Четверг, 2018-01-18, 8:11 PM
www.Zamonaviy.CoM
Приветствую Вас Гость | RSS

Меню сайта
Категории раздела
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [0]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [4076]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [414]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [78]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [0]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [1926]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [3303]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [24]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [5073]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [693]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [1989]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [124]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [166]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [102]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1414]
Заработок в интернете / Pul ishlash [0]
Pazandachilik / Кулинария [171]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [974]
Восстановление данных - Программы [0]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [1]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [7]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [0]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [101]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [17]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [48]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [0]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [0]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [0]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [0]
Android .apk o'yin va dasturlasr / Игры на андроид, скачать игры для android бесплатно [266]
Mobil java o'yinlar / Скачать Java игры на телефон [96]
Интересные факты: Знаете ли вы, что? [105]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ ) [18]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ )
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [13]
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 584
Статистика




Онлайн всего: 157
Гостей: 157
Пользователей: 0
Главная » 2018 » Январь » 10 » БУКРИНИ ГЎР ТУЗАТАДИ

11:01 AM
БУКРИНИ ГЎР ТУЗАТАДИ
Карима (исм-шарифлар ўзгартирилган) уй юмушларини бажариб бўлди-ю, ухлаш учун болалари ётган хонага кирди. Анчагача ухлолмай, хаёл суриб ётди. Турмуш ўртоғи ишлаш учун Россияга кетгандан бери шу аҳвол, "Нима еди экан? Қаерларда юрибди экан?” деган ўй-хаёллар унга сира ҳам тинчлик бермайди. "Соат ҳам ўн икки бўлибди, ухлаш керак...” деб ўйлади Карима. У ҳали тўлиқ уйқуга кетиб улгурмай, хона эшигининг ғийқиллаб очилишидан кўзи мошдек очилди. Чироқ ўчганлигидан кимлигини танимади, хона ўртасида бегона эркак пайдо бўлди. Карима қўрққанидан "Кимсан?” деб бақириб юборди, бироқ овози ўзидан бошқа одамга эшитилмади. Эркак бақувват қўллари билан унинг бўйнидан бўғди.

– Бақирма, агар яна қичқирадиган бўлсанг, бўғиб ўлдираман! Мени Комил бандит деб аташади.

Бу гапдан кейин Кариманинг кўз ўнгига эрининг синфдоши, қўшни маҳаллада яшовчи, муқаддам бир неча маротаба судлангани учун "Комил бандит” деб ном олган йигит келди.

– Сизга бу ерда нима бор? Чиқиб кетинг, бўлмаса, ҳозир қайин акамни чақираман.

– Мени қайин аканг, қамоқ билан қўрқита олмайсан. Илгариям бир неча маротаба ўтириб чиққанман. Йўқотадиган ҳеч нимам йўқ. Агар бақирадиган бўлсанг, ўзингни шарманда қиламан. Қайин акангга мени келинингизни ўзи чақирди дейман.

Унинг туҳматидан кейин Кариманинг дами ичига тушиб кетди, аммо аламига чидолмади.

– Ўғирлик қилмоқчимисан? Ўз дўстингни уйига ўғирликка киришга уялмайсанми? Виждонинг борми? – деди у жаҳлдан қалтираб.

Аёлнинг гапидан Комилнинг ғазаби қайнаб, унинг жағига бир мушт туширди. Шовқиндан ухлаб ётган болалар ҳам уйғониб кетди. Комил уларга ҳам дағдаға қилди:

– Овозларингни чиқарма, ғинг десаларинг сўйиб кетаман!

Унинг бу гапидан кейин болалар ҳам жим бўлиб, онасининг пинжига тиқилишди.

– Агар бу ерга келганимни бировга оғзиларингдан гуллайдиган бўлсаларинг, ўлдираман! – деди Комил ва шартта бурилиб, хонадан югуриб чиқиб кетди.

Карима анчагача ўзига келолмади, қўрқиб кетган болаларини тинчлантириб, секин бошқа хоналарга мўралади. Меҳмонхонадаги сандиқ устига йиғилган кўрпа-тўшак сочилиб ётар, сандиқ ичидаги нарсалар ҳам ташқарига улоқтирилганди. Шунда Комил ҳақиқатан ҳам ўғирлик қилиш учун кирганлигини англади. Бу ҳақда қайин акасига айтмоқчи бўлди, аммо Комилнинг "Агар айтсанг, келинингизни ўзи мени чақирди деб айтаман”, деган сўзлари ёдига тушди. У қандай йўл тутишни билмай, дардини ичига ютди, болаларига ҳам бўлган воқеани ҳеч кимга айтмасликни тайинлади.

Орадан бир ҳафтача вақт ўтди. Карима одатдагидек, соат 23.00 лар атрофида ухлаш учун болаларининг олдига кирди. Хонага кўчадаги симёғоч чироғидан ёруғлик тушиб турарди. Шу пайт бирдан симёғоч чироғи ўчиб, атрофга қоронғилик чўкди. Каримани ваҳима босди, кимдир секингина деразани чертди. У қўрқа-писа деразага яқинлашди. Дераза тагида Комил турарди.

– Карима, чиқ дарвозани оч! – деди у буйруқ оҳангида.

Дераза тагида турган Комилни кўриб, Кариманинг тили калимага келмай қолди.

– Яна нимага келдинг? Кет бу ердан, бўлмаса қайнотам билан қайинакамни чақираман, – деди у қалтираб.

Аммо унинг бу гапидан кейин Комилнинг ғазаби қайнаб, бўралаб сўкишга тушди. Қўрқиб кетган Карима ҳамма нарсани унутиб, овсини Мастуранинг олдига югурди. Мастура турмуш ўртоғи билан ташқарига чиқиб қараганда Комил қочиб кетганди. Қаттиқ қўрқиб кетган Карима илгари ҳам Комилнинг уйга бостириб кириб қўрқитганлигини, "бировга айтсанг, ўлдираман”, деган гапларини қайин акасига оқизмай-томизмай айтиб берди.

Бу гаплардан кейин у қайин акаси билан Чиноз туман ички ишлар бўлимига олиб бориб, Авазов Комилнинг устидан ариза билан мурожаат этди.

Ўтказилган суриштирувлар давомида Авазов Комил илгари ҳам шу маҳаллада яшовчи фуқаро Д.Ҳусанбоеванинг уйда йўқлигидан фойдаланиб, ўғирлик қилиш мақсадида уйига кирганда, вояга етмаган қизи Ҳусанбоева М. уни таниб қолганлиги, у қизга тан жароҳати етказиб, Карима каби уни ҳам бировга айтса, ўлдириш билан қўрқитганлиги маълум бўлди.

Авазов Комил аввалига айбини бўйнига олишни истамай, ўзини турли мақомга солиб кўрди. Аммо келтирилган далил-исботлар натижасида айбига иқрор бўлишдан бошқа илож тополмади. У ўзининг қасддан содир этган ҳаракатлари билан ўғирлик, ўзганинг мол-мулкини уй-жойга ғайриқонуний равишда кириб, яширин равишда талон-тарож қилишга суиқасд қилганликда ва такроран ўғирлик жиноятини содир этишда айбланиб, 5 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди.

Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot darakchi.uz dan olindi!

< ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:

Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
Категория: HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР | Просмотров: 56 | | Теги: #habarlar, #uznews, #новости, #newsuz, #Yangiliklar, #ahborot, #Yangilik, #news, #xabarlar | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email:
Подписка:1
Код *:

Вход на сайт
Логин:
Пароль:
Корзина
Ваша корзина пуста
Malumot Izlash
-------


Yangi Musiqalar:

FOYDALI MASLAHATLA
BEPUL REKLAMA
Hazil;)
>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Январь 2018  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031
Архив записей
Друзья сайта
  • www.SheJoT.CoM
  • www.BePuL.NeT
  • UzbKino.NeT
  • Zustars.BiZ
  • Turk-Film.com

  • Copyright Zamonaviy.com © 20014-2018