Суббота, 2018-01-20, 5:22 PM
www.Zamonaviy.CoM
Приветствую Вас Гость | RSS

Меню сайта
Категории раздела
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [0]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [4091]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [416]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [78]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [0]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [1926]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [3303]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [24]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [5086]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [693]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [1989]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [124]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [166]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [102]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1414]
Заработок в интернете / Pul ishlash [0]
Pazandachilik / Кулинария [171]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [976]
Восстановление данных - Программы [0]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [1]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [7]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [0]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [101]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [17]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [48]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [0]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [0]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [0]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [0]
Android .apk o'yin va dasturlasr / Игры на андроид, скачать игры для android бесплатно [266]
Mobil java o'yinlar / Скачать Java игры на телефон [96]
Интересные факты: Знаете ли вы, что? [105]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ ) [18]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ )
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [13]
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 584
Статистика




Онлайн всего: 119
Гостей: 119
Пользователей: 0
Главная » 2015 » Апрель » 29 » Бувимдан эшитган бахтли турмушнинг 10 сири

9:08 AM
Бувимдан эшитган бахтли турмушнинг 10 сири
Мен бувимнинг қизиман. Шунақаси ҳам бўлади дейсизми? Бўлади! Гап шундаки, бувимнинг олти нафар қизлари бўлгану, ўғил кўриш насиб қилмаган. Шунинг учун кенжа қизларининг бош фарзанди, яъни мен бувим билан ўсганман. Холаларим, ҳатто баъзан онам ҳам турмушдан нолиб, бувижонимга дарду ҳасратларини тўкиб солишарди. Шу пайтда бувим уларга насиҳат берардилар. Насиҳатлар олти қизга камида олти марта такрорланганиданми, бувимнинг гаплари худди диктофонга ёзилгандек менинг хотирамга муҳрланиб қолган экан. Қуйида оила мустаҳкамлигини таъминловчи ушбу ўгитларни аёлларимиз билан ўртоқлашмоқдаман.

1.Эрингдан куни қандай ўтгани ҳақида ҳар кун сўрашни унутма. ҳар куни! Бу кундалик одатга айлансин. ҳадеб сўрайверсам, жонига тегаман деб ўйлама. Унга бефарқ эмаслигинг шу йўл билан намоён бўлади. Кейин у ҳам сен билан кундалик таассуротларини ўртоқлашишга одатланиб қолади ва сўрамасанг ҳам барини ўзи гапириб берадиган бўлади.       

2. Жанжаллар бўлиб туради. Аммо улар ҳамма нарсани барбод қилмаслиги керак. Бировни жондан ортиқ яхши кўрганинг ҳолда уни бир неча дақиқага бўлса ҳам жинингдан бадтар ёмон кўриб туришинг мумкин. ҳаётда ҳамма нарса бўлади-да. Жанжанлашган оила ажрашиб кетаверса, ер юзида оила қолармиди? Эҳтиросларни жиловлаш керак, жанжал пайтида эртага ҳам, индинга ҳам, худо хоҳласа, бир умрга шу инсон билан яшашингни ўйлаб гапиргин.

3. Итоатли бўл. Оила муросаю мадора дегани. Ён беришни билгин. Олайлик, кечқурун у футбол кўрмоқчи, сен эса сериал. Битта сериясини кўрмасанг, осмон ерга узилиб тушмайди. Эрингга бер телевизорни. Иложи бўлса, қизиқмасанг ҳам бирга ўтириб кўр шу футболни. Бу эр-хотинни яқинлаштиради.

4. Доим эрингни устун қўй. Дугоналаринг билан тўйга бориш ёки эринг билан уйда ёлғиз қолиб, кечки таомни бирга ейиш – қайси бирини танлайсан? Доно аёл ҳамиша иккинчисини танлайди. Чунки, тўйлар кўп бўлади. Бола-чақали бўлгач эр-хотиннинг ёлғиз қолиб суҳбатлашиши эса тобора ноёблашиб боради.

5. Қайин-бўйнингнинг ҳурматини жойига қўй. Эрингнинг қариндошларини ўзингиникидек кўр. Бирга турсанг, доим хизматларини қил. Рўзғоринг бўлак бўлса, кунда бир маротаба қўнғироқ қилиб қайнонангнинг аҳволини сўра.

6. Эрингдан ширин сўзингни қизғанма. Яхши кўришингни тўғридан-тўғри айтолмасанг, ширин сўзинг, мулойим муомаланг билан кўрсат. Яхши гап ҳеч қачон ортиқчалик қилмайди.

7. Эрингнинг қошида парвона бўл. Эринг бетоблигида болангнинг атрофида қандай парвона бўлсанг, унинг ҳам бошида шундай парвона бўл. Касал эрни уйда қолдириб тўй-ҳашамга кетадиган аёлга суф. Иссиқ жонмиз, ўзинг хасталансанг, бировнинг парвариши ва эътиборига муҳтож бўлишингни ўйла.

8. Уй ишларининг аксарини эринг уйда йўқлигида бажар. Эркак киши чангютгич ва кирмошинанинг овозини ёқтирмайди, яна анави соч қуритадиганнинг ҳам. Шу ишларни унинг олдида қилма, токи асл ҳаловатни уйидан топсин.

9. Эрингни ортидан ёмонлама. Биров уни ёмон деса, дарров оғзига ур. Яхшидирки, унга хотин бўлиб юрибсан. Ишон, кейин биров эрингни ёмон сифат билан тилга олиб, сен фалончининг хотинисан деса, ўзингга алам қилади.

10. Эрингдан сўрамай уйдан бир қадам ҳам чиқма. У истамаган либосни кийма. Уйдан эридан бесўроқ чиққан аёлга то қайтиб келгунча фаришталар лаънат ўқиб туришар экан. Эринг даъюсмасдирки, очиқ-сочиқ кийинишингга қўймаяпти. Хуллас, унинг сенга маъқул келмаган жиҳатларида ҳам фазилат бор. Изласанг, топасан.

ШАҲНОЗА

Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot http://sugdiyona.uz/ dan olindi!

< ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:

Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
Категория: Foydali maslahatlar / Полезны советы | Просмотров: 1078 | | Теги: Yangilik, newsuz, uznews, xabarlar, habarlar, Новости, Yangiliklar, ahborot, news | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email:
Подписка:1
Код *:

Вход на сайт
Логин:
Пароль:
Корзина
Ваша корзина пуста
Malumot Izlash
-------


Yangi Musiqalar:

FOYDALI MASLAHATLA
BEPUL REKLAMA
Hazil;)
>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Апрель 2015  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
27282930
Архив записей
Друзья сайта
  • www.SheJoT.CoM
  • www.BePuL.NeT
  • UzbKino.NeT
  • Zustars.BiZ
  • Turk-Film.com

  • Copyright Zamonaviy.com © 20014-2018