Оёқ оғриғи кўпчилик ўйлагандай катта ёшлилар муаммоси эмас. У болаларда ҳам кузатилиши мумкин. Ортопедик ўзгаришлар (ясситовонлик, умуртқа поғонасининг қийшайиши, чаноқ-сон бўғимидаги ўзгаришлар), ўсмирлар ревматик артрити, эндокрин тизим касалликлари, анемия, моддалар алмашинувининг бузилиши, рахит, кальций танқислиги, гижжа касалликларида оёқ оғриши ташқи белги сифатида намоён бўлади.
Агар болада бошқа белгиларсиз, фақат оёқ оғриши кузатилаётган бўлса, бу ўсиш давридаги безовталик бўлиши мумкин. Бу даврдаги оёқ оғриқлари болаларда турлича кечади: баъзи болалар оғриқ азобидан туни билан ухлолмай чиқса, айримларида деярли оғриқ кузатилмайди.
Бўй ўсаётганда нега оёқ оғрийди, деган савол туғилиши табиий. Ўсиш давридаги оғриқларнинг сабаби шундаки, бу пайтда суякларнинг ўсишига мушакларнинг кенгайиши мос келмай қолади. Яъни суяк ва мушак номутаносиб ўсади. Натижада мушак ва пайлар суякка мос чўзилиш учун, зўриқиб тортилади ва бола оёқ оғрини ҳис қилади. Кўпинча дард сон ва тизза ости мушакларида кузатилади.
Болани оёқ оғриғи безовта қилса, оёғини иссиқ ванна қилгач, яхшилаб қуритиб, енгил уқалаш фойда беради. Шунда ҳам дард енгиллашмаса, оғриқ қолдирувчи дори ичириш мумкин.
Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
|