Эмизиш — она ва бола ҳаётида алоҳида аҳамиятга эга давр ҳисобланади. Аммо эртами-кечми, у охирига етади. Болани сутдан чиқариш учун нима қилиш керак, қайси ёшда кўкракдан айириш йиғи ва инжиқликсиз кечади? Мутахассислар қандай қилиб болани кўкрак сутидан чиқаришни тавсия этишади?
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) тавсияларига кўра, 6 ойликкача она сути билан эмизилаётган чақалоқ бошқа турдаги озиқ-овқат ва сувга муҳтож эмас. Аммо вақти келиб, она сути бола организмининг нормал ривожланиши учун етарли бўлмай қолади. Шунда чақалоқнинг рационига қўшимча овқат, сўнгра тўлақонли овқатланиш — катталар таомномаси киритилади. Айни пайтда кўплаб оналарда савол туғилади: эмизишни қачон ва қандай қилиб тўхтатиш керак, тўғри вақтни қандай танлаш керак? Қайси ёшда болани сутдан чиқариш тавсия этилади?
Замонавий педиатрлар, психологлар, эмизиш бўйича маслаҳатчилар чақалоқни кўкрак сути билан иложи борича узоқ вақт давомида эмизишни маслаҳат беришади, аммо ўринли ёшгача албатта. Одатда бундай ёш бир-ярим, камроқ ҳолларда икки ёшга тенг бўлади. Баъзи оналар болани 3-4 ёшлигигача эмизишда давом этадилар, буни болалари билан бундай жисмоний ва руҳий алоқани тўхтатишдан қўрқиш билан тушунтиришади.
Ижтимоий сўровлар натижасига кўра, оналар орасида болани эмизишдан чиқаришнинг оптимал деб бола руҳий ва жисмоий жиҳатдан она сутисиз қолишга тайёр бўлган вақтни ҳисоблашади, бу тахминан боланинг бир ёшлигига тўғри келади. Кўп аёллар боланинг бир ёшли бўлишида эмизишни тўхтатишади ва бунинг сабабини қуйидаича изоҳлашади:
Бола ҳозирда мутлақо «катталар» таомини истеъмол қилиши, албатта муайян чекловлар билан; Кўкрак сутида зарурий витаминлар ва ҳимоя моддалари миқдори камайиши; Ишга чиқиш кераклиги; Улар ўзини «сут фабрикаси» каби ҳис қилишдан чарчаганликлари.
Шу билан бирга, маслаҳатчилар она сути билан эмизишни иложи борича 1,5-2 ёшгача тўхтатмасликни тавсия этишади, чунки сутнинг таркиби боланинг ўсиши сари ўзгариб туради ва ўзида болага айнан ҳозирги даврда зарур бўлган фойдали моддаларни сақлайди. Қандай қилиб болани сутдан ажратиш керак?
Баъзи оналарда болани сутдан айириш жараёни деярли осон ва оғриқсиз ўтади, баъзи оналарда эса чақалоқ бу қарор билан рози бўлмаслиги ва инжиқлик қила бошлаши билан. Болани кўкракдан чиқариш имкон қадар осонроқ кечиши учун аста-секин уни суткасига 1-2 марта, фақат эрталаб ва кечқурун эмизиш тартибига ўтиш керак, яъни бола кун давомида эмишни талаб қилмаслигига эришиш. Она организми аста-секин сут ишлаб чиқаришни камайтиради, кўкрак «шишмайди». Бу ҳолда бола бир неча кеча бошқа оила аъзоси билан, онасидан алоҳида равишда ухлаши кифоя. Ушбу услубнинг афзалликлари:
Бола она сути ҳидини сезмайди; Отаси ёки бувиси уни тинчитиб, овутиб, унга сув ёки компот бериши мумкин; Она болани сутдан чиқариш ёки уни кўкракка қўйиш танлови орасида аросатда қолмайди.
Агар чақалоқ ҳар бир овқатланишдан сўнг онасининг сутини эмишга ўрганиб қолган бўлса, унда эмизишни кескин тўхтатиш болага салбий таъсир кўрсатиши ва ҳатто истерияга олиб келиши ҳам мумкин. Бу ҳолда сутдан ажратиш усули бошқача бўлади. Бир мунча вақт давомида олдин болани кундузи эмизишдан айириш, унинг эътиборини мазали шарбат, компот, тоза сув билан чалғитиш керак, шундан сўнггина болани кечки эмизшдан чиқариш ҳам мумкин бўлади. Бундан ташқари, бошқа тавсиялар ҳам мавжуд:
Эмизиш одатини ўзгартиринг: бола учун одатий бўлмаган шароитларда эмизинг, масалан ўнг томонга ёнбошлаб эмас, чап томонга ёнбошлаб эмизиш; Эмизиш вақтларига ўзгартириш киритинг; Бошқа атир-упалардан фойдаланинг, бола ўрганган ҳидларни сезмаса, бегонасираб, камроқ эма бошлайди.
Айрим оналар баъзан болани бир неча кун бувиси ёки қариндоши қарамоғида қолдириб, бирданига эмизишни тўхтатишга қарор қилишади. Шу вақт ичида бола онани кўрмай туриб, кўкракни «унутади» ва уни доимий сўрашни бас қилади. Агар аёл болани бирдан эмизишдан айиришга қарор қилса, муаммоларга дуч келмаслик учун қуйидагилар тавсия этилади:
кун давомида ичиладиган суюқлик миқдорини камайтириш; иссиқ овқатни чеклаш; қаттиқ ич кийим кийиш; шишган кўкрак оғриғини бартараф этиш, кўкракда сут димланиши ва тўпланиб қолишини камайтириш учун сут тўлиқ қайтгунига қадар уни кам-кам соғиб туриш.
Агар лактация жараёнини табиий равишда тўхтатиб бўлмаса, гинекологга мурожаат қилиш ва шифокор билан биргаликда организмда сут ишлаб чиқаришни тўхтатиш учун дори-дармон танлаш керак бўлади. Болани сутдан айириш: халқона урф-одатлар
Болани эмизишдан ажратиш — она ва болани руҳий жиҳатдан боғлайдиган «ришта»нинг узилишдир. Бу борада халқ орасида бир қанча таниқли тавсиялар ва тақиқлар мавжуд, улардан энг машҳурлари:
Болани ёзда, қишда, эрта баҳорда, рўза вақтида кўкракдан ажратиб бўлмайди; Эмизишни тўхтатгандан кейин уни қайта тиклаш мумкин эмас.
Нима учун эмизишни қайта тиклаб бўлмайди? Халқ орасида бундан сўнг, бола «кўзли» бўлиб қолади, яъни бошқаларга «кўзи тегади» деган гап бор. Эҳтимол, бу эмизишни қайта тиклашдан сўнг куни келиб яна кўкракдан ажратиш боланинг ва онанинг руҳиятига салбий таъсирни бартараф қилиш учун керакдир.
Кўкрак сутидан ёзда ажратиб бўлмаслиги анча тушунарлироқ, бу вақт сут болани турли ичак инфекциясидан, қишда эса — вируслардан, эрта баҳорда — авитаминоздан ҳимоя қилади.
Бошқа халқона воситалар, масалан кўкракка аччиқ нарса суртиш ёки болани қўрқитиш учун катта доғлар чизиш каби усуллардан йироқ бўлган маъқул, бу боланинг психикасига салбий таъсир этиши мумкин.
Ва, албатта, ҳар бир аёл ўз аҳволига, ҳиссий ҳолатига ва боланинг соғлиғига қараб, исталган вақтида эмизишни тўхтатиш ҳуқуқига эга.
Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot #uznews, #habarlar, #newsuz, #новости, #Yangiliklar, #Yangilik, #ahborot, #xabarlar, #news dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
|