Оренбург вилояти бўйича машҳур черков руҳонийси 65 ёшли Николай Стремский педофилияда айбланиб қамоққа олинди. Шу ҳақда Оренбург шаҳар Ленин туман суди ҳукм эълон қилган. Ҳозирги кунгача етмишдан ортиқ етим болаларни асраб тарбия қилган руҳоний ҳали 14 ёшга етмаган гўдак қизалоқларни мажбурлаб улар билан интим муносабатлар юритиб келган экан. Ваҳоланки, Николай домла «Родительская слава» ордени билан мукофотланган. Андрей Первозванный мукофоти, Халқаро «Золотое сердце» хайрия мукофотига лойиқ топилган. Қарангки, шундай бообрў одам, бунинг устига руҳоний, фуқароларни худонинг ҳақ йўлидан тоймасликка жалб этувчи шахс педофил экан.
Жабрланувчи сифатида етти нафар 13 ёшгагина кириб-кирмаган қизалоқлар, нафақат қизалоқлар, руҳонийнинг асранди гўдаклари судда иштирок этади. Айнан улар руҳонийнинг устидан шикоят қилишган. Черков жойлашган Саракташ посёлкасидагилар шивир-шивирга ҳам тушишган. Илгари қўрқишарди. Қўлларида аниқ далил бўлмагани боис тилларини тийишарди. Мана энди гапира бошлашди. Айтишдики, руҳоний интим муносабатга мажбуран тортиб келган 13 яшар етимча қизардан бири ундан ҳомиладор ҳам экан. Қолаверса, жажжи қизалоқларнинг кўпчилиги қачон қараса юз-кўзлари кўкарган, қўл-оёқлари қонталаш ҳолда юрганини кўп кўришган…
Қамоққа олиш масаласига бағишлаб ташкил этилган суд мажлисида Николай кам гапирди. Фақат судьядан СИЗО га олиб кетишларидан олдин душ қабул қилишга изн беришини сўради. Судья рухсат бермади. СИЗО да ҳамма шароит бисёрлигини айтиб қўя қолди.
Қўлга олингач, Николай тўғрисида яна янги миш-мишлар тарқалди. Айтишдики, 2015 йили маст ҳолда ўзининг «Mercedes-Benz» автомобилини бошқариб кетаётганда, полициячилар тўхтатган. Шу қадар маст эканки, полиция ходимлари руҳонийни оёқ-қўлини бойлаган ҳолда аранг маҳкамага олиб кетишган. Лекин жиноий иш қўзғатилмаган. Сабаби, руҳонийнинг раҳбар лавозимли шахслардан таниш-билиши кўп экан.
— Руҳоний Стремскийнинг Саракташдаги автопаркини кўринг, — деди посёлкада яшовчилардан бири. — Музейга киргандек бўласиз. «Volkswagen Touareg», «Hummer h2», «Infiniti», «Mercedes S» гача бор. Меҳмон келса, руҳоний уларга оққушлар сузиб юрган фавворасини кўз-кўз қиларди. Уйини кўрсангиз, ҳашаматидан ағдарилиб тушасиз. Руҳоний мана шундай бадавлат одам…
Ана энди насиб бўлса адолат ғалаба қилади. Педофил, бойвачча, ачинарлиси, руҳоний Николай Стремский қилган ҳаром ишлари, гўдакларга нисбатан содир этган ваҳшиёна ҳаракатлари учун одил суд олдида жавоб беради.
Астағфирилло!!!
Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
|