Суббота, 2018-01-20, 5:23 AM
www.Zamonaviy.CoM
Приветствую Вас Гость | RSS

Меню сайта
Категории раздела
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [0]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [4091]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [416]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [78]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [0]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [1926]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [3303]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [24]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [5086]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [693]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [1989]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [124]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [166]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [102]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1414]
Заработок в интернете / Pul ishlash [0]
Pazandachilik / Кулинария [171]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [976]
Восстановление данных - Программы [0]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [1]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [7]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [0]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [101]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [17]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [48]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [0]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [0]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [0]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [0]
Android .apk o'yin va dasturlasr / Игры на андроид, скачать игры для android бесплатно [266]
Mobil java o'yinlar / Скачать Java игры на телефон [96]
Интересные факты: Знаете ли вы, что? [105]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ ) [18]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ )
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [13]
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 584
Статистика




Онлайн всего: 37
Гостей: 37
Пользователей: 0
Главная » 2017 » Март » 5 » Буюк саркарда ва унинг беназир жанг санъати

5:33 PM
Буюк саркарда ва унинг беназир жанг санъати
Ҳарбий, тарихчи ва мутахассислар буюк саркарда, ҳар томонлама кучли ва марказлашган давлат асосчиси Соҳибқирон Амир Темур жаҳон ҳарбий санъати ривожига салмоқли ҳисса қўшганини ҳақли равишда эътироф этишади.

Негаки, Соҳибқирон интизомли қўшин тузиш ва уни моҳирона бошқариш, жанг тақдирини ҳал этадиган жойларга ҳарбий кучларни тезкорлик билан йўллаш, мавжуд тўсиқ ва ғовларни тадбиркорлик билан бартараф этиш ҳамда қўшиндаги жанговар руҳни юксак даражада тутиб туришга эриша олган.

У нафақат ҳарбий қудратга эришди, балки мавжуд жанговар санъатни турли стратегия, тактика ва тадбирлар орқали янада кучайтирди, юксак даражага кўтарди. Амир Темурнинг ўзга саркардалардан фарқли жиҳати — у ўта мушкул вазиятларда ҳам сира ўзини йўқотмаган, аксинча, оқилона ечим ва тадбирлар орқали улардан чиқиш чораларини олдиндан белгилай олган. Буни америкалик олим Ричард Нельсоннинг қуйидаги сўзлари ҳам асослайди:

«Темурда жанг пайтида энг зарур жойда бўла олишдек ажойиб хусусият мавжуд эди. Бу унга душманлари мақсадини уқиб олишга улгурмасдан ўз вақтида оқилона қарорлар қабул қилиш ва унинг бажарилишини назорат қилиш имконини беради. Боз устига, жанг майдонида унинг шахсан ўзи иштирок этиши оғир дамларда жангчиларини муқаррар мағлубиятдан   қутқариб қолган».

Ўтмишда кучли интизом ва тартиб-қоида жорий этилган қўшин  энг қудратли қўшин саналган. Эътиборли жиҳати, Амир Темур шундай қўшинга эга бўлган кам сонли саркардалардан бири бўлган. Унинг қўшинидаги жанговар тартиб ривожланиб борган, ўз навбатида, қўшин замонасининг энг илғор қурол ва ҳарбий техникалари билан таъминланган, қисмлар бир-биридан кийим-боши, байроқ ва туғи билан ажралиб турган. Бундай фарқланиш жанг пайтида қўшинни бошқаришда қўл келган. Шу боис ҳам Соҳиб-қирон олиб борган жангу жадалларида бирор марта ҳам енгилмаган. Бу эса унинг бўлажак жангларга жиддий тайёргарлик билан киришганини исботлайди, яъни унинг хатти-ҳаракатидаги тезкорлик, кенгаш, махфийлик, қулай  вазиятни қўлдан бермаслик ва тўғри тадбир қўллаш фазилатлари ҳамма вақт ўзини оқлаган.

Амир Темур Шарқда биринчилардан бўлиб қўшинга ўтсочар қуролни олиб кирган. Темурийлар даврида  кейинчалик бу қуролнинг зарбзан, фаранги, қозон, ҳок каби бошқа турлари кенг ёйилди. Қўшин таркибида тоғли ҳудудларда самарали ва тезкор жанг олиб борувчи махсус ҳарбий қисм ва бўлинмалар ташкил этилган. Шу билан бирга, буюк саркарда ҳарбий санъат тарихида илк бор қўшинни жанг майдонида анъанавий беш бўлакдан фарқли ҳолда етти қўлга бўлиб жойлаштириш тартибини жорий этган.

Тарихчи Ибн Арабшоҳнинг гувоҳлик беришича, Соҳибқирон қўшинида аёллардан иборат бўлинмалар ҳам бўлиб, улар эркаклар билан бир сафда жанг қилган. Шунингдек, унинг қўшинида айғоқчилик, замонавий тилда айтганда, разведка аъло даражада йўлга қўйилган. 1830-1840 йиллардаги Хива экспедицияси қатнашчиси, ҳарбий мутахассис Михаил Игнатьевич Иванин «Икки буюк саркарда: Чингизхон ва Амир Темур» асарида шундай ёзади:

«Чегарадош давлатлар тўғрисидаги керакли маълумотларни Амир Темур 1000 кишилик енгил бўлинмалар воситасида тўпларди. Бу бўлинмалар сувсиз чўл ерларда туя миниб, бошқа жойларда эса отлиқ ва пиёда ҳолда ҳаракат қиларди… қўшни давлатлар кимга қарши ва қачон уруш бошлаш ниятлари борлигига, шу давлат ҳокимларининг мақсадларини билиб олишга ҳаракат қилинарди. Мазкур бўлинмалар келтирган маълумотларга қараб Амир  Темур тегишли чора-тадбирлар кўрарди. Бундай маълумотлар савдо муносабатлари баҳонасида ҳам тўпланарди. Амир Темур Чингизхон сингари савдо карвонларини Ўрта Осиёнинг турли ўлкаларига, Хитой, Ҳиндистон, Миср, Саудия Арабистони,  Сурия, Гуржистон ва ҳатто Европа давлатларига ҳам юборар эди. Карвон қайтиб келганидан кейин дарвеш шаклида савдогарлар билан карвонга қўшилган аъёнлар йўл давомида кўрган давлатларидаги шарт-шароит, шу давлатда яшовчи халқ урф-одатлари ва энг асосийси — ўша давлат ҳукмдорларининг ўз фуқароларига бўлган муносабатлари ҳақида маълумот берардилар.

Амир Темур саёҳатчиларга, савдогар ва карвонбошиларга алоҳида ҳомийлик қилар, улардан ўзлари кўрган мамлакатларининг ҳолати ҳақида муҳим маълумотларни билиб оларди».

Қайд этиш жоиз, Соҳибқирон рақиблари билан жангларда ҳар сафар турли ҳарбий тактика ва тадбирларни қўллаган. Ундаги бу беназир хислат ва ҳарбий салоҳиятни ҳали у ҳокимият тепасига келмасидан туриб, мисол учун, унинг кам сонли қўшини билан тажрибали мўғул ҳукмдори Илёсхўжанинг кўп сонли лашкарига қарши жангда ҳам кўриш мумкин. Ўша жанг олдидан Темур ва Илёсхўжа бир-бирининг устун ҳамда заиф томонларини ўрганишга интилади. Хусусан,  Илёсхўжа Амир Темурнинг қўшини ҳақида маълумот тўплашни кўзлаб, у ерга элчи юборади. Ўз навбатида,  Темур вазиятдан унумли фойдаланиб, элчини чалғитиш учун қўшинни қайта-қайта унинг олдидан ўтказади. Бундан элчи «Темурнинг қўшини кўп экан», деган хулосага келади.

Соҳибқирон бунга қўшимча равишда яна бир ҳарбий тактика қўллайди, яъни у душман кўнглига ваҳима солиш мақсадида отларга шох-шабба боғлаб, кам сонли қўшинини жанг майдонидан четроқда қайта-қайта югуртиради. Ваҳимали шовқин-сурон, қуюқ чанг-тўзон кўтарилади. Бу эса душман томонга элчи етказган маълумотларни тасдиқлаган бўлади. Бундан ташқари, тунда ҳар ер-ҳар ерда  улкан гулханлар ёқилади. Амир Темур томонидан ўйлаб топилган бу тадбир ҳам ўз самарасини берган, душманнинг жанг қилишга юраги бетламай, Мовароуннаҳрни тарк этган.

Унинг ҳарбий тадбирларидан яна бири — жанг пайтида қўшин қанотларини душман ҳужумидан муҳофаза қилиш, шунингдек, ўз ўрнида, душман кучларини ён томондан айланиб ўтиб, ортидан зарба бериш мақсадида тузилган отлиқ қисмнинг жорий этилиши таҳсинга лойиқ. Бундай ҳарбий қисм Александр, Ганнибал, Чингизхон, Людовик XIV, Буюк Фридрих каби улуғ саркардалар қўшинида ҳам учрамаган.

Бир сўз билан айтганда, Амир Темурнинг ҳарбий амаллари унинг келажакда эришиши мумкин бўлган обрў-эътибор, шон-шараф ва ғалабаларига замин яратган, мустаҳкам пойдевор вазифасини бажарган. Энг муҳими, унинг ютуқлари Осиё ва Европа давлатларининг тинч-тотувлиги ва  фаровонлиги учун хизмат қилган.

Азизбек НОРОВ тайёрлади.

«Қашқадарё» газетасидан олинди.

Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot mulohaza.uz dan olindi!

< ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:

Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
Категория: Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ ) | Просмотров: 426 | | Теги: #uznews, #habarlar, #newsuz, #новости, #Yangiliklar, #Yangilik, #ahborot, #xabarlar, #news | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email:
Подписка:1
Код *:

Вход на сайт
Логин:
Пароль:
Корзина
Ваша корзина пуста
Malumot Izlash
-------


Yangi Musiqalar:

FOYDALI MASLAHATLA
BEPUL REKLAMA
Hazil;)
>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Март 2017  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • www.SheJoT.CoM
  • www.BePuL.NeT
  • UzbKino.NeT
  • Zustars.BiZ
  • Turk-Film.com

  • Copyright Zamonaviy.com © 20014-2018