Пятница, 2022-09-30, 3:12 AM
www.Zamonaviy.CoM
Приветствую Вас Гость | RSS

Меню сайта
Категории раздела
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [0]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [10089]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [1547]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [142]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [17]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [3140]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [8267]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [87]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [9317]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [2000]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2026]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [302]
TURKCHA KINOLAR / ТУРКЧА КИНОЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [29]
TURKCHA KINOLAR / ТУРКЧА КИНОЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [124]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [2763]
Заработок в интернете / Pul ishlash [1]
Pazandachilik / Кулинария [276]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [2353]
Восстановление данных - Программы [4]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [2]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [7]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [0]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [104]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [20]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [48]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [0]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [1]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [6]
ADOBE AFTER EFFECTS FREE PROJECTS / БЕСПЛАТНЫЙ Проекты After Effects / Проекты АФТЕР ЭФФЕКТС [13]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [0]
Android .apk o'yin va dasturlasr / Игры на андроид, скачать игры для android бесплатно [618]
Mobil java o'yinlar / Скачать Java игры на телефон [122]
Интересные факты: Знаете ли вы, что? [105]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ ) [190]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ )
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [49]
HIDOYAT SARI / ҲИДОЯТ САРИ [504]
Hidoyat sari / ҲИДОЯТ САРИ / IBRATLI / ISLOM / HADISLAR
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО [1153]
Salat tayyorlash / Mazali salatlar retseptlari [36]
salat tayyorlash sirlari, antiqa salatlar qilish, salat qilishni organish, pazandalik sirlari, salatlarni qanday tayyorlaydi, yangicha salatlar, 2017 2018 salatlar,
Tort qilishni o'rganish / Tort tayyorlash retseptlari / Tort tayyorlash sirlari [27]
tort qilish, tortni qanday tayyorlaydi, pishiriqlar qilishni o'rganish, yangicha tortlar qilish sirlari, ajoyib malumotlar, to'rt tayyorlash sirlari, o'rganish, tort kursiga
Mazali shirinliklar tayyorlash / Pishiriqlar qilishni o'rganish [48]
shirinliklar tayyorlash, pazandalik sirlari, ayollar oshxonasi, pishiriq qilishni o'rganish, pazanda o'quv kurslari, mazali pishiriq, mazali shirinlik tayyorlash, sherlar.net. ... Soqol o'stirish uchun nima qilish kerak (yigitlarga maslahatlar)
ISLOMIY MARUZALAR / ИСЛОМИЙ МАРУЗАЛАР / МАРУЗАЛАР [180]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР [98]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР BO'YANISH USULLARI KOSMETIKALAR MASLAHATLAR AYOLLAR UCHUN PARVARISHLAR GIGIENIK MASLAHATLAR KERAKLI MA'LUMOTLAR Макияж Гўзаллик мактаби Тенденциялар Интервью Ҳаёт тарзи Янгиликлар ДЎКОН
JINSIY HAYOT / ЖИНСИЙ ХАЁТ [59]
JINSIY HAYOT JINSIY MUNOSABAT HAQIDA QOVUSHISH HAQIDA JINSIY MALUMOTLAR JINSIY ALOQA HAQIDA JINSIY ALOQA POZLALARI
NAMOZ VAQTLARI / NAMOZ TAQVIMI / НАМОЗ ТАҚВИМИ / НАМОЗ ВАҚТЛАРИ [14]
NAMOZ VAQTLARI / NAMOZ TAQVIMI / НАМОЗ ТАҚВИМИ / НАМОЗ ВАҚТЛАРИ
QIZIQARLI FAKTLAR / ENG QIZIQARLI FAKTLAR / JUDAYAM QIZIQARLI FAKTLAR / AJOYIB VA ENG QIZIQARLI FAKT [244]
QIZIQARLI FAKTLAR / ENG QIZIQARLI FAKTLAR / JUDAYAM QIZIQARLI FAKTLAR / AJOYIB VA ENG QIZIQARLI FAKT / КИЗИКАРЛИ ФАКТЛАР / ФАКТЛАР / ЖУДАЯМ КИЗИКАРЛИ ФАКТЛАР / ҚИЗИҚАРЛИ ФАКТЛАР / ФИЗИҚАРЛИ / ФАКТЛАР / АЖОЙИБ
HIKOYALAR +18 (KATTALAR UCHUN HIKOYALAR) / ХИКОЯЛАР +18 (КАТТАЛАР УЧУН ХИКОЯЛАР) [60]
+18 HIKOYALAR / +18 ХИКОЯЛАР / ZO'RAVONLIK QURBONLARI / ЗУРАВОНЛИК КУРБОНЛАРИ / НОМУСГА ТЕГИШ / СУРЛАШ / ҚИЗЛИГИНИ ОЛИШ ХИКОЯЛАРИ / ХАЁТИЙ ХИКОЯЛАР / КАТТАЛАР УЧУН ХИКОЯЛАР / JINSIY YAQINLIKLAR / ZO'RLANGAN AYOLLAR
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 1028
Статистика



Онлайн всего: 48
Гостей: 48
Пользователей: 0


Главная / Bosh sahifa » 2022 » Январь » 20 » Боши учун $50 млн тикилган террорчи: Усома бин Лодин қандай йўқ қилинган?

11:09 AM
Боши учун $50 млн тикилган террорчи: Усома бин Лодин қандай йўқ қилинган?
Усома бин Лодин шахси узоқ вақт террорчилик учун ўзига хос тимсол, бундай ҳаракат вакиллари учун эса доҳий вазифасини ўтаб келди. Ўн йилдан ортиқ вақт давомида у дунёнинг манаман деган давлатлари махсус хизматлари томонидан қидирилган эди.

Усоманинг боши, аниқроғи қаердалиги ҳақидаги асосли маълумот эвазига 25 миллион доллар ваъда қилинди ва кейинчалик АҚШ Сенати бу маблағ миқдорини 50 миллионга қадар кўтаришни ёқлаб овоз берди. Аммо жуда кўп операцияларга қарамай, биринчи рақамли нишон омон қолаверди. Фақат 2011 йилнинг 2 майидагина АҚШ махсус хизматлари мақсадга эришдилар ва Усома бин Лодин ўлдирилди.

Янги асрдаги энг узоқ ва қимматбаҳо уруш АҚШ ва иттифоқчиларининг Афғонистонда олиб борган ҳарбий ҳаракатлари ҳисобланади. 20 йил давом этган бу уруш АҚШ солиқ тўловчиларига 2,3 трлн долларга тушгани ҳисоблаб чиқилган. Якунда кетиш анча уятли бўлган, ҳокимият барибир "Толибон” ихтиёрига қолган бўлса-да, 2001 йилда бошланган бу ҳарбий ҳаракат конкрет мақсадни кўзлаган, АҚШ терроризмга қарши глобал кураш доирасида Усома бин Лодинни қўлга олишни режалаштирганди. Хўш, бин Лодин қандай қилиб АҚШнинг биринчи рақамли душманига айланиб қолган?

Усома 44 ёшида. 1998 й., Афғонистон. Фото: Раҳимуллоҳ Юсуфзай / AP

Усоманинг болалиги

1954 йилнинг 10 мартида Саудия Арабистонининг ар-Риёд шаҳрида, қурилиш магнати Муҳаммад бин Лодин оиласида чақалоқ дунёга келади ва унга Ислом оламида жуда қадрли исмлардан бири – Усома деб ном беришади. Онаси Ҳамида Муҳаммад бин Лодиннинг жорияси бўлиб, кўп ўтмай улар ажрашишади ва Усома онаси билан қолади. Ҳамида қайта турмушга чиқади ва яна тўрт фарзанд кўради. Бунинг аҳамиятли жиҳати, Усома ўз отасидан айро улғаяди ва бу унинг тарбиясига ўз таъсирини ўтказади.

Бизнесда катта муваффақият қозонган, подшоҳ оиласига яқин бўлган Муҳаммад бин Лодиннинг бойлиги 5 млрд доллар атрофида бўлган. 22 хотин ва 56 фарзандга эга Муҳаммад бин Лодин расмий жуфтлари сонини тўрттадан оширмаган ва доим олдинги хотинларига жавоб бериб, янгисига уйланган.

У қандай бой бўлди?

Муҳаммад бин Лодин 1967 йилда, 23-марта уйланиш учун самолётда кетаётган вақтда ҳалокатга учраб вафот этади. 13 ёшли Усомага отасидан 25-30 млн доллар атрофида мерос қолади. Усома ўсмирлигидаёқ катта маблағ ва мустақилликка, шахсан ўзи қарор қабул қилиш имконига эга бўлган.

Усома яхши жойларда ўқитилади, диний билимларни ҳам пухта эгаллайди. Унинг шеърлар ёзгани, қора отларга қизиққани, Лондоннинг "Арсенал” клубига ишқибозлик қилгани ҳақида маълумотлар бор. Жиддадаги шоҳ Абдул Азиз университетига кирган Усома иқтисод ва бизнес бошқаруви бўйича таҳсил олади. Аммо университетни тугатмай, Афғонистонга йўл олади.

Радикаллашув сари қадамлар

1979 йилда совет қўшинларининг Афғонистонга киритилиши дунё геосиёсатида жиддий ўзгаришларга сабаб бўлди. СССРнинг сиёсий рақиблари бу давлатда совет қўшинларига қарши турли тузилмалар туза бошладилар. Афғонистоннинг ўзида ҳам СССРнинг бу ҳаракати аксарият аҳоли томонидан босқинчилик дея баҳоланди ва жуда кўпчилик мужоҳидлар сафига қўшилди.

Кун сайин кенгайиб бораётган мужоҳидларни тайёрлаш, қурол-яроғ билан таъминлаш зарур эди ва қатор давлатлар ўз махсус хизматлари орқали бу жараёнга бош қўшишади. Айни шу даврда Усома бин Лодин ҳам ғайридинларнинг ашаддий душмани сифатида майдонга чиқади ва Афғонистонга бориб, ўз маблағларини аямай ишлата бошлайди.

У бу пайтга келиб отаси каби қурилиш фирмаси очган, қатор техника ва бойликларга эга эди. Покистонда у салафий пешволардан бўлган Абдулла Аъзам билан учрашади ва улар 1984 йилда "Ҳидомат мактаби” тузилмасига асос солишади. Тузилманинг асосий вазифаси мужоҳидлар таъминотига кўмаклашиш эди.

Аммо кейинчалик Усома Афғонистондаги араблар алоҳида ҳаракат сифатида шаклланиши зарурлиги ҳақидаги ғояни илгари суради ва 1988 йилда "Ал-Қоида”га асос солади.

Терактлар ва машҳурлик

Усома бин Лодин Афғонистоннинг Жалолобод вилоятида, 1989 йил / Фото: EPA

1989 йилда Афғонистондан Саудияга қайтган Усома улкан империяни енгган қаҳрамон сифатида кутиб олинади. Совет қўшинлари Афғонистон ҳудудини тарк этган пайтда араб оламида зиддиятлар кучайиб борар, айниқса Ироқнинг Кувайтга бостириб кириши жиддий урушларга уланиб кетади.

Ироқ президенти Саддам Ҳусайннинг араб давлатларини бирлашишга чақириқлари қабул қилинмайди. Нафақат қабул қилинмайди, балки Ироқ ва Саудия ўртасида катта жарлик пайдо бўлади. Шу пайтгача ҳам ихтилофда бўлиб келганига қарамай, Саудия Эрон–Ироқ урушида Ироқни молиявий қўллаганди. Аммо Ироқнинг Кувайтга тўсатдан бостириб кириши ҳудуддаги энг катта кузир – нефть иқтисодиётига соя солиши табиий эди. Вазиятни ўзича баҳолаган ва катта армия ҳамда тийиқсиз президентга эга Ироқ тимсолида жиддий хавфни кўра билган Саудия монархияси оиласи ўз иттифоқчиси АҚШдан кўмак сўрайди.

Усома подшоҳлик оиласининг АҚШдан ёрдам сўраганини қабул қила олмайди ва подшоҳ билан муқаддас шаҳарларни ҳимоялашни ўзи кабилар зиммасига олиши кераклигини айтади. Аммо подшоҳ Фаҳд ал-Сауд унинг бу таклифини қабул қилмайди ва АҚШ ҳарбий базасини мамлакат ҳудудига жойлаштиради. Усома бин Лодин бу ҳаракатни хиёнат деб ҳисоблайди ва подшоҳни Саудияни АҚШ колониясига айлантиришда айблайди.

Усома бин Лодин жиддий чақириқлари туфайли 1992 йилда Саудиядан бадарға қилиниб, Суданни доимий ватан тутади ҳамда жангарилар лагерини ташкил қилади. 1994 йилда эса Саудия фуқаролигидан маҳрум қилинади ва оиласи томонидан ажратиладиган йиллик 7 млн доллар кўмакдан ҳам мосуво бўлади. Тез орада у Судандан ҳам бадарға қилинади ва Афғонистонга йўл олади.

Бойлигининг катта қисми ва муқим жойидан айрилган Усома ҳақиқий аламзадага айланади, энди уни ортга қайтариб бўлмасди.

Покистонлик журналист Усома Бин Лодиндан интервю олмоқда. Ортдаги Калашников автомати (AKS-74U) – мужоҳидинларнинг советлар устидан ғалабаси рамзи. Автоматлар советларнинг спецназ гуруҳларидан тортиб олинган. Фото: Ҳамид Мир (суратдаги журналист)

1990 йиллардаёқ унинг тарафдорларидан бирининг уйидан баланд миноралар ва марказларга зарба беришга оид режалар топилади. Бу унинг бу ҳаракатига оид дастлабки далиллар эди. Кичик портлашлардан кейинги энг жиддий ҳаракат 1998 йилда АҚШнинг Кения ва Танзания элчихоналаридаги портлатишлар бўлди. Юзлаб одамлар ҳалок бўлган терактлардан кейин бин Лодин АҚШ томонидан қидирилаётганлар рўйхатида етакчилардан бирига айланди ва унинг ортидан жиддий ов бошланди.

Кения пойтахти Найроби шаҳридаги АҚШ элчихонасида рўй берган портлашдан кейин. "Ал-Қоида” уюштирган теракт оқибатида 200дан ортиқ одам ҳалок бўлган. / Фото: AFP

11 сентябрь. Бурилиш нуқтаси

2001 йилнинг 11 сентябри тарихнинг энг эсда қоларли саҳифаларидан бири бўлиб қолади. Нью-Йоркдаги эгизак бинолар, Пентагон ва бошқа объектларга фуқаролик самолётлари ёрдамида уюштирилган тотал ҳужум оқибатида расман 2997 киши ҳалок бўлган. Ҳодиса дунёни шу қадар ларзага келтирадики, одамлар самолёт кўрса оёғи титрайдиган бўлиб қолишади.

Нью-Йоркдаги Жаҳон савдо марказидаги портлашдан кейинги ёнғин Бруклин кўприги манзарасида. 2001 йил 11 сентябр / Фото: Reuters

Дарҳол Усома бин Лодинга шубҳа тушади ва АҚШ Афғонистон ҳукуматидан уни тутиб беришни талаб қилади. Аммо бу талаб рад қилинади, бин Лодиннинг ўзи эса бу терактларга алоқадорлигини рад этади. Фақат 2004 йилга келибгина у 11 сентябр воқеаларини уюштирганини тан олади ва "буни хоҳламагандим, лекин мажбур қилишди” дея изоҳ беради.

Терактдан бир ой ўтмай АҚШ ўз иттифоқчилари билан Афғонистонга бостириб киради ва биринчи нишон сифатида бин Лодинни излай бошлайди. Шу билан бошланган жараён кенг қамровли урушга айланиб кетади ва айтарли натижа бермайди. Кўпчилик ўйлаганидек бин Лодин тутиб олинмайди, ҳатто Усома яширинган деб тахмин қилинган Тора-Бора ғорининг ишғол қилиниши ҳам самара бермайди, нишон топилмайди. Аста-секин уруш чўзилувчан ва доимий тус олади, Усома шахси эса АҚШ душманлари учун ҳақиқий тимсолга айлана боради.

Чапда – Усома бин Лодин, ўнгда – Айман ал-Завоҳири ("Ал-Қоида”нинг 2011 йилда Лодин ўлдирилганидан кейинги раҳбари) . 2001 йил, ноябр, Афғонистон / Фото: EPA

Унинг боши учун 25 млн доллар пул тикилади, АҚШ учувчилар уюшмаси бунга қўшимча яна 2 млн доллар ваъда қилади. Вақт ўтиб Конгресс Сенати бу мукофотни 50 млн долларга қадар оширишни ёқлаб овоз беради, аммо қўшимча маблағ ажратишга улгурилмайди.

"Нептун найзаси”

Клинтон даврида бошланган бин Лодин қидируви Буш даврида уруш ва ҳақиқий овга айланади ҳамда Обама президентлигидагина якунига етади. 2011 йил 2 майида "Нептун найзаси” номи билан ўтказилган операция чоғида ниҳоят Усома бин Лодин йўқ қилинди.

Усоманинг телефондан фойдаланмаслиги, овози туфайли ракета зарбасига учрагани махсус хизматларга маълум эди. Шу сабаб террорчилар етакчиси ташқи дунё билан алоқа қилиш учун курьерлар хизматидан фойдаланишга мажбур бўлган. Махсус хизматлар мана шу йўналишда иш олиб борадилар ва бу натижа беради.

Махсус хизматлар, шунингдек, Афғонистон ҳудудида қолиш унинг учун хавфсиз эмаслигини ҳам англаб етган, шу мантиқ ва режа асосида тахминий курьер ортидан қўшни давлатларнинг чегара ҳудудлари ўрганилади ҳамда Покистоннинг Абботобод шаҳри яқинидаги бир уйга эътибор қаратилади.

Кузатишлар шуни кўрсатадики, бу уйга интернет, телефон каби коммуникациялар уланмаган, яшайдиганлар деярли кўриниш беришмайди, атрофдагилар ҳам бу уйда ким яшашидан бехабар бўлган. Энг қизиғи – атрофдагиларнинг барчаси уйларидан чиқадиган чиқиндиларни ташқарига олиб чиқишса, бу уйдагилар ёқиб юборишар ва бу изларни йўқотишга ҳаракат дейиш мумкин эди.

Усома бин Лодин яшаган ва йўқ қилинган уй. Абботобод шаҳри яқини, Покистон / Фото: Сажжад Али Қурайший

Уй Ҳиндистон чегарасидан 30 км, Афғонистондан эса 160 км масофада, шаҳардан эса 3 км нарида жойлашган. Энг муҳими, бу ҳовлининг атрофдагилардан фарқли равишда 3,5–5,5 метрли бетон девор билан мустаҳкам қилиб ўралиши ҳам унда жуда муҳим шахс яширинганига ишора қиларди. Уй 8 ой давомида кузатилади ва бу вақт оралиғида махсус операция режалари ишлаб чиқилади.

Дастлаб ҳовли қирувчи самолёт орқали қарийб бир тонналик JDAM бомбасини ташлаб бомбардимон қилиб юбориш таклиф этилади. Аммо АҚШ президенти Обама бу таклифга рози бўлмайди, тинч аҳоли орасида қурбонларни минималлаштириш билан бирга Усома бин Лодиннинг йўқ қилинганига оид рад этиб бўлмас далиллар зарур эди.

Усома бин Лодин яшаган ва йўқ қилинган уй. Абботобод шаҳри яқини, Покистон / Фото: АҚШ Мудофаа вазирлиги

Операция ярим тунда амалга оширилади, АҚШ вертолётларининг Афғонистондан Покистон ҳудудига сездирмай кириши мақсадида Ой ёруғлиги иложи борича камроқ тунлардан бири танланган. "Нептун найзаси”да махсус хизматнинг 24 нафар аскари бевосита иштирок этади (жами 79 аскар ва ит). Улар тунга соат 1лар атрофида деворни портлатиб ичкарига киришади ва қаршилик қилган бир неча кишини бирма-бир йўқ қила бошлайдилар.

Бин Лодиннинг ўзи иккинчи қаватдаги хобгоҳига яширинади ва икки хотини уни гавдалари билан тўсиб чиқишади. Бироқ аскарлар бир аёлни яралаб, иккинчисини отиб ташлаб, ўзларига йўл очадилар. Махсус хизматнинг исми ошкор қилинмаган вакили Усома эндигина автоматга қўл чўзганида кўксига қарата ўқ узади, йиқилганида эса бошини ҳам нишонга олади.

Оқ уйдаги ситуацион хона "Нептун найзаси” операцияси вақтида / Фото: Оқ уй

Барак Обама бошлиқ бутун қўмондонлик онлайн кузатиб борган, 38 дақиқа давом этган бу операция чоғида жами 5 киши ўлдирилади: булар – бин Лодиннинг ўғли Ҳамза, курьери, курьернинг акаси (ё укаси) ва унинг хотини Бушралар эди.

Усома бин Лодиннинг жасади зудлик билан олиб кетилади ва "Карл Винсон” кемасида идентификация қилинади. Усоманинг бўйи 1,93 метр эканлиги маълум эди. Ўлчов асбоблари йўқлиги учун шундай бўйга эга аскар ёнига ётади ва бу факт ўз тасдиғини топади. Бу орада Пентагонга йўлланган суратлар жасаднинг айнан бин Лодинга тегишли эканлигини 95 фоизгача аниқлик билан тасдиқлайди. Олинган ДНК намуналари ҳам кейинчалик бин Лодиннинг синглисиникига мос тушади. Барча далиллар жасад айнан унга тегишли эканини тасдиқлаганидан сўнг, тезкор жаноза ўқилади ва Усома бин Лодиннинг жасади денгизга ташлаб юборилади.

"Карл Винсон” авиаташувчиси Форс кўрфазида. 2011 йил 4 апрел / Фото: АҚШ ҳарбий денгиз кучлари

Дафннинг бу усули ҳеч бир давлат майитни қабул қилишни истамагани билан изоҳланса-да, кўпчилик томонидан бу биринчи рақамли террорчи ерга кўмилса, қабри зиёратгоҳга айланиб кетишидан қўрқиш дея таърифланган.

Аброр Зоҳидов

Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi.

Ushbu ma'lumot kun.uz dan olindi!

< ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:


Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
Категория: BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA | Просмотров: 660 | Добавил: #Yangilik, #ahborot, #habarlar, #newsuz, #новости, #uznews, #xabarlar, #news, #Yangiliklar | Рейтинг: 0.0/0
Tavsiya etamiz:



Mulliflar uchun
+18

Mulliflar uchun
Mulliflar uchun
Логин:
Пароль:
Malumot Izlash
-------


Yangi Musiqalar:
Yulduz Usmonova - Tojiki medonet (feat Malik)

Ummon va Yorqinxoʻja Umarov va Shohruh - Qochoq

Ummon - Bu hayot (Shohruh)

Shohruhxon va Shahriyor va Zarina Nizomutdinova - Yulduzlar

Ziyoda - Maylida

Zohid Rixsiyev (Ummon) va Xamdam Sobirov - Parixona

Hamdam Sobirov - Onaginam

Benom - Yetar, qiynama

Yulduz Usmonova - Sevgidan

Bonu - Qora tun (New version)


Foydali maslahatlar
TOP yangiliklar
BEPUL REKLAMA
Hazil;)
>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Январь 2022  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31
Архив записей
Друзья сайта
  • www.SheJoT.CoM
  • www.Horazm.NeT
  • UzbKino.NeT
  • www.Sherlaruz.com
  • www.Sherlar.org
  • Copyright Zamonaviy.com © 20014-2022 | Мы не несём ответственности за содержание. | Бесплатные произведения предназначены исключительно для предварительного ознакомительного прослушивания. Использование материалов сайта возможно только с письменного разрешения Администрации. | Права на фильмы принадлежат их авторам. Все фильмы представлены только для ознакомления. | Администрация не несет ответственности за размещенные пользователями нелегальные материалы! Любой фильм будет удален по требованию правообладателя