Суббота, 2017-11-25, 11:26 AM
www.Zamonaviy.CoM
Приветствую Вас Гость | RSS

Меню сайта
Категории раздела
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [0]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [3826]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [381]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [74]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [0]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [1901]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [3250]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [24]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [4943]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [670]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [1988]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [122]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [166]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [101]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1371]
Заработок в интернете / Pul ishlash [0]
Pazandachilik / Кулинария [160]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [919]
Восстановление данных - Программы [0]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [1]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [7]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [0]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [101]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [17]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [48]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [0]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [0]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [0]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [0]
Android .apk o'yin va dasturlasr / Игры на андроид, скачать игры для android бесплатно [266]
Mobil java o'yinlar / Скачать Java игры на телефон [96]
Интересные факты: Знаете ли вы, что? [105]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ ) [13]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ )
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 569
Статистика


waplog

Онлайн всего: 71
Гостей: 71
Пользователей: 0
Главная » 2017 » Сентябрь » 15 » БЎРИДА БАРАКА БОР

10:21 AM
БЎРИДА БАРАКА БОР
Биз чет қишлоқлардан бирида истиқомат қиламиз. Тоғ ён бағрида яшаганимиз учун одамларнинг уйлари бир-бирига яқин эмас, аксинча, узоқроқ, лекин қулай ва текисроқ жойга қурилган. Албатта, бунинг яхши томонидан кўра ёмони кўпроқ. Сабаби, биздек бағрикенг, меҳмондўст халққа қўшнининг узоқлиги сира тўғри келмайди. Ахир, бир-бирингизни кўриб, гурунглашиб турганга нима етсин? Шундай бўлса-да, биз қўшниларникига тез-тез чиқиб ҳол-аҳвол сўраб турамиз. Барибир бу девор-дармиён қўшни каби бўлмайди.

Ўткан йили айни мана шундай баҳор кунлари эди. Тонг қоронғусида қўйларни боқиш учун ҳайдаб кетаётгандим. Қарасам, қўшни ҳовлида ғала-ғовур. Ёшлигим учун "Ҳа, тинчликми?” деб бақиргани уялдим. Лекин уйга қайтишим билан бу ҳақда отамга айтдим. — Мен чиқиб келай бўлмаса, — деди отам эшитиши билан жойидан ирғиб тураркан. — Тинчлик бўлсин, ишқилиб.

— Мунча қолиб кетдингиз? Тинчликмикан? — сўради онам.

— Тинчлик. Ма, мана буни олиб қўй, — деди отам қўлидаги қоғозга ўроғлиқ гўштни онамга узатиб.

— Қўй сўйишибдими? — ажабланди онам.Ҳа. Ўғли кечаси қўйларини бир ёйиб келай деб чиқибди. Буни қара, ғафлат босиб қўранинг атрофида турган иккита бўрини кўрмабди. Қўранинг оғзини очса, ҳар доим ташқарига югурадиган қўйлар ҳуркиб, чиқай дейишмасмиш. Болаям ёш-да, қўйнинг нимадан чўчиб турганига эътибор қилмай, ичкарига кириб, қўйларни мажбурлаб ҳайдабди. Иккита қўй чиқиши билан бўри ташланибди-да! Шундагина кўрган бола бечора бўрини...

— Вой ўлмасам... — онам ваҳима билан ёқасини ушлади. — Болага ташланмабдими, бўри?

— Йўқ, бу ёғига бола пишиқлик қилибди. Шартта қўранинг оғзини ёпиб, бақира бошлабди. Таёғиги ўқталиб, шовқин кўтараверган. Уйдагилар югургилаб чиқишибди. Шунда ҳалиги бўрилар оғзидаги ўлжасини ташлаб қочибди.

— Қўйни бўғизлаган эканми? — сўради акам.

— Ҳа, иккита бўри битта қўйга ташланган экан. Бири бўғзидан, иккинчиси думбасини олган экан. "Ғажиб ташлашга улгурмаган экан”, деди қўшни. Балки тузатса бўлар, деб тонггача қарашган-да. Лекин бўзғидан қон кетиши тўхтамабди. Кейин ҳаром қотмасин, деб ўзлари сўйиб олишибди. Жониворнинг ичидан қўзичоқ чиқибди. Ҳадемай туғадиган экан.

— Ҳайрият, куйиб қолишмабди-ку! Асосийси, ўғлига ҳеч нарса қилмабди, — хотиржам тортди онам.

— Қайтанга Абил бобонинг димоғи чоғ, — деди отам бизни ҳайрон қолдириб.

— Тавба, эсини еганми, шу чол. Битта қўйдан ажраб, яна хурсандми? — гап қўшди катта опам.

— Бу яхшиликка эмиш. Абил бобо вақтида катта чўпон бўлган. Одамларнинг қўйини боқарди. У кўп нарсани билади. "Бўрида барака бор. Бекорга қадимгилар "Бўрими, тулки?” деб сўрамайди. "Бўри” ишлар бароридан келишини англатади. Болам, энди қўйларинг урчийди. Шунақа кўпайиб кетадики, оғзинг очилиб қолади”, деди бобо. Мен ишондим. Бу гапни аввал ҳам эшитгандек эдим.

— Гўрдан кўпаядими? Мана, ўзи иккита қўйга куйибди-ку! Ичидаги боласини қўшганда. Нима десин, шундай деб овутади-да, болаларини, — деди онам.

— Майли, яхши ният-да! Кўпайсин. Ўзи ўн учтагина қўйи бор экан. Ундан ҳам иккитаси қўчқор. Қолгани туғса ҳам кўпайиб кетади-да...

— Бугун ҳам битта қўйимиз эгизак туғди. Отам олиб қолди. Қўзичоқ чарчайди, — дейди кулиб у.

— Аввал қўйларимиз сира эгизак туққан эмас. Қўрамизга бўри теккандан буён барака келди. Ҳар куни битта қўйимиз туғяпти. Яна эгизак. Ўзимча ҳисобладим. Ёзгача қўйларимиз сони элликдан ошади. Келаси йил бултурги қўзиларимиз ҳам туғади. Шу билан қўйларимиз юздан ошиб кетади. Қара, икки йилнинг ичида ўн учта қўй шунчага кўпаяди, — қўшнимизнинг ўғли ҳайратини яшира олмайди.

Отам кетиши билан бизнинг ҳам ичимиз қизий бошлади. Тағин атай қилгандек отам ҳам келай демасди. Орадан уч соатча вақт ўтиб, кириб келди.

"Қўй сўйган экан-ку!” — ўйладим ўзимча.

Отам негадир бобонинг гапларига ишонди. Лекин ишонасизми, йўқми, ўша ойнинг ичида уларнинг қўйлари эгизак қўзилай бошлади. Ҳар куни бирга қўй боққани чиқамиз, тенгқуримнинг қўйи кўпайиб кетаверади.

Ёзда эса уларнинг қўйлари сони бизникидан кўп эди. Ўттиздан ошганди. Мана, бу баҳор ҳам шундай бўляпти.

Менинг қулоқларим тагида эса отамнинг сўзлари жаранглади: "Бўрида барака бор!”

Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot darakchi.uz dan olindi!

< ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:

Супер Новости:
Категория: HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР | Просмотров: 125 | | Теги: #habarlar, #uznews, #новости, #newsuz, #Yangiliklar, #ahborot, #Yangilik, #news, #xabarlar | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email:
Подписка:1
Код *:

Вход на сайт
Логин:
Пароль:
Корзина
Ваша корзина пуста
Malumot Izlash
-------


Yangi Musiqalar:

FOYDALI MASLAHATLA
BEPUL REKLAMA
Hazil;)
>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Сентябрь 2017  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930
Архив записей
Друзья сайта
  • www.SheJoT.CoM
  • www.BePuL.NeT
  • UzbKino.NeT
  • Zustars.BiZ
  • Turk-Film.com

  • Copyright Zamonaviy.com © 20014-2017