Гоҳида эшитиб қоламиз…
«…мен боши берк кўчадаман…»
«…менда хеч қандай имконият йўқ…»
«…менинг иложим йўқ, иложсиз ҳолда қолдим…»
…Ёши 30 лар чамасидаги эркак икки ёш фарзандини маҳкам қучоқлаб, кўзларидан ёш тўхтамай қуйиларди ва ўйларди…
"…Наҳот бугун аёлим вафот этганига 40 кун бўлди… Наҳот энди у ростдан қайтиб келмайди…
…Бу қўрқинчли тушга ўхшайди, аммо туш эмас… Аҳмоқона ҳазил ҳам эмас…
Бу мен тан олгим келмаётган ҳақиқатдир…
…Эй воҳ!.. Икки ширин-шакар фарзандим ҳар гал «ОНАЖОН» деганда юрагим парча-парча бўлаверади-ку… Мен қандай чидайман бу азобга?.. Фарзандларим севикли аёлимни ҳар он менга эслатиб туришади, соғинч қалбимни ўртаб юради… Эй АЛЛОҲ, ўзинг менга сабр бер!..”
…Мана бу эркакнинг тақдири ҳақиқатан аянчли… Аллоҳнинг иродаси билан жуда кучли синов қаршисида турибди. У ҳеч нарсани ўзгартира олмайди…
…Сиз-чи?.. Ўз ҳолидан нолиётган диндошим!..
Ўзингизга ўзингиз муаммо ўйлаб топасиз…
"…уйда харажат йўқ…”
"…об-ҳаво ёмон келди…”
"…ишим юришмаяпти…”
"…пулим йўқ…”
"…машинам бузуқ…”
"…севгилим ташлаб кетди…”
"…айрилиқ қийнаворди…” эмиш…
Уйғонинг, сизда минг имконият бор!..