Бир қарашда франциялик Луис Делажнинг инстаграм-аккаунти бошқаларникидан ҳеч нарсаси билан фарқ қилмайди.
Луис инстаграмда август ойида рўйхатдан ўтди ва бир неча кун ичида уни ўн минглаб кузатувчиларга эга бўлди. Суратларда қиз ўзининг ёрқин ва ташвишсиз ҳаётини намойиш қилади: денгизларда сайр, дўстлар билан учрашув, дўкон ва ресторанларга сайр.
Гўёки Луиснинг ҳаётида ҳаммаси рисоладагидек, фақат битта кичкина жиҳати бор. Сиз уни сездингизми? Ҳамма суратда алкоголь ичимлиги бор.
Деярли ҳар бир суратда унинг қўлларида ичимлик турганини ёки Луис уни истеъмол қилаётганини кўриш мумкин. Ҳатто қўлида ҳеч нарса йўқлигида ҳам, спиртли ичимлик барбир кадрда бор.
Баъзида алкоголни бир қарашда пайқаш қийин, аммо у барбир бор. Бу ҳолат қизнинг ўзи билмаган жиддий муаммоси бор деганими?
Унчалик эмас. Гап шундаки, Луис Делажнинг профили ҳақиқий эмас. У реклама агентлиги томонидан ёшларни алкоголизм хавфидан огоҳлантириш мақсадида ишлаб чиқилган ижтимоий кампания доирасида яратилган бўлиб чиқди.
Реклама агентлиги президентининг маълумотларига кўра, яқин инсонингизда алкогол боғлиқликни пайқаш туюлгани каби осон эмас. Буни қандай бошланишини кўрсатиш учун ушбу инстаграм-аккаунт яратилди, даставвал бундан ҳеч ким ҳатто шубҳаланмади ҳам.
Аксарият кузатувчиларга қизнинг ҳаёти жуда гўзалдай туюларди, бироқ алкогол боғлиқлик борлигини аслида пайқаш мураккаб эмасди. Бошқача қилиб айтганда, тажриба иш берди. Луис Делаж алкоголизми инсонни ўзи англамаган ҳолда инсонларнинг ҳаёт тарзига айланиб қолиши мумкинлигини исботлади.
«Ушбу кампания айрим инсонларнинг кўзини очиб, вақтида бу йўлдан қайтишига ёрдам беришидан умидвормиз», — дея таъкидлайди реклама агентлиги вакиллари.
Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot darakchi.uz dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
|