Брюс Уиллис — Голливуднинг энг қиммат актёрларида бири, омадли продюсер. У 1980 йилдан бошлаб ҳозирга қадар 60 дан ортиқ фильмларда эсда қоларли ролларни ижро этиб келмоқда.
1. «Хасад хавфли нарса. У сизни бузади, йиллар давомида єурилган дўстлик ришталари ва эришган мавєнгизни бир сонияда йўққа чиқаради».
2. «Кимдир сизга актёрлик қийин касб деса ишонманг. Менимча, энг єийини йигирма йиллаб ўзи зўрға чидаб ишлайдиган ишxонага бориш».
3. «Биласизми, ҳақиқий омадсиз одам єандай бўлади? У ютқазишдан қўрқєани учун бирор ишни амалга оширишга ҳаракат ҳам єилиб кўрмайди».
4. «Омма фикри — сўралмаган фикрдир».
5. «Агар мен қўрқаётган бўлсам, демак керакли вақтда керакли жойдаман».
6. «Ҳаёт қисқа, ҳаттоки 90гача етиб борсанг ҳам. Ҳар бир сонияни, соатни, кунни қадрла. Чунки кўз очиб юмгунингча ҳаммаси тугаши мумкин. Кўпчилик инсонларга ўлим кутилмаган ҳодисадек келади».
7. «Болалигимда 45 ёшлилар қариядек туюларди. Ҳозир мен йилнинг кучини ҳис қилмаяпман, аммо юзимда ажинларни кўраяпман. Жуда кўп кулган эканман! Қалбим ҳали хам 25 ёшда. Мен болаларим учун узоқ яшамоқчиман. Ҳали уларнинг болалари билан ҳам югурмоқчиман».
8. «Севги ва никоҳ ҳар куни парвариш қилинадиган бир боғдир».
9. «Аёлимга минг марта уни севишимни айтган эканман-у, бирор марта ҳам кечир демаган эканман».
10. «Аёллар эркаклардан кучлилар. Айниқса, оналар. Аммо оналик — энг кам маош тўланувчи ишдир».