Табассум ортига қайғу, қийинчиликларни беркитган актрисанинг ҳаёти, санъатдаги муваффақияти ҳақида ушбу мақолада ўқишингиз мумкин
Дилноза Кубаева — кино оламининг забардаст вакили, театрнинг маҳоратли актрисаси. Ўзи ҳақида камдан-кам ошкор қилувчи шоу-бизнеснинг сирли вакиласи.
Юзидаги гўзал табассум ортига қайғу, қийинчиликларни беркитган актрисанинг ҳаёти, санъатдаги муваффақияти ҳақида ушбу мақолада ўқишингиз мумкин.
Биография
Таниқли актриса Дилноза Кубаева 1986 йил 22 ноябрда Тошкенда таваллуд топган. Дилнозанинг бир акаси ва икки укаси бор. Унинг оиласи ижодкорликдан бутунлай йироқ кишилар бўлган. Шундай бўлишига қарамасдан, Дилноза санъат, ижод йўлини танлаган. Қизиқиши сабабли мактабни тугатгач Абдулла Қодирий номидаги Давлат саънат ва маданият олийгоҳининг актёрлик бўлимига ўқишга кирган. Талабалиги Мунаввара Абуллаева устозлиги остида кечди. Ўқишни тамомлагач театр билан ижодини давом эттиришга қрор қилади ва Ўзбек миллий драма театрида фаолиятини юритишни бшлади. Театр уннг учун энг катта маҳорат мактаби бўла олди.
Фильмография
Мелодрама, комедия ва драма жанрларининг истеъдодли актрисаси Дилноза Кубаеванинг дебют фильми 2005 йилда олинган «Келгинди куёв» картинаси бўлиб, унда Райҳоннинг ёшлиги образида суратга тушган. Худди шу йилда фильминг мантиқий давоми — «Келгинди келин» фильмида бош роллардан бирини ижро этган. Ҳатто ҳозир ҳам ушбу фильм кечагидек мароқ билан томоша қилинди. Айнан ушбу фильмдан сўнг актрисага машҳурлик эшиги очилди, муҳлисларнинг меҳрини қозонди. Бундан ташқари «Зумрад ва Қиммат», «Телба», «Жазо», «кичкина одмлар», «Ҳижрон», «Ўғригина келин», «Кечиккан ҳаёт», «Фарзандим», «Эр бермоқ — жон бермоқ», «Барон», «Иснод» каби 30га яқин фильмларда ҳам ўз ролини қойилмақом ижро этиб, томошабинларнинг олқишига эришди.
У нафақат фильмларда, балки сериалларда ҳам ўзини синаб кўрди. «Қадаҳ», «Каминанинг оиласи», «муҳаббатим — қисматим», «Меҳрибонгинам» сериллари актрисанинг коллекцияси рўйхатида ўрин олган.
Театр
Дилнозанинг ижодини театрсиз тасаввур қилиш қийин. Актриса 2004 йилдан буён Миллий театрда ишлаб келмоқда. Унинг репертуарида «Андишли келинчак», «Бевалар», «Ўтган кунлар», «Сенга бир гап айтаман», «Имон», «Қуёшни сен уйғотасан», «Ўжарлар», «Семруғ», «Сенга бир гап айтаман» каби кўплаб спектакллари бор ва ҳозиргача театрни театрни тарк этгани йўқ.
Шахсий ҳаёт
Дилноза Кубаева таниқли актриса бўлишига қармай, ижтимоий тармоқлардан фойдаланмаган. Унинг танлови сирли бўлиб қолиш. Санъаткор 2008 йилда турмушга чиққанидан сўнг ўзини фақат оилaга бағишлади. 2008 йилда Муҳаммадамин исмли ўғил кўради. Икки йил давомида карьерадан оилани устун қўйиб, экранларда, ҳатто театрда ҳам кўриниш бермади. Аммо Турмуш ўртоғи оғир ҳасталикдан вафот этгаҳ, яна ижодга қайтади. Қисқа вақт ичида машаққатли фаолият юритди. Ҳаракатлари муносиб баҳоланиб, «Ўзбекистон белгиси» кўкрак нишони ҳамда «Шуҳрат медали» билан мукофотланган.
Бундан ташари актриса ўзини бошловчиликда ҳам ўз ўрнига эга. Тўй-ҳашамлар, санъаткорларнинг концерт дастурларини ҳам маҳорат билан олиб боради. Маълумотларга кўра, актриса у соҳада энг қиммат бошловчилардан бири.
Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot #новости, #xabarlar, #Yangiliklar, #habarlar, #news, #ahborot, #uznews, #Yangilik, #newsuz dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
|