Пятница, 2022-05-27, 8:12 AM
www.Zamonaviy.CoM
Приветствую Вас Гость | RSS

Меню сайта
Категории раздела
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [0]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [10031]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [1546]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [142]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [17]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [3124]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [8079]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [80]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [9275]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [1973]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2028]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [299]
TURKCHA KINOLAR / ТУРКЧА КИНОЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [29]
TURKCHA KINOLAR / ТУРКЧА КИНОЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [124]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [2741]
Заработок в интернете / Pul ishlash [1]
Pazandachilik / Кулинария [276]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [2342]
Восстановление данных - Программы [4]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [2]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [7]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [0]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [104]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [20]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [48]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [0]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [1]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [6]
ADOBE AFTER EFFECTS FREE PROJECTS / БЕСПЛАТНЫЙ Проекты After Effects / Проекты АФТЕР ЭФФЕКТС [13]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [0]
Android .apk o'yin va dasturlasr / Игры на андроид, скачать игры для android бесплатно [618]
Mobil java o'yinlar / Скачать Java игры на телефон [122]
Интересные факты: Знаете ли вы, что? [105]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ ) [190]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ )
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [49]
HIDOYAT SARI / ҲИДОЯТ САРИ [504]
Hidoyat sari / ҲИДОЯТ САРИ / IBRATLI / ISLOM / HADISLAR
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО [1137]
Salat tayyorlash / Mazali salatlar retseptlari [36]
salat tayyorlash sirlari, antiqa salatlar qilish, salat qilishni organish, pazandalik sirlari, salatlarni qanday tayyorlaydi, yangicha salatlar, 2017 2018 salatlar,
Tort qilishni o'rganish / Tort tayyorlash retseptlari / Tort tayyorlash sirlari [27]
tort qilish, tortni qanday tayyorlaydi, pishiriqlar qilishni o'rganish, yangicha tortlar qilish sirlari, ajoyib malumotlar, to'rt tayyorlash sirlari, o'rganish, tort kursiga
Mazali shirinliklar tayyorlash / Pishiriqlar qilishni o'rganish [48]
shirinliklar tayyorlash, pazandalik sirlari, ayollar oshxonasi, pishiriq qilishni o'rganish, pazanda o'quv kurslari, mazali pishiriq, mazali shirinlik tayyorlash, sherlar.net. ... Soqol o'stirish uchun nima qilish kerak (yigitlarga maslahatlar)
ISLOMIY MARUZALAR / ИСЛОМИЙ МАРУЗАЛАР / МАРУЗАЛАР [180]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР [97]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР BO'YANISH USULLARI KOSMETIKALAR MASLAHATLAR AYOLLAR UCHUN PARVARISHLAR GIGIENIK MASLAHATLAR KERAKLI MA'LUMOTLAR Макияж Гўзаллик мактаби Тенденциялар Интервью Ҳаёт тарзи Янгиликлар ДЎКОН
JINSIY HAYOT / ЖИНСИЙ ХАЁТ [59]
JINSIY HAYOT JINSIY MUNOSABAT HAQIDA QOVUSHISH HAQIDA JINSIY MALUMOTLAR JINSIY ALOQA HAQIDA JINSIY ALOQA POZLALARI
NAMOZ VAQTLARI / NAMOZ TAQVIMI / НАМОЗ ТАҚВИМИ / НАМОЗ ВАҚТЛАРИ [14]
NAMOZ VAQTLARI / NAMOZ TAQVIMI / НАМОЗ ТАҚВИМИ / НАМОЗ ВАҚТЛАРИ
QIZIQARLI FAKTLAR / ENG QIZIQARLI FAKTLAR / JUDAYAM QIZIQARLI FAKTLAR / AJOYIB VA ENG QIZIQARLI FAKT [244]
QIZIQARLI FAKTLAR / ENG QIZIQARLI FAKTLAR / JUDAYAM QIZIQARLI FAKTLAR / AJOYIB VA ENG QIZIQARLI FAKT / КИЗИКАРЛИ ФАКТЛАР / ФАКТЛАР / ЖУДАЯМ КИЗИКАРЛИ ФАКТЛАР / ҚИЗИҚАРЛИ ФАКТЛАР / ФИЗИҚАРЛИ / ФАКТЛАР / АЖОЙИБ
HIKOYALAR +18 (KATTALAR UCHUN HIKOYALAR) / ХИКОЯЛАР +18 (КАТТАЛАР УЧУН ХИКОЯЛАР) [56]
+18 HIKOYALAR / +18 ХИКОЯЛАР / ZO'RAVONLIK QURBONLARI / ЗУРАВОНЛИК КУРБОНЛАРИ / НОМУСГА ТЕГИШ / СУРЛАШ / ҚИЗЛИГИНИ ОЛИШ ХИКОЯЛАРИ / ХАЁТИЙ ХИКОЯЛАР / КАТТАЛАР УЧУН ХИКОЯЛАР / JINSIY YAQINLIKLAR / ZO'RLANGAN AYOLLAR
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 1010
Статистика



Онлайн всего: 108
Гостей: 108
Пользователей: 0


Главная / Bosh sahifa » 2014 » Октябрь » 18 » Болангиз диққатини жамлай олмаса…

4:16 PM
Болангиз диққатини жамлай олмаса…
ҳар биримиз фарзандимизнинг зийрак бўлишини истаймиз. Кичкинтойларимизнинг синчковлигини ошириш учун  китоблар ўқиймиз, фильмлар кўрсатамиз, ибратли ҳикояларни айтиб берамиз. Лекин ҳамма болалар ҳам бирдек ҳушёр бўла олмайди. Баъзида ҳатто мактабдаги ўқитувчилардан ота-оналар «Фарзандингизга бирор нима бўлган? Ҳеч ҳам фикрини жамлай олмайди, доим ҳаёли тарқоқ. Дарс давомида деразага термулиб ўтиради ёки расм чизади», деган гапларни ҳам эшитишади. Бу вазиятни қандай қилиб тўғирлаш мумкин?

Синчковликни оширувчи омиллар

Зийраклик, бу нарсаларга ва воқеа-ҳодисаларга диққатни қаратишдир. Одатда қариндошларимизнинг янги туғилган чақалоқни бешиги тепасида туриб, «Зийраклигини кўр буни, диққат билан қараяпти» деган мақтовларини кўп бора эшитганмиз. Аслида эса чақалоқнинг нигоҳини синчков деб бўлмайди, чунки у бир жойга узоқ қараб туролмайди. Зийракликда диққатни жамлаб туриш билан бирга қизиқишни сўндирмасдан, янги ахборотни кўп ҳажмда қабул қилиш ҳам муҳим саналади.

Кичик ёшдаги болаларнинг диққатини жамлай олиши унинг соғлиғи ва ҳиссиётларига ҳам боғлиқ. Қорни оғриб турган гўдак ҳеч қачон эртакни охиригача эшитолмайди. Ёки бола хархаша қилаётганида қўғирчоқ театрида бир неча дақиқадан ортиқ ўтиролмайди. Агар фарзандингиз сиз истаётгандек зийрак бўлишини хоҳласангиз, биринчи навбатда унинг соғлигини назоратга олинг. Кейин боланинг диққатини оширишда бошқа омилларни ишга солсангиз бўлади.

Янгилик. Содир бўлаётган ҳодиса ёки маълумотнинг янгилиги боланинг эътиборини тезда жалб қилади. Масалан, агар сиз ҳайвонлар ҳақидаги янги китобни фарзандингизга кўрсатмокчи бўлсангиз, унда боланинг диққатини  тортадиган ёрқин расмлар бўлиши керак.

Хабардорлик. Биринчи пунктнинг акси. Илгариги билимларини тўлдирувчи, мустаҳкамловчи маълумот. Фарзандингизнинг бир эртакни қайта-қайта эшитгиси келиши, бир мультфильмни такрор кўриши бунга мисол бўлади. [ www.BePuL.NeT -Eng qaynoq mavzular olami!]

Қизиқиш. Ҳар бир янги маълумот боланинг қизиқишларига мос бўлгани маъқул. Агар қизингиз спектакльни диққат билан кўришини истасангиз, унда маликалар, шаҳзодалар албатта иштирок этиши керак. Ўғлингизнинг эътиборини тортиш учун эса машиналар, кемалар, самолётлар ҳақидаги нарсаларни кўрсатинг.

Хатар даражаси. Агар болани дўконда қиммат китобни қўлига олгани учун уришиб берилса, бу китобга бўлган қизиқишни сўндиради. Баъзида эса хавф-хатар аксинча таъсир кўрсатади. Масалан, спектакльда бўри қўзичоқга ташланаётганини кўрган бола йиртқич ҳайвонни диққат билан кузата бошлайди.

Боланинг билим даражасига маълумотнинг тўғри келиши. Ўрганилаётган объект болага тушунарли бўлиши керак. Уни ўрганиши учун кўп куч сарфламаслиги лозим. 3 яшар фарзандингизга инглиз тилини ўргатаётган бўлсангиз, янги сўзларнинг кўплиги боланинг диққатини сўндиради.

Боланинг ўзига хос ҳусусиятларини инобатга олиш. Фарзандингизнинг феъл-атворини, одатларини, хоҳиш-истакларини назардан қочирманг. Бола эшитиш орқали маълумотни кўп олса, у эртакни жон деб эшитади, лекин экрандаги мультфильм иккинчи даражада қолади.

Сабаб. Сир эмаски, совғалар ва рағбатлантириш ўқишга ёрдам беради. Бола бирон нимани диққат билан кузатгани учун мукофот олишини билса, у янада эътиборини кучайтиради. Лекин ота-оналар бу борада меъёрни билишлари зарур.

ҳодисанинг ёрқинлиги. Агар цирк аренасида фил баланд овоз чиқараётган бўлса, фарзандингиз шубҳасиз бунга эътибор беради. Лекин декорацияси ва костюмлари кўримсиз спектакль боланинг чалғишига сабаб бўлиши мумкин. [ www.BePuL.NeT -Eng qaynoq mavzular olami!]

Ота-оналар учун 7 маслаҳат

1-маслаҳат. Боланинг салоҳиятини инобатга олинг. Имконияти даражасидаги нарсаларни талаб қилинг. Зийракликни машқлар ёрдамида аста-секин ривожлантиринг. Бундай машқларга боғдаги сайрни, музей ёки театрга бўлган саёҳатларни киритиш мумкин. Кўчадаги машиналарнинг рангини ёки спектакльдаги қаҳрамонларнинг исмини сўранг.

2-маслаҳат. Боланинг жисмоний ва руҳий ҳолати ҳақида қайғуринг. Саломатлик диққатни оширишда муҳим ҳисобланади.

3-маслаҳат. Қизиқарли ва қувноқ нарсаларни таклиф қилсангиз, фарзандингиз фикрини бир жойга жамлашига туртки бўлади.

4-маслаҳат. Фарзандингизни «Баракалла, топдинг», «Жуда ҳушёрсан!», «Хеч ким аҳамият бермади, фақат сен эътибор қилдинг» деган гаплар билан қўллаб-қувватланг.

5-маслаҳат. Агар фарзандингиз фикрини жамлай олмаса, унга «Кел, бирга кўрамиз…», «Мана бунга эътиборингни қарат…» деб ёрдам беринг.

6-маслаҳат. Боланинг диққатини жисмонан йўналтиринг. Ўрганилаётган объектнинг олдига олиб боринг, қўли билан ушлаб кўрсин. Агар фарзандингиз қилаётган ишидан чалғиган бўлса, енгилгина чапак чалинг.

7-маслаҳат. Диққатни жамлашга ёрдам берувчи машқлар ва ўйинлардан фойдаланинг. Иккита бир хил расмдаги фарқни топиш, столнинг устидаги предметлар сони ва улардан қайси бири йўқлигини аниқлаш ўйинлари зийракликни оширишга ёрдам беради. Шунингдек, шаҳмат, шашка ларнинг ҳам фойдаси катта.

Дилноза МИРТОЛИПОВА тайёрлади

Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi.

Ushbu ma'lumot dan olindi!

< ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:


Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
Категория: Foydali maslahatlar / Полезны советы | Просмотров: 2124 | Добавил: maslahatlar, Maslahat bering, маслахат, tekin maslahat, foydali, маслахат беринг, текин маслахат, полезные советы, Maslahat | Рейтинг: 0.0/0
Tavsiya etamiz:



Mulliflar uchun
+18

Mulliflar uchun
Mulliflar uchun
Логин:
Пароль:
Malumot Izlash
-------


Yangi Musiqalar:
Kaniza - Ey voy

Vohidjon Isoqov - Notanish qiz (cover)

Ozoda Nursaidova va Liil Xurramov - Million

Munisa Rizayeva - O'g'ri

Dilnoza Kubayeva - Elda bo'lsin

Yulduz Usmonova - Gapir, jonim

Vohid Abdulhakim - Do'stlarim

Farrux Raimov - До утра

Oybek va Nigora - Sog'inganman

Bojalar - Katta ko'cha


Foydali maslahatlar
TOP yangiliklar
BEPUL REKLAMA
Hazil;)
>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
Архив записей
Друзья сайта
  • www.SheJoT.CoM
  • www.Horazm.NeT
  • UzbKino.NeT
  • www.Sherlaruz.com
  • www.Sherlar.org
  • Copyright Zamonaviy.com © 20014-2022 | Мы не несём ответственности за содержание. | Бесплатные произведения предназначены исключительно для предварительного ознакомительного прослушивания. Использование материалов сайта возможно только с письменного разрешения Администрации. | Права на фильмы принадлежат их авторам. Все фильмы представлены только для ознакомления. | Администрация не несет ответственности за размещенные пользователями нелегальные материалы! Любой фильм будет удален по требованию правообладателя