Астрономик хабарларга кўра, бу галги ой тутилиш ҳодисаси 2019 йил 16 июлдан 17 июлга ўтар кечаси содир бўлади. Демак, инсонлар учун бир эмас, бирдан икки кун хавфли кечиши мумкин. Астрологлар дунё аҳлига улар берган маслаҳатларга амал қилишни тавсия этишмоқда.
Хўш, ой тутилиш ҳодисаси қандай кўринишга эга? Биринчидан, бу ҳодиса оммавий тарзда эмас, балки алоҳида шахсларга салбий таъсир кўрсатади. Бу шахслар айнан кимлар эканини ҳеч ким билмайди.
Астрологлар яна шуни таъкидлашдики, ой тутилиши икки кун давом этгани билан таъсири бир неча ҳафтагача сақланиб қолиши эҳтимолдан холи эмас.
16-17 июл кунлари асосан қалбимизга қулоқ тутган ҳолда, ҳаётий тажрибамизга суянишимиз талаб этилади. Ҳатто, муҳаббатда фаоллик ва интилувчанлик керак бўлади. Негаки, ой тутилган кунлари ва ундан кейин бир неча ҳафта давомида бир-бири билан тез-тез жанжаллашадиган жуфтликларнинг ажрашиб кетиш хавфи кучли бўлади.
Ой тутилган кунлар одам ўзи билмаган ҳолда асабий, жаҳлдор, инжиқ, худбинга айланиб қолиши ҳақиқатга яқин. Нотаниш одамлар билан тил топишиши қийин кечади.
Бундан ташқари, ой тутилиши сурункали хасталикка йўлиққанларга сезиларли салбий таъсир кўрсатади. Шундай экан, сурункали хасталикка дучор бўлганлар олдиндан эҳтиётларини қилишлари тавсия этилади.
Ҳамиша яхшиликлар сизга ёр бўлсин! Саломат бўлинг!
Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot hordiq.uz dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
|