Пятница, 2018-04-20, 3:00 PM
www.Zamonaviy.CoM
Приветствую Вас Гость | RSS

Меню сайта
Категории раздела
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [0]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [4574]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [468]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [80]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [16]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2006]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [3455]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [24]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [5277]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [718]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [1995]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [127]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [175]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [108]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1469]
Заработок в интернете / Pul ishlash [0]
Pazandachilik / Кулинария [189]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [1042]
Восстановление данных - Программы [0]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [1]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [7]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [0]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [101]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [17]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [48]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [0]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [0]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [0]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [0]
Android .apk o'yin va dasturlasr / Игры на андроид, скачать игры для android бесплатно [297]
Mobil java o'yinlar / Скачать Java игры на телефон [104]
Интересные факты: Знаете ли вы, что? [105]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ ) [21]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ )
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [17]
HIDOYAT SARI / ҲИДОЯТ САРИ [14]
Hidoyat sari / ҲИДОЯТ САРИ / IBRATLI / ISLOM / HADISLAR
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО [1]
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 598
Статистика




Онлайн всего: 53
Гостей: 53
Пользователей: 0
Главная » 2015 » Февраль » 17 » Болаларга тежамкорликни ўргатамиз!

11:10 AM
Болаларга тежамкорликни ўргатамиз!
Бир куни дугонамникига меҳмонга бориб, икки яшар қизчасининг хонасига кирдим-уҳайратда қолдим. Бутун хона қимматбаҳо ўйинчоқларга тўлган, аммо уларнинг бари бузилган, синдирилган. «Ҳеч ўйинчоқ ўйнашни билмайди, қанақа пишиқ материалдан тайёрланганини олиб берсак ҳам, синдиради. Майли, синдираверсин, ачинмайман. Айтишларича, болалар шу йўл билан дунёни англар ва дунёқарашларини кенгайтирар эканлар», деб изоҳ берди мезбон. Фикримизча, болани аввал-бошдан тежамкор ва увол нима эканлигини биладиган қилиб тарбиялашимиз керак. Хўш, бунинг қандай йўллари бор? Биргаликда танишамиз.

1. Шахсий ибрат. Онасининг қўша-қўша сумкаю туфлилари қаторлашиб тургани ҳолда яна янги кийимлар сотиб олаётганини кўрган қизалоқдан тежамкорлик кутса бўладими? Албатта, ранг-баранг кийинишни ҳар бир аёл истайди, аммо чегарани унутиб қўймаслик, кийимларини урфдан қолди, деб ташлаб юбормаслик керак.

2. Уқдириш, ўргатиш, насиҳат. Увол, исроф деган тушунчаларни болаларга англатиш, бунинг учун халқ оғзаки ижодига ёки ҳаётий воқеаларга мурожаат қилиш керак. Такрорлайверсангиз, боланинг қулоғига қуйилиб қолади, албатта. Ахир бизга ҳам ёшлигимиздан шуни ўргатишган-ку!

3. Айтганини муҳайё қилаверманг. Масалан, расм альбомининг муқовасини йиртиб қўйдими, то альбом тўлмагунча янгисини олиб берманг. Бир неча кун йиртиқ альбом тутган бола кейинги сафар уни авайлайди, албатта. Борди-ю йиртилиши билан янгисини муҳайё қилсангиз, биринчидан, болани бебаҳо ҳаётий сабоқдан бебаҳра қолдирасиз, иккинчидан, икки кун ўтмай, альбомини яна йиртиб келиши учун замин ҳозирлайсиз.

4. Болага керак бўлмаган нарсани олиб берманг. Масалан, беш яшар бола учун ғилдиракчали ботинкалар нимага керак? Ёки тўрт яшар қизчага болалар косметикаси керакми? Умуман, ёш қизчаларни бўянтириш одатининг ўзи бемаънилик.

5. Бузилган, синган, йиртилган нарсаларни ташлаб юборишга шошилманг. Уларни тузатишга, бутлашга уриниб кўринг. Жуда бўлмаса, улардан бошқа бирон мақсадларда фойдаланиш йўлини топинг, токи бола ҳам моҳир қўлли бўлиб ўсади.

6. Арзонга тушади деб болага кўп миқдорда ручка, қалам, дафтар каби ўқув қуроллари сотиб олманг. Ёки сотиб олсангиз ҳам, унга ҳаммасини кўрсатманг. Бир чоракка тўртта (олтита, саккизта) дафтар ажратиб, шуни чорак охиригача етказиш кераклигини уқдиринг.

7. Уддабурон бўлинг. Қоғознинг фақат бир эмас, иккала томонига расм чизишга ўргатинг. Рангли қоғозларни ўртасидан эмас, бир чеккасидан кесиш лозимлигини тушунтиринг. Іали ишлатса бўладиган нарсаларни ташлаб юборишига йўл қўйманг.

8. Тартибга ўргатинг. Болага китоб ўқиб бераётганингизда уни авайлаб варақлаш кераклигини тушунтиринг. Ўйинчоқлар оёқ остида эмас, ўз ўрнида туриши керак. Кичкинтой ҳар бир ўйинчоқнинг ўз ўрни борлигини билсин. Ва ҳеч қачон туфли ёки этикда копток тепиш мумкин эмас. Бунинг учун махсус пишиқ спорт пойафзаллари бор. Бола буни англасин ва машғулотга мос оёқ кийим кийсин.

9. Урушманг, тушунтиринг. Деворлардаги гулқоғозларга чизиш, уларни йиртиш мумкин эмас! Буни болакайга энг кичик ёшларданоқ тушунтиринг. Бола ўйинчоғини синдирса ёки деворга чизиб қўйса, бу қилиғини кулиб қаршиламанг, қаттиқ уришманг, яхши гап билан бу нотўғрилиги ва сизни хафа қилишини тушунтиринг.

10. Эътиборли бўлинг! Одатда, болалар ота-онасининг эътибори етишмаганда, катталарнинг диққатини тортиш учун ўйинчоқларини синдиришади. Болага кам вақт ажратаётганингизни хаспўшлаш учун қимматбаҳо ўйинчоқ сотиб олгунча у билан уйда бор ўйинчоқларни бирга ўйнанг. Болага сизнинг меҳрингиздан қимматлироқ нарса йўқ.

11. Бола билан бирга дўконга боринг, унга харид қоидаларини ўргатинг. Ўйинчоқларнинг ҳам, ўқув қуролларининг ҳам пишиқ материалдан тайёрланганини олиш кераклигини уқтиринг.

ШАҲИНА тайёрлади. 

Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot http://sugdiyona.uz/ dan olindi!

< ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:

Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
Категория: Foydali maslahatlar / Полезны советы | Просмотров: 661 | | Теги: Yangilik, newsuz, uznews, Yangib chiqargan., xabarlar, habarlar, Новости, Yangiliklar, ahborot, news | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email:
Подписка:1
Код *:

Вход на сайт
Логин:
Пароль:
Корзина
Ваша корзина пуста
Malumot Izlash
-------


Yangi Musiqalar:

FOYDALI MASLAHATLA
BEPUL REKLAMA
Hazil;)
>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Февраль 2015  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
232425262728
Архив записей
Друзья сайта
  • www.SheJoT.CoM
  • www.BePuL.NeT
  • UzbKino.NeT
  • Zustars.BiZ
  • Turk-Film.com

  • Copyright Zamonaviy.com © 20014-2018