Олимларнинг аниқлашларича, болаларнинг санъатга қизиқиши, ўзини тутиши ва характери уларнинг туғилган ойлари билан боғлиқ экан. Ҳар бир бурж вақили, яъни болаларни тарбиялаган пайтда ота – оналар иложи борича уларнинг буржларига ҳам эътибор беришса яхши бўларди.
Қўй буржида туғилган болалар.
Ўзига эътиборни жамлашни хоҳловчи бўлишади. Ва ҳаётда доим асосий рол ўйнашга ошиқишади. Агар фарзандингиз ушбу ойда туғилган бўлса, уни одамлар олдида мақтанг. Қанчалик истеъдодли эканлигини такрор ва такрор айтишдан чарчаманг. Бу уларга олдинга интилишда ёрдам беради. Қўй буржида туғилган болалар одатда атрофдагилари билан унча келишишмайди. Уларга одамлар билан дўст бўлишни ўргатинг.
Сигир буржида туғилган болалар.
Бундай болалар озодаликка интилишади. Шунинг учун ҳам уларнинг кийимларига доим эътибор қилинг. Овқатини вақтида тайёрланг. Йўқса бўлар – бўлмасга урушиб кетишлари мумкин. Уларга иложи борича кўпроқ вақт ажратинг. Ўйинлар ўйнаг. Уларни қанчалик яхши кўришингизни айтинг. Уларнинг ўзи меҳрибон бўлгани учун қолганлардан ҳам юмшоқлик ва меҳрибончилик кутишади.
Эгизаклар буржида туғилган болалар.
Энг бетоқат болалардирлар. Улар узоқ муддатли машғулотларни кўришга кўзлари йўқ. Роса инжиқ болалар. Уларнинг санъатга бўлган қизиқишлари жуда катта. Доим дунёни ранг – баранг кўришни исташади. Китобларни ҳам расми учун ўқийдилар. Ёзишда ҳам турли хил рангли ручкалардан фойдаланишади. Уларга вақт ажратинг. Кўпроқ суҳбат қуринг, бу суҳбатлар келажакда сизга ишончи ортиши учун жуда зарурдир.
Қисқичбақа буржида туғилган болалар.
Турмуш ўртоғингиз билан болани олдида урушмасликка ҳаракат қилинг. Чунки қисқичбақа буржида туғилган болалар ўта кўнгилчан бўлишади. Унинг ўзини ҳам урушманг. Акс ҳолда бир умр қийналиб юриши мумкин. Уларнинг барча инжиқлигини кўтаришга ҳаракат қилинг. Улар доим руҳан эзилувчан бўлишади ва суҳбатдошга интилишади. Ота – она қисқичбақа буржида туғилган болага алоҳида этибор бериши ва уни ранжитмаслиги керак.
Арслон буржида туғилган болалар.
Кичик арслончалар болалигидан сардорликка интилишади. Улар учун асосийси биринчи бўлиш ва енгиш. Боғчада, мактабда, уйда, умуман олганда барча ерда меҳр – муҳаббатни излашади. Болалигидан севгига интилувчан бўлишади. Улар, бирон ишни қилмоқчи бўлсалар, таъқиқламанг ва жазоламасликка ҳаракат қилинг. Чунки улар сизга қарши чиқиб вазиятни мураккаблаштиришади.
Сунбула буржида туғилган болалар.
Сунбула буржида туғилган болалар ўта озода бўлишади. Улар боғчада ва мактабда ўз вақтида боришни хоҳлашади. Уларнинг бу хислатларини инобатга олинг ва уларни қўллаб – қувватланг. Улар ўта ҳиссиётга берилувчандирлар. Уларга ваъда қилдингизми албатта устидан чиқинг, йўқса сизни ҳурмат қилмай қўйишади. Ўзларинг ўз идиш – товоқларида овқат сузинг ва ўз финжонларида чой беринг. Акс ҳолда улардан яхшилик кутманг. Сунбула буржида туғилган болаларни уй ишларига жалб қилинг. Улар билан ҳайвонот боғи, циркка боринг. Мульфильм кўринг ва ўйин ўйнанг.
Тарози буржида туғилган болалар.
Улар учун атрофдагиларнинг фикри жуда муҳим. Уларни дўстларингиз билан бўладиган учрашувларга олиб боринг. Тарозилар суҳбатларга қулоқ тутишни хуш кўришади. Улар ёлғизликни ёмон кўришади. Иложи борича тарозиларни ёлғиз қолдирманг. Чунки одамлар орасида улар ўзлигини топа олади ва келажакда касб танлашида ҳам кўмак бўлади.
Чаён буржида туғилган болалар.
Дунё уларнинг атрофида айланаётгандек гўё. Чаёнларга гап уқтириб бўлмайди. Болангизни жазолаб, айтганингизни қилишга уринманг ҳам. Бефойда! Улар барибир билганидан қолишмайдиган болалар. Аксинча, улар билан дўст тутунинг ва кўнлидагидек қилишга қаршилик қилманг. Минг ўйинқароқ бўлишмасин, тинчликни ёқтиришади. Ўта ижодкор болалар. Уларни ўз ҳолига қўйинг, чунки улардан келажакда буюк инсонлар чиқади. Сиз эса уни қўллаб – қувватласангиз бўлгани.
Ўқотар буржида туғилган болалар.
Бироз жаҳли тез чиқадиган болалар. Уларни урушишга ҳаракат қилинг. Қарши чиқманг, шунчаки ётиғи билан тушунтиринг. Хонасидаги нарсаларни тез – тез ўзгартириб туринг, бу уларга ижобий ўзгаришлар олиб келиши мумкин. Мустақил ва бироз мақтанчоқ болалар. Одамларга зўрлигини кўрсатишни хоҳлашади. Уларни тушуниш қийин бўлиши мумкин. Асосийси уларни камроқ урушишга ҳаракат қилинг.
Тоғ эчкиси буржида туғилган болалар.
Ишёқмас ва уйқучи болалар. Айтганидан қолмайдиган ва бир хатони бир неча марта такрорлайдиганлар. Уларга тартибли бўлишни болалигидан ўргатмасангиз ҳолингиз вой бўлади. Ўзини ва ўзининг нарсаларидан бошқа ҳеч нарсага ачинишмайди. Кунини аниқ режалаштиришни ўргатинг. Масъулиятли бўлса, келажакда ишлари юришиб кетади.
Қовға буржида туғилган болалар.
Улардан зўр актер, қизиқчи ёки қўшиқчи чиқади. Шунинг учун бўлса керак ҳаётда доимо ўзи ўйлаб топган оламда яшайди. Уларнинг кайфияти ҳар 5 дақиқада ўзгариб туриши мумкин. Бундан хавотирланманг ва фарзандингизни тинчлантиришдан кўра унга эътибор берманг. Фақат шундагина ўзига келиши осон бўлади. Улар истаган тўгаракка қўйинг, севган машғулоти улар учун ижобий натижалар олиб келиши мумкин.
Балиқ буржида туғилган болалар.
Ҳиссиётларга берилувчан ва кўнгилчан болалар. Уларнинг кайфиятига барча нарса таъсир қилади. Улар билан дўст тутунинг ва сизга ишонишига ҳаракат қилинг. Ўзини яхши тушанмайдиган болалар. Улардан доимо кайфитини сўраб туринг, ёрдам бера олишингизни айтинг. Ҳаёти давомида доимо ўзига дўст қидириб яшашади. Кўп қийналишади. Бу болаларга фақатгина ота – онаси ёрдам бера олади.
Келажаги буёк Ўзбекистонимизда буюк фарзанларнинг ота – онаси бўлиш барчамизга насиб этсин деб қолувчи Сизнинг Zamonaviy.comингиз.
Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot http://ajoyib.uz/ dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
|