Среда, 2018-10-17, 8:20 AM
www.Zamonaviy.CoM
Приветствую Вас Гость | RSS

Меню сайта
Категории раздела
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [0]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [5251]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [555]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [93]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [16]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2146]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [3574]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [24]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [5641]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [778]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [1996]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [129]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [205]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [108]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1531]
Заработок в интернете / Pul ishlash [1]
Pazandachilik / Кулинария [195]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [1125]
Восстановление данных - Программы [0]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [1]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [7]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [0]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [101]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [17]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [48]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [0]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [0]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [0]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [0]
Android .apk o'yin va dasturlasr / Игры на андроид, скачать игры для android бесплатно [338]
Mobil java o'yinlar / Скачать Java игры на телефон [122]
Интересные факты: Знаете ли вы, что? [105]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ ) [26]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ )
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [23]
HIDOYAT SARI / ҲИДОЯТ САРИ [60]
Hidoyat sari / ҲИДОЯТ САРИ / IBRATLI / ISLOM / HADISLAR
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО [215]
Salat tayyorlash / Mazali salatlar retseptlari [3]
salat tayyorlash sirlari, antiqa salatlar qilish, salat qilishni organish, pazandalik sirlari, salatlarni qanday tayyorlaydi, yangicha salatlar, 2017 2018 salatlar,
Tort qilishni o'rganish / Tort tayyorlash retseptlari / Tort tayyorlash sirlari [0]
tort qilish, tortni qanday tayyorlaydi, pishiriqlar qilishni o'rganish, yangicha tortlar qilish sirlari, ajoyib malumotlar, to'rt tayyorlash sirlari, o'rganish, tort kursiga
Mazali shirinliklar tayyorlash / Pishiriqlar qilishni o'rganish [8]
shirinliklar tayyorlash, pazandalik sirlari, ayollar oshxonasi, pishiriq qilishni o'rganish, pazanda o'quv kurslari, mazali pishiriq, mazali shirinlik tayyorlash, sherlar.net. ... Soqol o'stirish uchun nima qilish kerak (yigitlarga maslahatlar)
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 638
Статистика



Онлайн всего: 120
Гостей: 120
Пользователей: 0
Главная » 2015 » Февраль » 17 » ДАСТУРХОН АТРОФИДА ЎЗИНГИЗНИ ТУТИШНИ БИЛАСИЗМИ? ЭТИКЕТ ҚОИДАЛАРИ


11:10 AM
ДАСТУРХОН АТРОФИДА ЎЗИНГИЗНИ ТУТИШНИ БИЛАСИЗМИ? ЭТИКЕТ ҚОИДАЛАРИ
Меҳмондўстлик ва мезбоннавозликни жуда яхши кўрамиз. Ахир биз аёллар булар баҳонасида қанчалик пазанда, ораста эканимизни намойиш этишни истаймиз-да! Бунда онамиз, бувимиз ва қайнонамиздан олган билимларимизни ишга соламиз-у, бироқ айрим нарсаларни билмай, «қовун тушириб»  қўйганимизни сезмай ҳам қоламиз. Айниқса, катта давраларда! Биз ҳаммадан ҳам яхши ва бетакрор бўлишимиз лозим, айниқса шу масалада! Этикет қоидаларини ўрганиш учун мен «SUG’DIYONA» аёллар клуби эксперти, Ўзбекистон ошпазлари ассоциацияси раисининг сервис ва меҳмондорчилик бўйича ўринбосари, Ўзбек пазандалик санъати халқаро марказининг сервис бўйича бош мутахассиси, физика-математика фанлари номзоди Александр МАШКОВдан дарс олишга аҳад қилдим.Дарс давомида билмаганларим кўплигидан, очиғи, уялиб кетдим...      

Дастурхонни тузаб бўлгачгина меҳмонларни таклиф этиш, чойни уй бекаси ёки келин қуйиб, узатиши, нонни оиланинг каттаси ушатиши ва у овқатни бошлаб бермагунига қадар ҳеч ким таомга қўл узатмаслиги, столга қўлларни қўймаслик, оғизни юмиб овқатни чайнаш кабиларни болалигимиздан яхши биламиз. Аммо биз учун аҳамиятсиздек, бироқ керакли бошқа шартлар ҳам борки, уларни билиш фойдадан холи бўлмайди!

Тўғри ўтиринг!

Дастурхон бошида гавдани тик тутиб ўтириш лозим, шубҳасиз, тирсак билан столга суяниш ярамайди. Дастурхонга жуда яқин ҳам, узоқ ҳам ўтирманг. Сиз билан бир даврада ўтирган кишиларга орқа қилиш ҳам тўғри эмас. Бу ҳурматсизлик саналади. Меҳмонга таклиф қилишди дейлик, сиз у ерга овқат егани эмас, балки яқинларингиз билан дийдорлашгани борасиз. Шу боис, эътиборингиз фақат дастурхонда бўлмасин. Таклиф этилган таомдан уч бўлак егач, бироз тин олинг ва атрофингиздаги инсонлар билан суҳбатлашинг. Сўнг яна тановулни бошланг. Овқатдан сўнг, қўлингизни тиззангизга туширинг, бу билан нон урвоқлари, дастурхон четини ёки ундаги буюмларни ўйнаб ўтиришнинг олдини оласиз.

Қўл сочиқ ҳақида...

Одатга кўра, стол атрофидан ўрин олгач, дастурхонга қўйилган қўл сочиқни очиб, тиззамизга қулай қилиб ёзамиз. Агар сиз расмий кечки овқатда иштирок этаётган бўлсангиз, қўл сочиқни биринчи  бўлиб, уй эгаси қўлга олгунига қадар кутинг. ҳозир дастурхонларга пахта матоли қўл сочиқ билан бирга қоғозлисини ҳам қўйиш урф бўлган. Лаб бўёғи ёки ёғли таомлар қолдиғини артишда айнан қоғоз сочиқчадан фойдаланинг. Меҳмонга бориб, мезбонга ортиқча ташвиш уйғотмаслик лозим.

Дастурхондан тураётганда тиззангиздаги сочиқчани ликопчанинг чап тарафига қўйинг, агар идишлар йиғиб олинган бўлса, уларнинг ўрнига қўйсангиз бўлади.

Таомга қачон қўл узатиш керак?

Агар стол атрофида икки, тўрт ёки олти киши ўтирган бўлса, ҳаммага овқат тортилгунига қадар кутиш лозим. Одатда «овқатга марҳамат» дейишганидан сўнг таомни биринчи бўлиб, даврадаги катта инсон ёки уй эгаси тотиб кўради. Агар сиз катта даврада ўтирган бўлсангиз ва ҳаммага овқат сузилгунича таом совиб қолиш эҳтимоли бўлса, камида беш-олтита меҳмонга егулик узатилганидан кейин қўлингизга қошиқ ёки санчқи олишингиз мумкин.

Агар дастурхонга «керакли» туз, мурч кабилар қўйилмаган ёки уй бекасининг ёдидан кўтарилган бўлса, уларни паст овозда сўрашингиз мумкин. Аммо меҳмонга бориб, асло камёб егуликларни талаб қилманг.

Ўзимизга хизмат қиламиз ёки...

Таомни умумий идишдан ўз ликопчангизга солиш вақтида эътиборли бўлинг, имкон қадар қошиқ ёки санчқидан дастурхон, пол, ўзингиз ёки қўшнингиз эгнига тўкиб юборманг. Уй бекаси барчага овқат суза туриб, уларни соат мили йўналиши бўйлаб меҳмонларга тарқатади. Ўзига энг охирида сузиши лозим.

Оилавий даврада одатда ким қанча ва нима ейишини билганимиз учун таом, салатларни ошхонанинг ўзидаёқ идишларга сузиб келаверамиз, аммо меҳмон кутаётганда бундай қилмаган маъқул. Меҳмонларга егуликни танлаш ва керакли миқдорда олишга имкон бериш керак.

Таклиф этилган егуликни рад этиш мумкинми?

Агар сиз мезбон бўлсангиз, меҳмондорчиликнинг сабаби ва кутаётган меҳмонларингизни инобатга олиб, таомнома тузинг ва дастурхон безатинг. Пиширган егуликларингиз ана шундагина рад этилмайди. Бироқ айрим инсонларда маълум бир маҳсулотларга аллергия бўлиши ёки умуман истеъмол қилмаслиги мумкин. Ана шунда, «Раҳмат, мен емайман» деб секингина рад этса, бўлади. Бу қарорнинг сабабини ошкор қилиш ёки қилмаслик ҳар кимнинг ўз иши.

Бизга ликопчадаги таомни охиригача еб қўйиш лозим деб ўргатишган бўлишса-да, агар қорнингиз тўйган бўлса бу ақидага амал қилиш шарт эмас. Бунинг учун эса олдингизга имкон қадар камроқ егулик қўйинг, акс ҳолда мезбонларни хафа қилган ва овқатни исроф этган бўласиз.

Агар сизни «а-ля фуршет» услубидаги тушликка таклиф этишган бўлса, ўзингизга ёққан егуликни танлаб олаверасиз.

«Қошиқ, санчқилар бунча кўп бўлмаса!»

Четдан ўртага қараб ҳаракатланинг!

Ресторандасиз, дейлик... Ликопчангиз икки ёнида бир қанча қошиқ ва санчқилар териб қўйилган. Улардан қай бирини ишлатишим керак, деб ўйланманг. ҳаммаси жуда оддий: энг чеккадагисидан бошланг. Таомлар ўзгаргани сари анжомларнинг кейингисини олиб ишлатаверинг. Шунда адашмайсиз. 

«Қандай овқатланай?»

ҳозир овқатланиш учун энг оддий кафега кирсангиз ҳам олдингизга қошиқ, санчқи ва пичоқдан иборат анжомлар қўйилади. Уларнинг ҳар биридан ўрнида ва чиройли фойдаланиш учун ҳам уқув керак. Биз ўнг қўлда овқатланишга ўрганиб қолганмиз. Баъзан вилканинг чап қўлда тутилгани ноқулайликларни юзага келтиради. Тановул вақтида эса санчқи ва пичоқнинг ўрнини алмаштириш мумкин ва бу одатий ҳол саналади. Аммо Европада анжомларни алмаштириб ишлатиш тўғри саналмайди.

Дилноза МИРТОЛИПОВА тайёрлади.

Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot http://sugdiyona.uz/ dan olindi!

< ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:

Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
Категория: Foydali maslahatlar / Полезны советы | Просмотров: 758 | | Теги: Yangilik, newsuz, uznews, Yangib chiqargan., xabarlar, habarlar, Новости, Yangiliklar, ahborot, news | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email:
Все смайлы
Подписка:1
Код *:

Вход на сайт
Логин:
Пароль:
Корзина
Ваша корзина пуста
Malumot Izlash
-------


Yangi Musiqalar:

FOYDALI MASLAHATLA
BEPUL REKLAMA
Hazil;)
>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Февраль 2015  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
232425262728
Архив записей
Друзья сайта
  • www.SheJoT.CoM
  • www.BePuL.NeT
  • UzbKino.NeT
  • www.Sherlaruz.com
  • www.Uzstars.BiZ
  • www.Sherlar.info
  • www.Sherlar.org

  • Copyright Zamonaviy.com © 20014-2018