Рублнинг қадрсизланиши Россия бозорида фаолият юритадиган бир қатор компанияларнинг зарар кўришига сабаб бўлмоқда. Улар орасида автомобиль ишлаб чиқарувчилар, нефть компаниялари, тамаддихоналар тармоғи, кийим ва озиқ-оқат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар ва банклар бор.
Автобиль савдоси Европа бизнес уюшмасининг маълумотларига кўра, Россияда автомобиллар савдоси 2014 йилнинг 11 ойи ичида 12 фоизга камайиб, 2,2 миллион донагача тушиб кетган. Энг кўп зарар кўрган компания "Ford” бўлган, унинг савдоси ҳажми 40 фоизга тушиб кетган, деб ахборот беради "CNN Money”.
Ичимлик Пиво ичимлигининг бозордаги сотилиш ҳажми 7 фоизга тушиб кетди. Бу ҳолат Россиядаги энг йирик пиво ишлаб чиқарувчи "Carlsberg” компаниясига ўз салбий таъсирини кўрсатди. Натижада ушбу Дания компаниясининг акциялари 20 фоизга арзонлашди.
Кийим-кечак Истеъмол талабининг тушиб кетгани оқибатида спорт маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи немис компанияси "Adidas” Россиядаги бир қанча дўконларини ёпишга мажбур бўлди. Бу компаниянинг раҳбари талабнинг пасайиши ва рублнинг қадрсизланиши оқибатида бизнес зарар кўрмоқда, деб таъкидлаб ўтди.
Нефть компаниялари Нефть қийматининг тушиши ва санкциялар Россияда фаолият юритаётган нефть компанияларига икки карра кучлироқ зарба берди. "Роснефть”нинг 19,75 фоиз акцияларига эгалик қилувчи "British Petroleum” компанияси акцияларининг нархи бир йил ичида 17 фоизга тушиб кетди. "Роснефть”нинг учинчи чоракдаги даромадлари 86 фоизга камайган. "ExxonMobil” компанияси эса, "Роснефть” билан биргаликда амалга оширишни режалаштирган "Арктика лойиҳаси”дан воз кечишга мажбур бўлди. Худди шу сабаблар туфайли "Total” компанияси ҳам "Лукойл” билан ҳамкорликни тугатган.
Озиқ-овқат "McDonald’s” тамаддихоналар тармоғи, сут маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи француз компанияси "Danone”, маиший техника ишлаб чиқарувчи немис фирмаси "Siemens” ҳам Россиядаги ушбу инқироз туфайли анчагина зарар кўрдилар.
Халқаро ҳисоб-китоблар банкининг маълумотларига кўра, июнь ойининг охирида Россиянинг Европа банкларига тўлаши керак бўлган умумий қарзи 155,9 млрд долларни ташкил этган. Шу вақтгача, француз молия ташкилотлари Россияга 47,8 млрд доллар, Италия –27,7 млрд, АҚШ – 26,1 млрд доллар миқдорида кредит маблағлари тақдим этган эди.
Манба: РБК
Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
|