Тошкентнинг Шота Руставели ва Миробод кўчалари кесишмасидаги айланада Coca-Cola юк машинасига ортилган маҳсулотлар тўкилиб кетди. Бу ҳақда Telegram’даги "Водители Ташкента (Drivers)” гуруҳига асосланиб, "Дарё” хабар бермоқда.
Ҳодиса натижасида айлана атрофида кичик тирбандлик юзага келган. Суратда йўлга тўкилган шиша идишлар чил-чил сингани, унинг қолдиқлари йўлнинг маълум бир қисмини эгаллаб олганини кўриш мумкин.
Ҳодиса қандай юз бергани, унинг бошқа иштирокчилари ва жабрланувчилар ҳақида аниқ маълумотлар йўқ.