Шон Коннери (1962—1971) Биринчи Бонд — шотландиялик Шон (Томас) Коннери.
1986 йилда Британия киносанъати академияси Шонни "Энг яхши актёр” деб топди, 2000 йил июлида Британия қироличаси Коннерини "Рыцар титули” билан "сийлади”.
Жосус 007 ҳақидаги илк фильмда у 32 ёшида эди. Расмий равишда Бонд ролига 41 ёшида нуқта қўйди.
Шон Коннери иштирокидаги фильмлар бюджети: 31 миллион 800.000 доллар.
Касса тушуми: 631 миллион 600.000 доллар.
Коннерининг умумий гонорари: 18 миллион 310.000 доллар.
Шон Коннери, бонд роллари учун 8 та мукофотни қўлга киритган.
Жорж Лэзенби (1969) Биринчи ва охирги марта Бонд ролини 30 ёшида ўйнаган.
Фильм бюджети: 7 миллион доллар.
Касса тушуми: 87 миллион 400.000 доллар.
Гонорари: 400.000 доллар («Бриллиантлар абадий» фильми учун эса миллион доллар таклиф этишганди)
Рожер Мур (1973—1985) Рожер Мур Бонд ролида карьерасини расмий равишда 57 ёшида тугатди.
Мур иштирокидаги фильмлар умумий бюджети:153 миллион 500.000 доллар.
Касса тушуми: 1 миллиард 190 миллион 300.000 доллар.
Гонорари: 24 миллион 385.000 доллар.
Тимоти Далтон (1987—1989) Далтон Бонд ҳақидаги иккита фильмда суратга тушган. 1991 йилда "Хонимнинг мулки” фильмида суратга тушиши лозим эди. Бироқ, картина продюсерларининг жанжалли музокаралари сабаб, суратга олиш ишлари тўхтатилди. Далтон баҳслар ниҳоя топишини йиллаб кутди, ҳатто, "Скарлетт” мини-сериалидаги Ретт Батлер ролини ижро этишдан ҳам бош тортди. Ахир, унинг миясини учинчи марта ҳам Бондни талқин этиш орзуси қамраб олганди. Бироқ, вақт ўтди-ю, суратга олиш бошланишидан ҳануз дарак йўқ. Шундан сўнг Далтон "Скарлетт”да рол ўйнаш учун розилик берди.
Кейинроқ, Альберт Брокколи ва MGM ниҳоят, Бонд ҳақидаги фильмлар яратишни давом эттириш ҳақидаги баҳсга нуқта қўйишгач, "Олтин кўз” фильми сценарийси ёзилди. Бонд ролини яна Далтонга таклиф этишди. Бироқ, энди у рад этди. Тимоти бу ҳолни, 5 йилдан бери рол кутиш билан вақт ўтказиб, чарчагани билан изоҳлади. Шундай кейин продюсерлар Пирс Броснанга мурожаат қилишди. Бир пайтлар ушбу ролни орзу қилган Броснан мамнуният билан рози бўлди ва Бонд № 5 га айланди! «Менимча, елкамдан оғир юк ағдарилди, — дейди, Тимоти Далтон Броснаннинг Бонд ролидаги қиёфаси акс этган афишани кўриб. — Мен ҳақиқий эркинликни ҳис этдим. Жеймс Бонд мени қўйиб юборди, энди мен яна ўзим билан ўзимман!».
Далтон - биронта мукофотга лойиқ топилмаган ягона Бонд. Бироқ, Тимоти анча юқори гонорар олган: $3 млн «Кўз учқуни», $5 млн «Қотиллик учун лицензия» учун! "Хонимнинг мулки” (кейинроқ "Олтин кўз” деб номланган) учун $6 млн гонорар таклиф этишганди.
Жосус 007 ҳақидаги фильмда биринчи марта суратга тушганида 41 ёшида эди. Бонд ролида расман ўз карьерасини 43 ёшида тугатди.
Фильмлар бюджети: 70 миллион доллар.
Касса тушуми: 347 миллион 400.000 доллар.
Гонорари: 8 миллион доллар.
Тимотининг ўзи иштирокидаги севимли фильми – "Қотиллик учун лицензия”. "Бегона”ларникидан эса: «Доктор Ноу», «Россиядан меҳр-муҳаббат ила» ва «Голдфингер» (ҳаммаси Шон Коннери иштирокида).
Пирс Броснан (1995—2002)
Жосус 007 образини илк марта 42 ёшида яратиб, 49 ёшида расман нуқта қўйди.
Фильмлар бюджети: 467 миллион доллар.
Касса тушуми: 1 миллиард 546 миллион доллар.
Гонорари: 41 миллион 100.000 доллар.
Пирс Броснан бондианлардаги иштироки учун 10 та номинациясининг 5 тасида ғолиб бўлган.
Дэниел Крэйг ( 2006 йилдан) Крэйг ҳисобида уч фильм бор: "Роял” казиноси”, «Шафқат зарраси» ва «007: "Скайфол” координатлари».
Дэниел Крэйг энг кассабоп ва энг қиммат гонорар тўланадиган Жеймс Бонд ҳисобланади.
Крэйг иштирокидаги фильмлар бюджети: 500 миллион доллар.
Касса тушуми: 2 миллиард 88 миллион доллар.
Гонорари: 30 миллион 400.000 доллар.
Дэниел Крэйг бондиандаги иштироки учун 10 та номинациядан 5 тасида ғолиб бўлган.
«Жеймс Бонд 24» / Bond 24 (2015) ва «Жеймс Бонд 25» / Bond 25 (2017) – Бонд ҳақидаги икки янги картинада ҳам бош рол ижроси учун Крэйг "Скайфол”дан сўнг шартнома тузишга улгурди!
Қизиқарли фактлар:
· Шон Коннери яратган Жеймс Бонд "Энг яхши киноперсонаж 100”талигида 11-ўринни эгаллайди.
· Трюкларни саҳналаштирувчи Гэри Пауэлл — иккинчи авлод каскадёри. Пауэллар оиласи барча бондиан филмларини суратга олишда иштирок этган. 1962 йилда суратга олинган илк бонд-фильм - "Доктор Ноу”дан бугунги кунда яратилаётган янги бондиангача! Ношер Пауэлл (ота) ва Динни (тоға) Коннери ва Лэзенби иштирокидаги бондианларда, Грег (ака) – Мур ва Далтон иштирокидаги бонд-картиналарда, Гэри Броснан ва Крэйг суратга тушган фильмларда каскадёрлик вазифасини аъло даражада уддалашган.
· 9007 рақамли астероидга Жеймс Бонд номи берилган.
· Жеймс Бонд соати - «Submariner» 2011 йилнинг ноябрида "кимошди” савдосида 200 000 долларга сотилган.
· «Жосус 07» (битта "0”лик жосус) Жеймс Бонд болгариялик ёзувчи Андрей Гуляшкининг детектив романи персонажидир. Роман "Аввакум Захов 07 га қарши” деб номланади.
· «My name is Bond. James Bond» машҳур ибораси — Жосус 007нинг илк ибораси илк бондиан фильмда қизил либосдаги аёлнинг жавобига "симметрик” жавоб тарзида айтилади. «Le Cercle» казиносида карта ўйинида Бондга ютқазаётган қизил либосдаги аёлга қарата Жосус 007: "Ботирлигингиз мени лол қолдирди, мисс...” дейди. Қизил либосдаги аёл: "Тренч. Сильвия Тренч. Мистер...”. Жосус 007: "Бонд. Жеймс Бонд”.
Жасур ҲАМРОЕВ
Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
|