Суббота, 2017-09-23, 11:25 AM
www.Zamonaviy.CoM
Приветствую Вас Гость | RSS

Меню сайта
Категории раздела
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [0]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [3635]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [367]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [73]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [0]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [1874]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [3210]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [24]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [4876]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [663]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [1986]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [121]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [165]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [101]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1295]
Заработок в интернете / Pul ishlash [0]
Pazandachilik / Кулинария [155]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [836]
Восстановление данных - Программы [0]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [1]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [7]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [0]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [101]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [17]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [48]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [0]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [0]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [0]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [0]
Android .apk o'yin va dasturlasr / Игры на андроид, скачать игры для android бесплатно [247]
Mobil java o'yinlar / Скачать Java игры на телефон [96]
Интересные факты: Знаете ли вы, что? [105]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ ) [13]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ )
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 557
Статистика


waplog

Онлайн всего: 72
Гостей: 72
Пользователей: 0
Главная » 2017 » Сентябрь » 14 » БОЛАЛАРДАГИ ҚИЗҒАНЧИҚЛИК: ЯХШИМИ ЁКИ ЁМОН?

11:15 AM
БОЛАЛАРДАГИ ҚИЗҒАНЧИҚЛИК: ЯХШИМИ ЁКИ ЁМОН?
Кўпчилик ота-оналар фарзандида қизғаниш ҳиссини пайқаб қолишса, наҳотки биз уни нотўғри тарбиялаётган бўлсак, деб ҳайрон бўлишади. Меҳрибон ва ақлли болангиз бирданига илгари бермаган саволларни бера бошлади: "Нима учун Шавкатнинг ўйинчоғи меникидан яхшироқ? Нима учун Сардорларнинг уйи бизникидан катта? Нимага Нигорага кўчада бош кийимсиз юришга рухсат беришади, менга эса йўқ? Нега Севаранинг иккита укаси бор, менда эса биттаям йўқ?” Даставвал бу сизни қувонтиради, аммо кейинчалик қўрқитишни бошлайди.

Шунга қарамай, юқоридаги каби саволларни деярли барча болалар беради. Бу нормал ҳолат, чунки кичкинтой теварак-атрофни кузатиш, таққослаш ва хулоса чиқариш қобилдиятига эга эканлигидан далолат беради. Агар у жавобларингиздан қониқса, дарров эсидан чиқариб юборади, бошқа нарсаларга чалғийди. Демак, хавотирга ўрин йўқ.

Фарзанд тарбиясида маъсулиятли она сифатида сиз табиийки унинг ҳамма хоҳиш-истакларини бажара олмайсиз ва бажармайсиз ҳам. Лекин келажакда унинг қизғанчиқ бўлиб ўсишини ҳам хоҳламайсиз. Кўп ҳолларда болангиз саволларига аниқ ва тўғри жавоб бериш энг самарали усул ҳисобланар экан.

1. Болага тушунтириш ишларини олиб бораётганда гап-сўзларингиздан кичкинтой "менинг нимамдир ёмонроқ экан, шунинг учун айрим нарсалардан маҳрум бўлган эканман-да” деган хулосага келмаслиги керак. Ундан кўра, "Агар йўталинг ўтиб кетса, ўзим сенга зўр музқаймоқ олиб бераман” ёки "Агар кўп конфет есанг, тишинг оғрийди. Ўртоғингнинг ойиси буни билмаса керак-да”, деб айтинг.

2. Фарзандингизга тушунтиринг: инсонлар ўртасидаги фарқ (тафовут) – доимий эмас, уни ўзгартириш ҳар кимнинг ўзига боғлиқ. Яъни, агар у ўз устида тинимсиз ишласа, вақт ўтиши билан Шерзоддан ҳам узоқроққа сакраши мумкин. Агар ўзини чиниқтиришни бошласа, Мақсуд каби енгил кийимларда юриши мумкин бўлади. Фақат унга: "Биз буни ўзимизга раво кўролмаймиз” деб айтманг.

3.Болакайга тушунтиринг: ҳар бир нарсанинг албатта ўз тўлови (бадали) бор. Инсон эса нима учун тўлаш-тўламаслигини ўзи ҳал қилади. Масалан, Камоланинг ота-онаси унга чиройли ва қиммат ўйинчоқлар, ўзларига эса данғиллама уй, машинали шароитда яшашни танлашди, лекин буларнинг ҳаммаси қизлари билан кунига атиги 0.5-1 соатгина кўришиш эвазига амалга оширилади. Сиз аксинча, майли у қадар бой бўлмасангизда, фарзандингизга кўпроқ вақт ажратишни, у билан кўпроқ бирга бўлиш учун ҳаракат қилаётганингизни айтинг.

4.Болалар қизғанчиқлигининг асосий предмети – ўйинчоқ. Болакай тушунишига имкон беринг: у ёқтириб қолган ўйинчоқни ҳозир олишга имкон йўқ, аммо яқин орада сотиб оласиз. У ўзи англаган ҳолда "камроқ конфет есам, ўйинчоққа ҳам пул тежаларди” деган фикрга келсин. Ҳам соғлиққа фойда, ҳам чўнтакка.

5. Фарзандингизни ўраб олган муҳит, шароит энг ёмонлардан эмаслигини, ундан ҳам ночор аҳволда яшовчилар борлигини кўрсатинг. Ва улар қизғанишга арзийдиганларга нисбатан кўпчиликни ташкил этишини гап орасида қистириб ҳам ўтинг.

6. Боланинг олдида "Ана одамлар қандай яшаяпти!” ёки "Ҳали бу пулларни қаердан, қандай йўллар билан топаётганлиги маълум эмас” каби гапларни гапирманг.

7. Уй ичидаги қулайликка ва нарсаларнинг жойлашувига аҳамият беринг. Кичкинтой уйда ўзини қулай ва эркин ҳис қилиши жуда муҳим.

8. Ҳеч кимни болангиз олдида мисол, намуна қилиб кўрсатишга интилманг. Унинг қобилияти ва меҳнатини қўшнининг аълочи қизи Ситора нисбатан эмас, балки ўзининг имкониятларидан келиб чиқиб мақтанг, керак бўлса мукофотланг.

9. Фарзандингизга кўпроқ мустақил топшириқлар беринг, уй юмушлари билан ҳам бандлигини таъминланг.

10. Кичкинтойлар қизғаниш ҳиссини кўпроқ йиғи орқали ифодалайдилар. Бу ҳолатда унинг айнан нимани истаётгани, ўз фикрларини аниқ ва лўнда ифодалашини талаб қилинг.

Бир томондан, қизғанчиқлик – ёмон нарса эмас, келажакда у танқид каби таъсир этиб, мақсад сари қадам ташлашга куч, ғайрат бағишлайди. Бошқа томондан олиб қараганда, юрагининг туб-тубида ҳар бир болакай ота-онасига ишонишни хоҳлайди. Шундан қилингки, ҳамма нарса ўз меъёрида бўлсин.

Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot darakchi.uz dan olindi!

< ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:

Супер Новости:
Категория: Foydali maslahatlar / Полезны советы | Просмотров: 14 | | Теги: #habarlar, #uznews, #новости, #newsuz, #Yangiliklar, #ahborot, #Yangilik, #news, #xabarlar | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email:
Подписка:1
Код *:

Вход на сайт
Логин:
Пароль:
Корзина
Ваша корзина пуста
Malumot Izlash
-------


Yangi Musiqalar:

FOYDALI MASLAHATLA
BEPUL REKLAMA
Hazil;)
>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Сентябрь 2017  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930
Архив записей
Друзья сайта
  • www.SheJoT.CoM
  • www.BePuL.NeT
  • UzbKino.NeT
  • Zustars.BiZ
  • Turk-Film.com

  • Copyright Zamonaviy.com © 20014-2017