Кўча куйда қўли гипсланган инсонни учратиб қолсак, унга қарата "О, бриллиант қўл" дея ҳаззилашиб туришимиз бор гап. Мисол учун мени 2 марта қўлим синган ва ҳар сафар дўстларим ёки танишларим "Бриллиант қўл бўлипсанку Фурқат" дея мурожаат қилишган. Бундай дейишларига эса битта сабаб бор. Яъни улар "Бриллиант қўл" филмини кўришган. Суратга олинганига 35 йил бўлган бўлса ҳам, мазкур филм ҳанузгача севимли филмларимиз қаторидан жой олиб келмоқда. Шу боис ҳам, "Бриллиант қўл" ҳақидаги 10 та қизиқарли фактни сизга тақдим этишга қарор қилдик.
1. Филм 1969-йилнинг 28-апрелида экранларга чиқди.
2. Филм аслида "Контрабандистлар" деб аталиши мўлжалланганди.
3. 1968-йилнинг 3-январида Кинемотография бош бошқармасида филм устида иш бошлаш ҳақидаги буйруқ имзоланиб, феврал ойидан актёрлар синови бошланган.
4. Филм режиссёри Леонид Гайдай.
5. Сценарий муаллифлари Костюковский ва Слободскийлар "Бриллиант қўл" асосий қаҳрамони образини айнан Юрий Никулинга мослаштириб ёзишган.
6. Миронов ижро этган рол аслида Георгий Вицинга насиб этиши мумкин эди. Бироқ бадий кенгаш "Аввалги қаҳрамонларига ўхшаб кетяпти" деган таърифлардан сўнг, бу рол Вицинга насиб этмади.
7. Филм суратга олиш даврида "Никулин оламдан ўтди" деган миш-мишлар тарқалиб кетганди. Аслида "Горизонт" меҳмонҳонаси ишчиларидан бири ертўлада Горбунков верталётдан тушиб кетадиган эпизод учун тайёрланган қўғирчоқ Никулинни кўриб, ҳақиқий деб ўйлаган ва Юрий вафот этибди деб гап тарқатганди.
8. Филмда бош қаҳрамоннинг хотини "сен жуда ишонувчансан" деб кўп бора такрорлайверади. Бу сўзлар сценарийда йўқ эди. Уни ҳаётда хотинидан деярли ҳар куни эшитишга одатланган Гайдай филмга ҳам кўчиришга аҳд қилганди.
9. Филмда Барзанги ролини "Смена" журналининг муҳбири Плешаков ижро этган. Муҳбир бу эпизодда суратга тушишга ўша пайтларда жуда машҳур бўлган Юрий Никулиндан оладиган интервюси эвазига рози бўлган.
10. Гайдай ўзининг севимли шоирига бўлган чексиз муҳаббати туфайли теплоходнинг номини "Михаил Светлов" номи билан аташга қарор қилганди.
Юсупов Фурқат тайёрлади
Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
|