Понедельник, 2017-10-23, 8:31 AM
www.Zamonaviy.CoM
Приветствую Вас Гость | RSS

Меню сайта
Категории раздела
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [0]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [3705]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [376]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [74]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [0]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [1885]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [3230]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [24]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [4901]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [663]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [1988]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [121]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [165]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [101]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1321]
Заработок в интернете / Pul ishlash [0]
Pazandachilik / Кулинария [155]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [884]
Восстановление данных - Программы [0]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [1]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [7]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [0]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [101]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [17]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [48]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [0]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [0]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [0]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [0]
Android .apk o'yin va dasturlasr / Игры на андроид, скачать игры для android бесплатно [248]
Mobil java o'yinlar / Скачать Java игры на телефон [96]
Интересные факты: Знаете ли вы, что? [105]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ ) [13]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ )
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 562
Статистика


waplog

Онлайн всего: 54
Гостей: 54
Пользователей: 0
Главная » 2015 » Ноябрь » 19 » Бу эркакларнинг муддаоси нима?

7:49 PM
Бу эркакларнинг муддаоси нима?
Эркак зоти ўттиздан ошса ҳам, ақлини, йўлини, мақсадини тополмаса, устига-устак, оиласи бўлса-ю, масъулият ва мажбуриятларини билмаса, билишни ҳам истамай, бетийиқ ҳаёт кечирса, ёки мижғовланиб, ҳаммадан айб ахтариб яшаса, додингни кимга айтасан? Бундай эр билан яшаган хотинга тилладан ҳайкал қўйса кам. Таҳририятга қилинган икки мурожаат бўйича мулоҳазаларимизни баён қилмоқчимиз. Бу мурожаатлар бир-биридан муаммоси жиҳатдан мутлоқ фарқ қилса-да, уларни бирлаштириб турган бир иллати бор: вазиятлар иштирокчиси бўлган эркаклар, бир сўз билан айтганда, тутуруқсиз!

«Ҳар ажримда шу бўлар такрор...»

— 18 ёшимда турмушга чиққанман, бир болам бор. Турмуш ўртоғим ичкиликка берилувчан эди, уруш-жанжал шундан чиқарди. Ҳадеб ур-тўполон бўлавергандан кейин анчагача ота уйимда яшадим, ҳатто суд орқали ажрашиб кетдик. Лекин у киши барибир мени тинч қўймай, яхши кўришини айтиб, орқамдан пойлаб юрарди. Фарзандим ҳурмати ҳаётимни тиклашга уриниб, эндигина ярашгандик. Аммо бир ҳафта ўтар-ўтмас... қамалиб қолди. Мен 2 йил кутдим, қайнонам билан бирга яшадим.  Қамоқдан қайтганидан кейин фақат кўча одами бўлиб қолди.  Ярим тунда келар, баъзан умуман кечаси ҳам қайтмасди. «Қаёқда юрибсиз?» десам, аниқ жавоб йўқ. Баъзилар «Эринг енгилтак аёллар билан юради», деб гапирди.  Қайнонам эса «Эрингизни йўлга сололмаяпсиз», деб норози бўлди. Турмуш ўртоғим ҳар хил одамлардан қарз олавериб, вақтида қайтармагани учун уйимизда тинчлик йўқ. Қайнонам пулини сўраб келган одамларга «Ҳаммасини шу хотинига сарфлаган, ўшандан сўраверинглар», деб менга рўбарў қилади. Шундай қилиб, уйда аста-секин нарсаларим, буюмларим йўқола бошлади. Гапирсам, ур калтак-сур калтак бўлди, яна ота уйимга қайтиб келдим. Аммо эрим яна мени тинч қўймаяпти. Нима маслаҳат берасиз, аро йўлдаман.

А., Самарқанд шаҳри

Мулоҳаза. Ўзингиз нима деб ўйлайсиз, сабр-қаноат, чидам, умид ва ишонч каби оилани сақлаб қолиш имкониятларингизни сарф этиб бўлдингизми? Сиз бир сафар эрингиз билан ярашганингизда фақат фарзандингиз ёки ўзингиз учун эмас, эрингиз учун ҳам имконият берган эдингиз. Балки хатоларингиз бордир, одатда, ҳеч кимники ўзининг кўзига кўринмайди. Қайнонангиз айтгандек, бировлардан олинган пулга тараллабедод яшашда эрга ҳамроҳлик қилгандирсиз. Шунинг учун ҳам бу нобакор, хатоларидан ҳеч хулоса чиқармайдиган эркакдан шартта кетиб қололмассиз. Ишининг тайини, ҳаётининг маъниси бўлмаган йигитни, қайнонангиз истагандек йўлга сололармикансиз? Ахир шунча йиллик боласини она шўрлик тартибга чақиролмаяпти-ку! Бундай вазиятни кўп аёллар тақдирида эшитганмиз: енгилтак аёлларнинг мазасини тушуниб қолган эркак қаерга боришни билмаса, собиқ хотинини йўқлаб қолади. Аёл шўрлик бўлса, боламни, мени сўраб келди, деб яна орзуларга берилади, қайтади, борса, эски ҳаммом-эски тос. Синглим, айни пайтда сизнинг қонуний никоҳингиз бекор қилинган, тўғрими? Бу вазият учун аллақачон қарор қабул қилгансиз. Орқага бир марта қайтиб ҳам кўргансиз. Ўз ҳолатингизни ўзингиздан бошқа аниқроқ ҳеч ким билмайди. Агар эрингиз боласига оталик қилишни чиндан истар экан, ўзини ўзгартирсин. Нега ҳадеб сиз ортга қайтасиз, у яхши кунларга қайтишни истамайдими? Ишга кириш, меҳнат қилиш, қарзларини узишга ҳаракатни бошласин. Яхши томонга ўзгармагунча, балки қарорингизни ўзгартирмай турарсиз? Бу эркак яна сабр ва тоқат қилишингиз учун арзийдими? Ҳақиқатан ҳам яхши кунларингиз, ёлғиз болангизнинг ҳаққи-ҳурмати унинг уйига қайтмоқчи бўлсангиз, ўзингизда бунга куч топсангиз, қайтинг. Агар иккиланишлар сизни қийнаса, эрингизни туриш-турмушини кузатинг. Эркак ҳам тушунсин, ҳаётга енгил қараб яшаб, бемалол юрса-ю, ҳамма унинг хатоларини кечираверса, қачон хулоса қилади? Атрофидагилари истаган пайтида қўлига гаҳ деса қўнмаслигини, ҳамманинг ҳам иззат-нафси борлигини англасин. Буни сизга вақт ажрим қилиб беради.

«Хотинимга ишонмайман ҳам, ажрашмайман ҳам...»

333— ...Тўйимиздан кейин хотиним «ишлайман» деб туриб олди, рухсат бердим. Кейин туғруқ таътилига чиқди, ундан кейин рашк сабаб «ишлатмайман», деб қаршилик қилдим. Уйимизда жанжал бўлавергач, боғчага ишга жойладим. У ерда эркаклар йўқ, аёллар жамоаси ишлайди, деб ўйладим. Ҳолбуки, эркаклар ҳам ишлар экан. Бир куни хотиним мени ҳамкасби билан таққослагандек бўлди. Эркакман-ку, хаёлимга нималар келмади. Кейин аёлимнинг баданида кўкарган жойни кўрдим. Тинчим бузилди. Хотинимга «Бошқа ишламайсан!» дедим. Уйда яна жанжал кўтарилди. Ҳалиги ҳамкасбини топиб, гаплашдим. Аёлимга қўнғироқ қилдиртирдим. «Эрингизни уриб ташладик» дейсан», дедим. Хотиним эса мени ҳалиги эркакнинг олдида бир пул қилиб, «ажаб қилибсизлар!» деб айтди. Тўрт қизим бор. Онамга ҳеч қачон аёл кишини урмайман, деб сўз берганман. Бу воқеага бир йил бўлди. Хотиним мендан кечирим сўрамади, чин дилдан пушаймон бўлсагина, уни кечираман.

Р., Тошкент шаҳри

Мулоҳаза. Азиз ўқувчи, мурожаат қилган эркакнинг мақсад-муддаоси нима эканлигини тушундингизми? У хотинидан шубҳа қилаётганини ҳаммага достон қилди, энди тантанали равишда кечирим сўрашни талаб этаяпти. Аёлнинг кечирим сўраши эри тахмин қилаётган хиёнатни тан олиши эмасми? Биз аслида нима бўлгани, қандай бўлгани ҳақидаги аёлнинг фикрини эшитмаганимиз учун эркак фикрига таяниб фикр юритмоқдамиз. Кечирасиз-у, ҳурматли ЭРКАК, ўзингиз айтиб берган воқеада сизни оқлайдиган ҳеч бир гап ва вазият йўқ. Эҳтимол, таҳририят томонидан муштарийга бундай савол бериш одобга кирмас, лекин бир савол: шу гапларни ҳушёр ҳолингизда ҳасрат қилиб айтаяпсизми? Тўрт болангизни дунёга келтириб, оналик қилиб ўтирган аёл билан, ҳатто шубҳада бўлсангиз ҳам, бир йилдан бери яшаётган экансиз, энди дарди дунё қилиш сизга нимага керак? Кўнгли тўғри бўлган эркак ҳуда-беҳуда хотинини рашк қилавермайди. Иш жойингиз, аниқ касб-ҳунарингиз борми? Нега хаёлингизни фақат бадбин фикрлар банд қилган, нега фақат хотинингиз ортидан пойлайсиз? Тўрт боланинг ташвиши билан бошқа эркакни хаёлига келтиришга вақти бормикан унинг? Балки шубҳаларингизда асос бордир. Аммо қани гувоҳ? Қани исбот? Ҳамкасби тан олдими? Тан олса, аёл ва унинг «жазмани» ўртасида томоша қўйиб, нима қиласиз? Ҳал қилинг, тамом. Бошингизни эгиб, қизларингизнинг келажагини поймол қилиб, муносабатларга ҳадеб ойдинлик киритишга уринишдан нима наф? Бир эмас, икки эмас, тўрт қизни ўстираётган эркак аёли билан чиройли муносабат ўрната олмаса, соғлом оилани ташкил қилолмаса, ҳаётдан, оиладан, хотиндан нима исташини аниқ билмаса, бу қандай эркак бўлди!? Ҳар кунги минғир-синғирлар, керак-керак эмас талаблар, бемаврид ва асоссиз рашк туфайли бўладиган жанжаллар жон-жонидан ўтиб кетган аёл «урган бўлсангиз, ажаб қипсиз!» деган бўлса,  ажаб эмас. Хиёнат қилинганлик учун шуми асос? Ҳурматли ЭРКАК, хотинингиз ўқиши учун сиз тараф бўлиб мурожаатингизни чоп этишимизни истаган эдингиз. Минг ҳаракат қилмайлик, ҳасратингиздан бир маънили мақсад тополмадик. Албатта, аёлингизни ҳам оқлаб бўлмайди. Унинг бизга кўриниб турган яққол айби:  муҳаббати ва садоқатига сизни ишонтира олмаслигида. Жонини гаровга тикиб, болалар билан уйингизни тўлдирган экан, демак,  енгилтак ёки кўча хандон, уй зиндон аёллардан эмас. Болаларни боқиш, ўқитиш учун ёнингизга кириб, ишламасам бўлмайди, деб талабингизга қаршилик қилаётгандир. Аёл кишига нима зарил, уйида шунча иши қолиб, кўчада ризқ теришга уринса? Эпласангиз, ҳамма жиҳатдан оилани таъминлаб қўйинг. Кучингиз ва ақлингизни, вақтингиз ва пулингизни, ўй-хаёлларингизни бемаъни изқуварликка эмас, шу болаларингизнинг келажаги, ўқиши учун сарфласангиз бўлмайдими? Яна бир гап, эркак киши ўзини хорланган деб билиши ва ўз қайғусининг қаҳрамонига айланишдан ор қилиши керак.

Хавотир олманг, аёлингизнинг эси бўлса ва фақат шу билан сизни хотиржам қилиш мумкин бўлса, сизни шубҳа-гумонга қўйгани учун, албатта, узрини сўрайди. Ва ишонамизки, оилангизга тинчлик-тотувлик қайтади.

Азиза ҚУРБОНОВА

Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot http://sugdiyona.uz/ dan olindi!

< ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:

Супер Новости:
Категория: Foydali maslahatlar / Полезны советы | Просмотров: 738 | | Теги: Yangilik, newsuz, uznews, xabarlar, habarlar, Новости, Yangiliklar, ahborot, news | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email:
Подписка:1
Код *:

Вход на сайт
Логин:
Пароль:
Корзина
Ваша корзина пуста
Malumot Izlash
-------


Yangi Musiqalar:

FOYDALI MASLAHATLA
BEPUL REKLAMA
Hazil;)
>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Ноябрь 2015  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30
Архив записей
Друзья сайта
  • www.SheJoT.CoM
  • www.BePuL.NeT
  • UzbKino.NeT
  • Zustars.BiZ
  • Turk-Film.com

  • Copyright Zamonaviy.com © 20014-2017