New York Times газетасида Буюк Британия шаҳзодаси Гаррининг рафиқаси, Сассекс герцогиняси, собиқ актриса Меган Марклнинг 2020 йил июлида нобуд бўлган фарзанди ҳақида ёзган эссеси чоп этилди.
"Ҳар кунгидек нонушта тайёрлаш, итларни боқиш, витамин ичиш, йўқолган пайпоқни топиш билан бошланган одатий июл тонги эди. Сочларимни йиғиб, ўғлимни беланчагидан олдим. Унинг таглигини алмаштираётганимда, вужудимда кескин крамп(тортишув)ни ҳис қилдим. Мен боламни қўлимда тутганча ерга йиқилдим, боламни ва ўзимни тинчлантириш учун майинлик билан қўшиқ хиргойи қила бошладим. Бир неча сониядан сўнг тўнғич боламни бағримга босганча иккинчи фарзандимдан айрилаётганимни ҳис қилдим», — дея ўз ҳолатини тасвирлайди Сассекс герцогинияси. Бир неча соатдан сўнг, касалхонада ўзимга келдим. Менга тикилиб турган эримнинг қўлидан ушладим. Кафти билан қўлларимни сиқаётганини сездим. Оппоқ деворларга тикилиб, кўзларим чақнади. Ўтган йили Гарри билан Жанубий Африкада узоқ сафарни якунлаган бир лаҳзани эсладим. Ана шу пайтларда гўдак ўғлимни эмизардим. Шу боисданми, сафар сўнгида жуда толиққан эдим. Бироқ, омма олдида хотиржам кўринишга ҳаракат қилдим. Шу пайт бир журналист «Яхшимисиз?» деб сўради. «Сўраганингиз учун ташаккур. Ҳамма ҳам аҳволим ҳақида сўрамайди», дедим мамнунлик билан. Каравотда ётиб, қайгъуга ботган эримга қараганча, унинг цинган юрагининг огъриқларини сезиб турардим. Шунда унга таскин беришнинг ягона йўли «Яхшимисиз?» деган савол эканини англадим. "Биз яхшимизми?”… Ҳа, бу йил кўпчилик учун катта талофат келтирди. Йўқотиш ва оғриқ 2020-йилда барчамизга азоб берди. Бу йилда биз турли аянчли ҳикояларни эшитдик: Бир аёл ўз кунини одатдагидек бошлайди, аммо бироздан кейин кекса онасини Cовид-19 сабаб йўқотганлиги ҳақида эшитади. Бир эркак эса ўзини аввалгидан бироз суст сезади, лекин ғайриоддий нарса бўлаётганини ўйламайди ҳам. Сўнгра у коронавирус тестида мусбат натижа кўрсатади ва бир неча ҳафта ичида худди юз минглаб инсонлар каби, вафот этди. Пандемияга қарши курашиш учун зарур бўлган ижтимоий изоляция бизга ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ ёлгъизлик ҳиссини туйдирди”, — деб таъкидлайди Меган Маркл эссесида. "Фарзанддан айрилиш — кўпчилик бошдан кечирадиган чидаб бўлмас қайғу, аммо бундай қайгъуси ҳақида ҳамма ҳам гапира олмайди. Болам нобуд бўлганда, бу ҳолатга ҳар 100 аёлдан 20 таси тушишини эшитдим. Шунга қарамай кўпчилик бу дардини бошқалар билан бўлишишга уялади ва уни ёлғиз енгиб ўтишга уринади. Аммо ўзларининг жудоликка қарши кураш ҳикояларини дадиллик билан ошкор этадиганлар, баҳам кўрадиганлар бор. Менимча, бу ҳикоялар шу каби вазиятга тушаётган бошқа инсонларга куч беради ”, — қайд этади Маркл. "Кимдир аҳволимизни чин кўнгилдан сўраса ва жавобларимиз уларга ёрдам бера олса, биз ўзимизни яхши ҳис қиламиз. Ўз тажрибаларимиз билан ўртоқлашсак, биргаликда курашиш йўлини албатта топа оламиз. Биз юзларни ниқоблар билан яширадиган янгича ҳаётда яшаяпмиз, бу ҳол бир-биримизнинг кўзларимизга қарашга мажбур қилади — баъзида илиқлик, баъзида эса кўз ёши билан. Узоқ вақтдан бери, биринчи марта, инсон сифатида биз ҳақиқатан ҳам инсонларни нигоҳлар орқали кўрмоқдамиз”, — деб ёзади Меган Маркл ва сўзларини қуйидагича тугатади: "Биз яхшимизми?… Биз яхши бўламиз!”
Инглиз тилидан Рисолат МАХСИМОВА таржимаси
Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot hordiq.uz dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
|