Лаб бўёғи танлаш осон иш эмас. Биз теримиз ранги, кайфиятимиз, либосимиз ранги, кундалик ишларимизга қараб лаб бўёғи танлашга одатланганммиз. Келинг, эндиги сафар буржимизга қараб танлов қилсак. Нима дедингиз?! Қани кўрайликчи, юлдузлар бизга нима маслаҳат беришаркан! Ҳамал: малина ранг. Ушбу бурж остида туғилган аёлларга ҳаёт туганмас байраму-шодликдан иборатдек гўё. Сиз нима xоҳлаётганингизни аниқ биласиз ва бу хоҳиш йўлида ҳамма нарсага тайёрсиз. Маймунжон ранг лаб бўёғини харид қилишни ҳозироқ истакларингиз рўйхатига киритиб қўйинг. Савр: анор ранг. Доно, қатъиятли ўзига ишонган ва буни кўрсатишдан қўрқмайдиган аёлларга анор рангли лаб бўёқлари айни муддао. Жавзо: тўқ ўрмон мевалари ранги. Xудди хақиқий эгизаклардай бирор янгиликни синаб кўриш ва эски одатларга содиқ қолиш каби анъаналар орасида сарсонсиз. Шунинг учун бир пайтнинг ўзида ҳам тўқ ҳам реза мевали рангли лаб бўёқларини тавсия этамиз. Саратон: лавлаги ранг. Кўринишингиздан жуда сирлисиз, аммо қизиқишларингиз ғоят эҳтиросли (шиддатли). Шундай экан сизга тўйинган тўқ рангли xудди лавлигидек ёниб турувчи рангларни тавсия этамиз. Асад: қизил ранг. Сиз ўзига ишонган, ёқимтой ва дангалчи аёлсиз. Пардозингиз учун тўйинган, лабларда узоқ сақланувчи бўёқлар мос тушади. Сунбула: ўрмон мевалари ранги. Сиздек эркинликни хуш кўрувчи ва ҳамиша ақл билан иш тутувчи хонимларга совуқ рангли лаб бўёқлари айни муддао. Мезон: майин-пушти ранг. Тарбияли, ораста ва диди нозик санамаларга майин-пушти рангли лаб бўёғи янада гўзаллик бағишлайди. Бундай ранг истаган кийимингизга мослашиб кетаверади. Ақраб: тўйинган қип-қизил ранг. Сиз ўта зийрак ва ишбилармон аёлсиз. Лабингиз тузилиши ва терингиз ранги қандай бўлса ҳам сизга тўйинган қизил рангли лаб бўёқлари ярашади. Қавс: маржон ранг. Сиз xақиқий овчисиз. Доим улкан мақсадлар сари одимлайсиз. Бекорга, айнан ўқотар буржи остида туғилганларни қалтис вазиятлардан чўчимайдиган, таваккалчи деб ҳисоблашмайди аxир. Тежамли, шу билан бир ўринда дадил рангли лаб бўёқларини харид қилсангиз мақсадга мувофиқ бўлади. Жадий: тўқ атигул ранг. Ўта сабрли, содиқ, масъулиятли гўзаллар айнан шу бурж остида дунёга келадилар. Юмшоқ рангли лаб бўёқларини танласангиз ҳеч қачон адашмайсиз. Далв: қирмизи ранг. Исёнкор қизиқишлар, доим биринчи ўринда бўлишга интилиш, урфга бўйсинмаслик ва керак бўлса ўзи учун урф яратувчи хонимларга қирмизи каби ажиб рангли лаб бўёқлари мос келади. Ҳут: ёрқин-пушти ранг. Сиз жуда саҳий ва янгиликларни маъқул кўрувчи хонимсиз. Келаси сафар пардоз воситалари билан тажриба қилсангиз, ёрқин пушти ранг лаб бўёғидан фойдаланиб кўринг.
Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot darakchi.uz dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
|