Нафақат Буюк Британия, балки Европадаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сотувига ихтисослашган, умумий майдони 13 гектарни эгаллаган «New Spitalfields Market» улгуржи бозорига Ўзбекистонда етиштирилган 20 тонна «Торпедо» навли қовун етказиб берилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Сентябрь ойи бошида Самарқанд вилоятидаги «GardenCells» корхонаси ва Британиянинг «Vita Plus Ltd» компанияси ўртасида имзоланган шартнома доирасида Лондоннинг Ғарбий Халқаро бозорида ўзбек қуритилган меваларининг биринчи жўнатмаси сотилганди.
– Компаниямиз ва британиялик шериклар ўртасида эксклюзив шартнома асосида амалга оширилган ўзбек қовунининг Британия бозорига биринчи жўнатмасининг етказиб берилиши Европада Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига қизиқиш тобора ортиб бораётганининг яна бир мисолидир, — деди «Jahon Exim Group» МЧЖ директори Жахонгир Ғиёсов. — Ўзининг ширин таъми билан машҳур бўлган ўзбек қовунлари маҳаллий истеъмолчилар томонидан муносиб баҳоланади, деган умиддамиз. Компания етказиб берилаётган маҳсулотлар турини қўшимча қийматга эга маҳсулотлар, жумладан, органик ва қуритилган, шунингдек, музлатилган қуритилган мева ва сабзавотларни қўшиб кенгайтиришни режалаштирмоқда.
Шуни таъкидлаш керакки, сўнгги йилларда Европа мамлакатларида Ўзбекистондан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига қизиқишизчил равишда ўсиб бормоқда. Ўз навбатида, мамлакатимиз қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш бўйича энг йирик ишлаб чиқариш базасига эга ва сўнгги йилларда экспорт географиясини сезиларли даражада кенгайди.
Мамлакатимизнинг Лондондаги элчихонаси кўмаги билан ўзбек қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини Британия бозорига экспорт қилиш ҳажмини кўпайтириш бўйича ишлар доирасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини инспекцияси ва Буюк Британиянинг Атроф-муҳит, озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги вазирлиги (DEFRA) ўртасида доимий алоқалар ўрнатилган. Жорий йил август ойида ўтказилган музокаралар натижасида Буюк Британия томони анор, гилос, олхўри, ўрик, хурмо, олма, нок, узум, лимон, аччиқ қалампир ва помидор каби фитосанитария сертификатларига эга ўзбек маҳсулотларини Англия бозорига етказиш имкониятлари мавжудлигини таъкидлади.
«DEFRA», шунингдек, тегишли бўлимлар ўртасидаги илмий ҳамкорлик, шу жумладан қўшма илмий изланишлар, нашрларни ташкил этиш, ҳудудларда лаборатория диагностикасини кучайтириш ва бошқа тадбирлар орқали ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилмоқда.
Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot hordiq.uz dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
|