билан бирга назоратингизни ҳам ҳис қилсин. Бундан ташқари унга: "Мен сенга ишонаман! Ахир, мени алдамайсан-ку, тўғрими?” қабилида гапириб, масъулият ҳиссини қарор топтириб боринг.

"Болага пул керак эмас”

Бу нотўғри фикр. Чунки боланинг ёшига қараб, унга оз-оздан зарур харажатлари учун пул бериб туриш зарур. Агар бу борада чеклов қўйиб, пуллик масалаларни сен учун ҳам ўзим ҳал қиламан, десангиз, кейинчалик у молиявий масалаларда уддабурон бўлолмайди. Мабодо, пул унинг тарбиясига салбий таъсир этишидан хавотирлансангиз, керакли нарсани бола билан бирга харид қилинг. Шу аснода молиявий масалаларни ҳал этиш, харажатларнинг энг зарурлари-ю, кераксиз чиқимлар ҳақида тушунча беринг.

"Пул йиғишга қизиқиб кетди...”

-Биринчи синфга борган ўғлимнинг кундалик харажати учун оз-моздан пул берамиз. қарасак, ҳар гал 100-200 сўм ортиб қолаяпти. Йиғиб борсанг, ўзингга бирор нима оларсан, дедик. Шунгами, энди боламиз дўконга чиқиб келса ҳам қайтимини йиғаётганига қўшадиган бўлди. Хаёли чалғимасмикан, деб хавотирланаяпмиз...

Ўткир, Тошкент шаҳри

Маслаҳат: Бола сиздан кундалик харажат учун пул олаётганида ҳар гал бир хил миқдорда берманг. Ана шунда ортиб қолган пулни эртасига қўшиб ишлатади. Дўконга чиққанида эса, албатта, неча сўм қайтим қолганини сўранг. Бир сафар қайтимни олиб: "Синглингнинг фалон нарсасига қўшамиз”, дейсиз. Кейинги сафар эса йиғиши учун берасиз. Ана шунда болангиз пулнинг қадрини англаб боради.

"Синф жамғармасига пул олиб кел”

-Қизимнинг боғча тарбиячиси синф жамғармаси учун йиғиладиган пулни доим боладан айтиб юборади. Пул нималигини тушунмайдиган қизчам: "Ойи, беришингиз керак”, "Қачон берасиз”, "Ойгул кеча олиб келди” каби сўзлар билан мени безор қилади. Умуман, болани пуллик масалаларга аралаштириш тўғрими?

Зебо, Навоий шаҳри

Маслаҳат: Аввало, боғча тарбиячиси ва мактаб ўқитувчилари молиявий масалаларга болаларни аралаштиришмасин. Жуда зарур бўлса, қоғозга ёзиб: "Уйингдагиларга бериб қўй”, дейиш керак. Акс ҳолда бола ўзи тушунмаган ҳолда воситачига айланиб қолади. Бора-бора пул дейилса, унда: "Менинг фалон нарсам учун кимдир пул тўлаши керак” деган тушунча пайдо бўлади.

Асалнинг ҳам ози ширин

-Тўртинчи синфга борадиган ўғлим кеча мактабдан келиб: "Ойи, менга ҳам кўпроқ пул беринг. Акромнинг дадаси жуда кўп пул беради, унга маза...”, дейди. "Хўш, у шунча пулни қаерга сарфлайди”, деб сўрасам: "Овқатланади, ортиб қолганига компьютерхонада ўйин ўйнайди”, деб жавоб берди. ҳайронман, наҳот, ота-оналар фарзандларига ортиқча пул бериш нотўғри эканлигини тушунишмайди?!

Наргиза, Бойсун шаҳри

Маслаҳат: Болангиз ва унинг дўсти пул қадри, унинг қандай меҳнат эвазига келишини ҳали тушунишмайди. Бу кейинчалик уларни "осон пул топиш”га ўргатиб қўяди. Шунинг учун фарзандингизга ортиқча пулнинг уволи тутишини, унга ажратилаётган кунлик пулдан ташқари оилада бошқа харажатлар ҳам борлигини тушунтиринг. Токи, пул топиш ва уни сарфлаш учун ҳам ақл кераклигини идрок этсин.

Асалнинг ҳам ози ширин

-Тўртинчи синфга борадиган ўғлим кеча мактабдан келиб: "Ойи, менга ҳам кўпроқ пул беринг. Акромнинг дадаси жуда кўп пул беради, унга маза...”, дейди. "Хўш, у шунча пулни қаерга сарфлайди”, деб сўрасам: "Овқатланади, ортиб қолганига компьютерхонада ўйин ўйнайди”, деб жавоб берди. ҳайронман, наҳот, ота-оналар фарзандларига ортиқча пул бериш нотўғри эканлигини тушунишмайди?!

Наргиза, Бойсун шаҳри

Маслаҳат: Болангиз ва унинг дўсти пул қадри, унинг қандай меҳнат эвазига келишини ҳали тушунишмайди. Бу кейинчалик уларни "осон пул топиш”га ўргатиб қўяди. Шунинг учун фарзандингизга ортиқча пулнинг уволи тутишини, унга ажратилаётган кунлик пулдан ташқари оилада бошқа харажатлар ҳам борлигини тушунтиринг. Токи, пул топиш ва уни сарфлаш учун ҳам ақл кераклигини идрок этсин. 

Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot darakchi.uz dan olindi!

< ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:

Супер Новости:
Категория: Foydali maslahatlar / Полезны советы | Просмотров: 48 | | Теги: #habarlar, #uznews, #новости, #newsuz, #Yangiliklar, #ahborot, #Yangilik, #news, #xabarlar | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email:
Подписка:1
Код *:

Вход на сайт
Логин:
Пароль:
Корзина
Ваша корзина пуста
Malumot Izlash
-------


Yangi Musiqalar:

FOYDALI MASLAHATLA
BEPUL REKLAMA
Hazil;)
>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Сентябрь 2017  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930
Архив записей
Друзья сайта
  • www.SheJoT.CoM
  • www.BePuL.NeT
  • UzbKino.NeT
  • Zustars.BiZ
  • Turk-Film.com

  • Copyright Zamonaviy.com © 20014-2017