Кимдир фақат тадбирлару меҳмондорчиликка отланганида пардоз воситаларидан фойдаланса, кимлардир уйидан 5 қадам наридаги дўконга чиқиб келиш учун ҳам ярим соатлик пардоз-андозни амалга оширади. Ҳар қайси ҳолатда ҳам, ўзимиз «яратган» гўзаллик узоқ муддат сақланишини истаймиз. Бунинг учун эса визаж санъатининг айрим сирлардан воқиф бўлиш зарар қилмайди.
Терини намлантиринг!
Юз терисини мунтазам намлантирувчи воситалар билан парваришлаб туринг. Пардоз олдидан юпқа қилиб, намлантирувчи крем суртинг. У юз терисига сингиши учун эса тахминан ярим соатча кутиш керак. Бу каби воситаларингиз бўлмаса, юзингизни бир неча бор гоҳ, совуқ, ғоҳ иссиқ суда ювинг-да, сочиқ билан артманг. Тери табиий равишда қуришига қўйиб беринг. Агар тери сувсизликдан азият чекмаса, пардоз бир текис кўринади.Тонал креми ҳам ажинларни «ошкор» этиб қўймайди. Бундан ташқари кун давомида пардозда юриш натижасижда тери қуришни бошлайди, шу боис намлантирувчи воситалардан фойдаланишни ўзингиз учун шарт деб билинг.
«Ортиқча» косметикадан воз кечинг!
Айнан қайсилар дейсизми?! Юз териси рангини яхшиловчи воситалар, масалан, тонал крем, пудра, хайлайтер, ёғ упаси (румяна) кабилардан... Кун исиши бошланган паллада улар терингизга, айниқса, ортиқчалик қилади. Фойдаланишингизга қарши эмасмиз, фақат кундалик пардозингиз юз терингизга «оғирлик» қилиб қолмасин, дея эслатмоқчимиз, холос. Юқорида саналган воситаларнинг барчасини ўрнини босувчи ВВ-кремдан фойдаланишни тавсия этамиз.
Таркиби билан танишинг!
Кўзгу қаршисида қанчалик кўп косметик воситалардан фойдаланган бўлсангиз, кун давомида пардозингизни шунча кўп тўғрилаб туриш керак бўлади. Чунки юз териси нафас ололмай, тери ёғ ишлаб чиқара бошлайди. Маслаҳатимиз, косметик воситаларнинг асосини сув ҳамда гель ташкил этганларидан фойдаланинг.
Ёрлиқдаги ёзувлар алдамайди!
ҳарид жараёнида пардоз воситаларининг ёрлиғида long wear ва waterproof деган ёзуви борларини танланг. Айниқса, кўз учун косметика шу хилдан бўлиши лозим. Улар билан бемалол 8-12 соат юришингиз мумкин, пардозингизда зиғирча ҳам ўзгариш бўлмайди. Фақат уларни ювиш вақтида озгина сабрли бўлишингиз лозим. Лосьонда намланган тампон билан артиб, ундан кейингига юзингизни ювинг.
Қошингизни, албатта, бўянг!
Ёдда тутинг! Қошга қора қалам суртиш мумкин эмас! Жигарранг ва кулранг қаламлардан фойдаланинг. Қош ва кўз учун қаламлар алоҳида бўлади, уларнинг таркиби ва юмшоқ-қаттиқлиги бир-биридан фарқланади. Қошни бўяшда қалам учи марказдан четга қараб ҳаракатлантирилади. Натижани мустаҳкамлаш учун қош тароқчаси билан пастдан юқорига қараб таралади. Агар қошларингиз ингичка терилган бўлса, қаламнинг ўрнига соч рангингиздан 2 тон юқори тень рангидан фойдаланиб, шакл беришингиз мумкин.
Киприкларингиз камон бўлсин!
Киприкларни туш билан бўягандан сўнг, қора нуқтачалар ҳосил бўлмаслиги учун айрим қоидаларни бажариш керак. Пардоз жараёнида тушни киприкларга икки қават суртиш тавсия этилади. Биринчи мартасида, зигзаг ҳаракатлар билан киприкнинг илдизидан учига қараб йўналтириш лозим. Иккинчи мартасида эса, киприкнинг илдизидан учига қараб вертикаль ҳаракатлантирилади. Пастки киприкларни ҳам туш билан бўяш шарт!
Лаб эмас, нақ ғунчанинг ўзи!
Суртган лаб бўёғингиз кун давомида «ейилиб» кетмасин десагиз, қуйидаги тавсияга амал қилинг: аввал лаб учун бальзам суртинг. Лабга енгил ҳаракатлар билан қоғоз сочиқчани теккизиб, бальзамнинг ортиқчасини шимдириб олинг. Дудоқлар четига қалам билан чизиб, лаб бўёғи суртинг. Жараённи яна қоғоз сочиқчага помадани бироз шимдириш билан якунлайсиз.
Сўнгги ва асосий тавсия
ҳар дам пардозингизни тузатишга ҳаракат қилаверманг. Юзга кўп тегиниш натижасида пардоз ўз ҳолатини йўқотиши мумкинлиги ёдингиздан чиқмасин!
ДИЛНОЗА тайёрлади.
Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot http://sugdiyona.uz/ dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
|