1. Қориндаги ортиқча ёғлардан халос бўлиш учун нафақaт парҳез қилиш, балки уй шароитида машқлар бажариш ҳам керак. Иккаласини биргаликда олиб борсангиз, исталган натижага эриша оласиз.
2. Белни хипча қилувчи, қориндаги ёғлардан халос этувчи энг яxши машқ, бу — ўтириб-туриш. Бу машқни фаол равишда бошлаш учун аввал бутун танани бунга тайёрлаб бориш зарур. Бунинг учун ҳафта давомида ҳар тонг озгина вақт машқ қилинг, танани чиниқтиринг.
3. Бир ҳафтадан сўнг ўтириб-туриш машқига бемалол ўтсангиз ҳам бўлади. Машқни орада 3 марта дам олган ҳолда 15 марта бажаришдан бошланг. Жараённи мусиқа жўрлигида амалга оширсангиз, чарчоқ нималигини билмайсиз. Ҳар 3 кунда машқ сонини 5 тага кўпайтириб боринг.
4. Машқлар билан биргаликда парҳезни бошланг. Очлик эълон қилишингизга ҳожат йўқ, шунчаки кунлик таомномангизни тўғри тузинг.
5. Ҳар кунлик рационингизда қуйидаги маҳсулотлар бўлиши шарт: қайнатилган гўшт, сабзавотлар, мевалар, ёғсиз сут маҳсулотлари, гуруч, гречиха, ёғсиз балиқ гўшти.
6. 5-маслаҳатда саналган маҳсулотларни истаганингизча ейишингиз мумкин, фақат кечқурун ўзингизни тийинг. Ширинликлардан эса Янги йилгача воз кечганингиз маъқул.
7. Янада тез ва кўпроқ самарага эришиш учун ҳафтада бир марта сузиш ҳавзасига бориб, камида ярим километрга сузинг. Шунингдек, оддий юмшатувчи крем билан қоринни уқаланг, бунда ёғлар ҳаракатга тушиб, эриши осонлашади.
Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot darakchi.uz dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
|