Понедельник, 2020-09-21, 8:47 PM
www.Zamonaviy.CoM
Приветствую Вас Гость | RSS

Меню сайта
Категории раздела
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [1]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [8461]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [1391]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [138]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [17]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2834]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [5181]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [55]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7829]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [1455]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2032]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [239]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [272]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [120]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [2055]
Заработок в интернете / Pul ishlash [0]
Pazandachilik / Кулинария [251]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [1816]
Восстановление данных - Программы [1]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [2]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [7]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [0]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [103]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [20]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [48]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [0]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [0]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [0]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [0]
Android .apk o'yin va dasturlasr / Игры на андроид, скачать игры для android бесплатно [618]
Mobil java o'yinlar / Скачать Java игры на телефон [122]
Интересные факты: Знаете ли вы, что? [105]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ ) [144]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ )
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [49]
HIDOYAT SARI / ҲИДОЯТ САРИ [387]
Hidoyat sari / ҲИДОЯТ САРИ / IBRATLI / ISLOM / HADISLAR
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО [678]
Salat tayyorlash / Mazali salatlar retseptlari [32]
salat tayyorlash sirlari, antiqa salatlar qilish, salat qilishni organish, pazandalik sirlari, salatlarni qanday tayyorlaydi, yangicha salatlar, 2017 2018 salatlar,
Tort qilishni o'rganish / Tort tayyorlash retseptlari / Tort tayyorlash sirlari [25]
tort qilish, tortni qanday tayyorlaydi, pishiriqlar qilishni o'rganish, yangicha tortlar qilish sirlari, ajoyib malumotlar, to'rt tayyorlash sirlari, o'rganish, tort kursiga
Mazali shirinliklar tayyorlash / Pishiriqlar qilishni o'rganish [43]
shirinliklar tayyorlash, pazandalik sirlari, ayollar oshxonasi, pishiriq qilishni o'rganish, pazanda o'quv kurslari, mazali pishiriq, mazali shirinlik tayyorlash, sherlar.net. ... Soqol o'stirish uchun nima qilish kerak (yigitlarga maslahatlar)
ISLOMIY MARUZALAR / ИСЛОМИЙ МАРУЗАЛАР / МАРУЗАЛАР [151]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР [48]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР BO'YANISH USULLARI KOSMETIKALAR MASLAHATLAR AYOLLAR UCHUN PARVARISHLAR GIGIENIK MASLAHATLAR KERAKLI MA'LUMOTLAR Макияж Гўзаллик мактаби Тенденциялар Интервью Ҳаёт тарзи Янгиликлар ДЎКОН
JINSIY HAYOT / ЖИНСИЙ ХАЁТ [46]
JINSIY HAYOT JINSIY MUNOSABAT HAQIDA QOVUSHISH HAQIDA JINSIY MALUMOTLAR JINSIY ALOQA HAQIDA JINSIY ALOQA POZLALARI
NAMOZ VAQTLARI / NAMOZ TAQVIMI / НАМОЗ ТАҚВИМИ / НАМОЗ ВАҚТЛАРИ [12]
NAMOZ VAQTLARI / NAMOZ TAQVIMI / НАМОЗ ТАҚВИМИ / НАМОЗ ВАҚТЛАРИ
QIZIQARLI FAKTLAR / ENG QIZIQARLI FAKTLAR / JUDAYAM QIZIQARLI FAKTLAR / AJOYIB VA ENG QIZIQARLI FAKT [210]
QIZIQARLI FAKTLAR / ENG QIZIQARLI FAKTLAR / JUDAYAM QIZIQARLI FAKTLAR / AJOYIB VA ENG QIZIQARLI FAKT / КИЗИКАРЛИ ФАКТЛАР / ФАКТЛАР / ЖУДАЯМ КИЗИКАРЛИ ФАКТЛАР / ҚИЗИҚАРЛИ ФАКТЛАР / ФИЗИҚАРЛИ / ФАКТЛАР / АЖОЙИБ
HIKOYALAR +18 (KATTALAR UCHUN HIKOYALAR) / ХИКОЯЛАР +18 (КАТТАЛАР УЧУН ХИКОЯЛАР) [33]
+18 HIKOYALAR / +18 ХИКОЯЛАР / ZO'RAVONLIK QURBONLARI / ЗУРАВОНЛИК КУРБОНЛАРИ / НОМУСГА ТЕГИШ / СУРЛАШ / ҚИЗЛИГИНИ ОЛИШ ХИКОЯЛАРИ / ХАЁТИЙ ХИКОЯЛАР / КАТТАЛАР УЧУН ХИКОЯЛАР / JINSIY YAQINLIKLAR / ZO'RLANGAN AYOLLAR
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 833
Статистика



Онлайн всего: 156
Гостей: 156
Пользователей: 0
Главная / Bosh sahifa » 2020 » Август » 22 » Чирой ортидаги синоат

10:48 AM
Чирой ортидаги синоат
Туманли об-ҳаво то шомгача давом этди. Атроф ғира-шира, деярли ҳеч ким кўринмайдиган кўчада фақат биргина қиз пошнали туфлисини тақиллатганча юриб келяпти. Бу Анора эди. Аноранинг ота-онаси фарзанди балоғат ёшига етганида ажрашиб кетишганди. Онаси билан қолган қиз бир муддатдан сўнг волидасидан айрилиб қолди. Отаси эса ҳали-ҳамон дом-дараксиз. Аноранинг қариндошлари йўқ эмас, лекин у, барибир, ёлғиз яшашни ёқтирарди.

— Қиз боланинг бир ўзи яшаши яхши эмас, қўрқмайсанми? — дерди холаси куюниб.

— Ўттиз учга кириб, нимадан қўрқай?! — дерди Анора узун тирноқларига маъносиз термилиб.

— Эҳ! Нақадар чиройлисан, лекин бахтинг…

Анора бу гапларни жуда кўп эшитган. Ҳамма қизнинг гўзаллигу латофати ҳақида тинимсиз сўзлар, шу билан бирга оила қуриш масаласини ҳам, албатта, қўшиб қўярди. Етимликни эрта ҳис этгани учунми ёки қайсарлиги сабабми, Аноранинг ўзига ишончи кучли, ишларини ҳам ғайрат билан йўлга қўйиб, ёлғиз яшашга қарор қилганди. Қадамларида шижоат сезилиб турадиган Анора мана, ҳозир ҳам қоронғулик ва туман қаридан тап тортмай чиқиб келяпти. У сочларини белига қадар ёйиб олган, дона хол ярашган даҳани доимгидай баланд кўтарилган. Юзида эса заррача қўрқув акс этмасди.

— Вой, Худойим-эй!

Кўксига туфлаб олган қўшни аёл дафъатан қаршисида пайдо бўлган қизни кўриб, чўчиб кетди.

— Нега қўрқасиз? — деди Анора бамайлихотир. Унинг кўзлари доимгидай совуқ, лекин қатъий тикилиб турарди.

— Ўзи ваҳимали ҳавода дағ-дағ титраб, базўр кўчага чиққандим. Сени кўриб… — деди аёл ва унинг гапини парвойига ҳам илмай, эшигини очаётган Анорага бурнини жийирди. — Шом маҳали жуда кўп кўчада юрасан, бу қиз бола учун яхши эмас.

— Хавотир олманг, — деди Анора уйига кираркан, — мен ўрганиб кетганман.

Энсаси қотган қўшни аёлнинг бу қизга гапирмаслиги мумкинмасди.

— Балки, шунинг учун ҳам ҳалигача бахтинг очилмаётгандир?!

Анора қўшни аёлнинг заҳарханда гапини эшигини ёпган бўлса ҳам, эшитди ва чуқур «уҳ» тортиб қўйди-да, марҳума онасининг хонасига кириб кетди. Анорага бу хонада кўп ўтирмасликни холаси тайинлар, лекин қиз нима учундир қоронғи хонада бир нуқтага қараганча узоқ қолиб кетарди.

* * *

Мусиқа, идишларнинг тарақлаган овози бироз тинди. Зиёфатнинг айни авж палласи. Анча пайтдан буён учрашолмаётган дугоналарнинг оғзи тинмас, гоҳ болалари, гоҳ эрлари ҳақида жаврашдан чарчашмасди. Фақат Анорагина жим. У қошларини хийла учириб, қўлидаги ичимлик тўла қадаҳга термулганча ўтирарди. Аноранинг бу бепарволиги, ҳеч кимга аралашмаслигини қаршисидаги курсдош қиз хушламас, қизнинг манманлиги ҳақида ёнидагилар билан ғийбатлашарди. Сўнг у дугоналарига «ҳозир боплайман» дегандек кўз қисди.

— Анора! Қачон эрга тегасан? Ўттиз учга кирдинг-ку ахир!

Анора овоз соҳибаси уни ҳеч ёқтирмаслигини ва ҳатто ҳозир очиқдан-очиқ жангга чорланаётганини ҳам биларди. Қизнинг чақнаб турадиган гўзал, лекин совуқ нигоҳи қадаҳдан кўчди ва бошини баланд кўтарди.

— Яқинда, — деди қиз бироз жилмайиб, сўнг айёрлик билан кўз қисиб қўйди. — Сенинг эринг энг яхши номзод деб ўйлаяпман!

Стол атрофидаги қизлар энди уруш бошлаган дугоналарига қарашар, ўзаро пичирлашишарди. Ўртага ноқулай сукунат чўкди. Аммо Анора шу пайт ўрнидан турди-да, яқин дугонаси Сакина билан рақсга тушиш учун кенг даврага йўл олди. Анорага деярли барча дугоналари еб қўйгудек нафрат билан тикилишаётгани, улар уни нима учун ёмон кўриши ҳам аён эди.

— Ҳаммасининг сенда қасди бор! — деди йўлда кетишаркан Сакина асабийлашиб. — Ҳаммаси сенга ҳасад қилади.

Анора индамади, шунчаки, куюнчак дугонасининг елкасидан қучиб, жилмайди.

— Лекин сен ҳам бопладинг-да! — Сакина қаҳ-қаҳ уриб кулди. — Билишадики, истасанг, ҳаммасининг оиласини бузишинг мумкин. Сендан, чиройингдан ўлгудай қўрқишади.

— Қўйсанг-чи, — деди Анора.

Анора ҳуснига ишониб, кўп гапирмаса-да, аммо у ич-ичидан бу ҳақиқатни аллақачон кашф этган. Сакина билан ҳам бу ҳақда гаплашишни истамади. Лекин дугонаси ўтмишни эсга олганида ўйланиб қолди. Чиндан ҳам Анора билан учрашган йигитлар уни бир кўришдаёқ севиб қолишар, муҳаббат изҳор этишарди-ю, лекин айнан тўй масаласига келганда, бу муҳим қарорни қабул қилишмасди. Қизнинг ёнида кетаётган дугонаси ҳам бир қанча йигитларни Анора билан таништирган, не ажабки, улар ҳам тўй олди айниб қолаверишган.

* * *

Бу ўй-хаёлларнинг тагига етишни истаган Сакина эртаси куниёқ амакиваччаси Мурод билан учрашди. Бир пайтлар Сакинанинг айнан шу амакиваччаси Анорани ўлгудай ёқтириб, совчи қўйганди.

— Ўша дамлар Анорадан нега айнигандинг?

Сакинанинг дабдурустдан бу мавзуни очиши йигитни шошириб қўйди.

— Ажойиб савол бўлди-ку, — деди Мурод кичик ўғилчасини тиззасига ўтқизганча атрофга ўғринча қараб. — Секинроқ гапир, хотиним эшитса, тамом бўламан. Ўзи ҳали-ҳамон тушларимда «Анора» деб чиқар эмишман.

— Шуни айтаман-да! — бақиргудай бўлиб деди Сакина баланд овозда ва амакиваччасининг ишорасидан кейин тезда товушини пасайтирди. — Ахир сен унга ошиқ эдинг, кейин бирдан айнидинг. Сабабини сўрасам, ўша кезлар мужмал жавоб берганинг, бу ҳақда гаплашишни истамаганинг ёдимда.

Мурод яна бир карра атрофга аланглади-да, секин гап бошлади.

— Очиғи, — деди у пичирлаб, — дугонангни чиндан жуда ёқтирардим. У нафақат соҳибжамол, балки фаросатли, доно, хуллас, бир йигит истаган барча хусусиятга эга қиз эди. Бироқ тўй арафасида, негадир оғирлашиб кетаверганман. Эрта тонгдан бошимда оғриқ билан уйғониб, то кечгача оғир юк ортган одамдай юрардим. Анора билан кўришсам, гаплашсам ва ҳатто уни ўйласам ҳам, ўша оғриқ миямни шу қадар сиқардики… Аввалига бу оддий тасодиф деб ўйладим, аммо ҳар сафар у билан жанжаллашиб қолсамгина оғриқ ўтиб кетарди!

— Тавба, бу нимаси бўлди?! — деди Сакина ёқасини ушлаб. — Шунча гапни нега айтмагансан? Балки, бу шунчаки тасодифдир?

— Айнан шу гумоним сабаб бу ҳақда ҳеч кимга айтмаганман. Аммо шундай қизнинг ҳалигача эрга тегмагани жуда сирли-да, тўғрими? Ким билсин, унга жин-пин кириб олгандир.

— Эсинг жойидами, қанақа жин, ёш бола бўлмагин! — энсаси қотди Сакинанинг.

— Ие, мен ҳазиллашмаяпман! — деди Мурод ранжиброқ. Сўнг пичирлаганча қўшиб қўйди. — Айтишади-ку, жуда чиройли қизларнинг эркак жинлари унга ҳеч кимни яқинлаштирмайди деб!

Сакина индамади. У бу ҳолатга шунчаки «сирли» деган таъриф беришни истарди-ю, бироқ чигаллик ортаётганди. Амакиваччаси билан хайр-хўшни ҳам насия қилганча ўқдай отилиб кетган аёл энди ким билан учрашишни ўйларди. Шу тоб мактаб даврларида Анорага телбаларча ошиқ бўлган синфдош йигитни эслади ва унга қўнғироқ қилди. Улар яқин орадаги кафеда учрашишга келишишди. Шунча пайт йўқламай, бирдан пайдо бўлиб қолган синфдошининг авзойидан Сардор ҳайратда эди.

— Тинчликми, бирдан йўқлаб қолибсан? — деди гап нимадалигини тушунолмаган йигит.

— Тинчлик. Болаларинг, рафиқанг яхшими? — деди гапни узоқдан бошлаган Сакина неча йиллар аввалги хотиралар билан синфдошига озор бериб қўйишдан қўрқиб.

Шунга қарамай обдан сўрашиб бўлгач, ичидаги саволини бермай иложи йўқ эди. Сакинани диққат билан эшитган Сардор бироз ўйланди-да, қошларини чимирди.

— Ўша пайтлар айтгандим, шекилли, уни севмай қўйганман, тамом-вассалом! — йигитнинг овозида аччиқланиш ва аллақандай ҳаяжон ҳам яққол сезиларди. — Умуман, бу ҳақда нега сўраяпсан?

— Жаҳлинг чиқмасин, — деди Сакина хижолатли алфозда. — Мен шунчаки баъзи нарсаларга ойдинлик киритмоқчиман, холос. Хабаринг бор, Анора ҳалигача турмуш қурмади! У тарбияли, ақлли, ҳатто ўз бизнесини йўлга қўйиб олган, ҳусн-жамоли ҳақида-ку гапиришнинг ҳожати йўқ. Лекин нима учун?..

— Менга қара, Сакина, — деди Сардор «тўхта» дегандай қўлини кўтараркан. — Мени нима учун чақирдинг ўзи? Анора ҳақида гаплашишни истамайман!

— Ҳақиқатни айт, илтимос!

Сакина синфдошининг асабий қиёфасига қараб, илтимоси рад этилишига ишончи комил эди. Шу сабаб:

— Ҳа, майли, безовта қилганим учун узр, — деди-ю, кетишга чоғланди.

— Тўхта! — кутилмаганда Сардор Сакинанинг кетишини истамади. — Модомики шу қадар қизиқаётган экансан, билиб қўй, Анорага ҳамон меҳрим бор.

— Демак, сен уни ҳалигача…

— Илтимос, гапимни бўлмай, жимгина тингла, бу ҳақда гапиришим осон эмас. Хуллас, ўн йиллар аввал Анорага совчи қўйгандим. Ҳаммаси бир маромда кетаётганди. Лекин, лекин…

Сакина жим бўлиб қолган синфдошининг ҳолатида ўзгариш сезди-ю, индамади. Гарчи, қизиқиш устунлик қилаётган бўлса ҳам, ўзини босди. Аммо Сардор ҳадеганда гапиравермас, аксинча, тез-тез ютинарди.

— Лекин, — деди Сардор сувдан ҳўплаб қўйгач. — Ўзим ҳам тушунмайман, негадир у билан бирга бўлган кезларим аҳволим оғирлашаверарди.

— Тушунаман, уни жуда рашк қилардинг…

— Йўқ, йўқ! — кескин бош чайқади йигит Сакинанинг кўзларидан кўзини узмай. — Мени тушунмадинг, бу руҳий ҳолат эмас, Анора билан учрашсам, бошимда кучли оғриқ сезадиган бўлдим. Аввалига бу оғриқлар одатдаги бош оғриқларидай туюлди, эътибор қилмадим. Тўй кунимиз яқинлашгани сари эса оғриқлар ниҳоятда зўрайди. Докторларга ҳам, табибларга ҳам мурожаат этиб кўрдим, бари бефойда эди. Охири бир аёл буларнинг бари бўлажак келин, яъни Анора сабаб юз бераётган бўлиши мумкинлиги ҳақида айтди.

Йигит чуқур «уҳ» тортди ва атрофидаги жуфтликларга қараб, ўйланиб қолди.

— Ич-ичимдан ҳалиги аёлнинг гапларига ишонсам-да, беш-олти маротаба Аноранинг ҳузурида ҳушдан айрилганимга ҳам қарамай барига кўз юмдим. Лекин
соғлиғим кўтармагач… Эҳ, бу синоатли ишларни кимгадир айтишга ҳам уяласан, барибир, ҳеч ким ишонмайди…

Сакина жим қолди. Ахир амакиваччасининг гаплари билан ҳозирги эшитганлари деярли бир хил ва бу ҳақиқатни инкор этиш ноўрин эди.

Сакина бир ой давомида яна бир қанча йигитлар билан кўришди. Уларни топиш, эски воқеаларни қайта қўзғаш осон бўлмаса-да, дугонасининг бахти, қолаверса, кучли қизиқиш сабаб ҳам ишни охирига етказиш учун жон куйдирди. Аммо кутилмаганда Анора уни қидириб, ишхонасига келди ва таклифнома узатди. Сакина титрабгина дугонасини табрикларкан:

— Бўлажак эрингнинг аҳволи яхшими? — деди эҳтиёткорлик билан Анорадан гап олишга уриниб.

— Аҳволи?! — ҳайрон бўлди Анора, — Жуда яхши, нега сўраб қолдинг?

— Ҳ-ҳа, шунчаки! — Сакина кўнгли хотиржам тортганидан жилмайиб қўйди.

— Ҳаммаси жойида, лекин ҳадеб боши оғрийверади, тўйгача ўтиб кетар…

Анора тўй тадориги, янги режалари ҳақида жўшиб гапирар, Сакинанинг юрагини эса таниш ғашлик қопларди. У дугонасига нималарнидир айтмоқчи эди-ю, «Ўтган ишлар ўтди, бари сафсата бўлган», дея қўл силтади.

Эрининг иши сабаб узоқроқ сафарга чиққан Сакина Аноранинг тўйига бора олмади, тўй тафсилотларини билиш учун дугонасига қўнғироқ қилганида эса телефони ўчиқ экан.

— Тўйга боролмаганимдан жуда афсусландим. Анора ҳам эрли тўкис, бир зумда телефонини ҳам ўчириб, асал ойини бошлаб юборишган чоғи! — деди Сакина яна бир дугонаси билан боғлангач, қотиб-қотиб куларкан.

— Э-э, қанақа асал ойи? Ҳали хабаринг йўқ, шекилли, Аноранинг пешонаси қурсин, куёв бола тўйнинг эртасигаёқ вафот этди-ку. Касалманд экан-да!

Сакинанинг телефони ўзи билмаган ҳолда қўлидан тушиб кетди…

Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot hordiq.uz dan olindi!

< ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:


Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
Категория: HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР | Просмотров: 98 | Добавил: #newsuz, #ahborot, #Yangilik, #news, #xabarlar, #habarlar, #Yangiliklar, #uznews, #новости | Рейтинг: 0.0/0
Tavsiya etamiz:
Всего комментариев: 0
avatar

Mulliflar uchun
+18

Вход на сайт
Логин:
Пароль:
Malumot Izlash
-------


Yangi Musiqalar:
Timati feat MORGENSHTERN - El Problema

Oybek Holmedov - Kulsam baxtli demang siz

Ulug'bek Rahmatullayev - Ko'rolmagan ko'zlar

Muzaffar Mirzarahimov - Yarim umrim

VIA Marokand - Alma

Benom - Yuragim (Video KLIP va MP3)

Jasur Goipov - Sen meni

Ozoda Nursaidova - So'yla, Istanbul

Jasur Umirov - Ey qiz

Shohruhxon - Devona (Video KLIP va MP3)


Foydali maslahatlar
TOP yangiliklar





BEPUL REKLAMA
Hazil;)
>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Август 2020  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31
Архив записей
Друзья сайта
  • www.SheJoT.CoM
  • www.Horazm.NeT
  • UzbKino.NeT
  • www.Sherlaruz.com
  • www.Uzstars.BiZ
  • www.24soat.com
  • www.Sherlar.org
  • Copyright Zamonaviy.com © 20014-2020 | Мы не несём ответственности за содержание. | Бесплатные произведения предназначены исключительно для предварительного ознакомительного прослушивания. Использование материалов сайта возможно только с письменного разрешения Администрации. | Права на фильмы принадлежат их авторам. Все фильмы представлены только для ознакомления. | Администрация не несет ответственности за размещенные пользователями нелегальные материалы! Любой фильм будет удален по требованию правообладателя