ЖССТ маълумотларига кўра, ҳар йили ҳар юз минг чақалоқдан 6-10 нафари туғма юрак нуқсони билан дунёга келади. Бу хасталикнинг олдини олиш, эрта аниқлаш ва бемор болаларни дарддан фориғ этиш ҳақидаги ССВ Матбуот хизмати саволларига Соғлиқни сақлаш вазирлигининг болалар кардиохирургияси бўйича бош мутахассиси, тиббиёт фанлари доктори, профессор Ҳакимжон АБРОЛОВ жавоб беради.
– Болалар туғма юрак нуқсони билан дунёга келишининг асосий сабаблари нимада?
— Туғма юрак нуқсонлари ёки умуман туғма аномалияларнинг ривожланишига, асосан, олтита фактор таъсир қилади. Улар қуйидагилардан иборат:
ҳомиладор аёллардаги анемия;
аёлнинг сурункали ёки ўткир инфекцияли касаллиги;
вирусли касалликлар;
гармонал фактор;
нейрогуморал фактор;
яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳ.
Камқонлик, ҳомиладорликнинг дастлабки уч ойлигида аёлнинг гриппга чалиниши ва бунга қарши даволанмаслиги, қолаверса, буйрак ва бошқа аъзолардаги сурункали хасталиклар, онада учрайдиган турли инфекциялар ва вирусли касалликлар ҳомиланинг соғлом ривожланишига имкон бермайди. Натижада, болада туғма нуқсонлар пайдо бўлиши мумкин.
Бу муаммонинг олдини олиш учун ҳомиладорликни режалаштиришдан олдин бўлажак ота-она тор мутахассислар кўригидан ўтиб, касаллик аниқланса, даволаниши лозим. Бунинг учун оилада тиббий маданият юқори бўлиши керак.
– Болаларда туғма юрак нуқсонларини эрта аниқлашнинг энг самарали усули ҳақида маълумот берсангиз.
– Бунинг энг самарали йўли ҳомиладор аёлларни скрининг кўригига ўз вақтида жалб этишдир. Бугунги кунда мамлакатимизда она-бола скрининг хизмати ривожланиб бораяпти. Қолаверса, туғруқ мажмуаларида ҳар бир чақалоқ чуқур кўрикдан ўтказилади. Болада туғма нуқсон бўлса, шу ернинг ўзида аниқлаш имкони мавжуд.
Кейинчалик бола токи соғайгунича тегишли мутахассисларнинг доимий кузатувига, шунингдек, ихтисослашган бўлимларга етказилиб, чуқур инвазив текширишлар ўтказилади.
Бундан мақсад — боладаги туғма юрак нуқсонларининг турини, асорат даражаси ва энг муҳими, оптимал даволаш тактикасини белгилаб олишдир.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.
Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot hordiq.uz dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
|