Суббота, 2018-01-20, 5:26 AM
www.Zamonaviy.CoM
Приветствую Вас Гость | RSS

Меню сайта
Категории раздела
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [0]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [4091]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [416]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [78]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [0]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [1926]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [3303]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [24]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [5086]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [693]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [1989]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [124]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [166]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [102]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1414]
Заработок в интернете / Pul ishlash [0]
Pazandachilik / Кулинария [171]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [976]
Восстановление данных - Программы [0]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [1]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [7]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [0]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [101]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [17]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [48]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [0]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [0]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [0]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [0]
Android .apk o'yin va dasturlasr / Игры на андроид, скачать игры для android бесплатно [266]
Mobil java o'yinlar / Скачать Java игры на телефон [96]
Интересные факты: Знаете ли вы, что? [105]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ ) [18]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ )
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [13]
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 584
Статистика




Онлайн всего: 28
Гостей: 28
Пользователей: 0
Главная » 2014 » Октябрь » 15 » Доғлардан халос бўлишнинг замонавий 6 усули

3:12 PM
Доғлардан халос бўлишнинг замонавий 6 усули
Ёз келгач,  кўпчилик аёллар юзларида пайдо бўлган қуёш "из”ларидан шикоят қилишади. Бодринг ҳам, қатиқ ҳам фойда бермай қўйганида эса «Ойнинг ҳам юзида доғи бор» деб ўзларига тасалли беришдан ўзга чора топишмайди. Севимли «Суғдиёна»нгиз ва косметолог Маҳфуза МАМАНОВА фақат сиз учун доғлардан халос бўлишнинг энг замонавий усулларни тақдим этади.

Доғ тушишига сабаб мелонин

Одатда тери ҳужайраларида мелонин моддаси меъёрдан ортиқ даражада тўпланиб қолса, юзимизда турли доғлар пайдо бўлади. Ультрабинафша нурлари эса мавжуд муаммони янада мураккаблаштиради. Шу сабабдан айнан ёзда юз терисига доғ тушиб, мавжудлари катталашади. Доғларни кетказиш учун эса турли усулларни қўллаб кўрамиз. Уларнинг айнан ўзингизга мос усулини аниқлаш учун доғлар қанчалик чуқур «илдиз отган»лигини аниқлаб олиш муҳим. Муолажаларни амалга оширишдан аввал ички органларида хасталик йўқлигига ишонч хосил қилиш учун, албатта, шифокор назоратидан ўтиш тавсия этилади. Акс ҳолда кўзингизни қувонтирган ажойиб натижа узоққа чўзилмаслиги мумкин.     

 

Кремлар

Агар доғлар эпидермис (терининг устки қавати)нинг юзасида жойлашиб,  оч жигарранг тусда бўлса, махсус оқартирувчи кремлар билан бундай доғлардан қутилишнинг йўлини қилса бўлади. Демак, юзингиз учун крем харид қила туриб, унинг таркибида третиноин, гидрохинон, азелаин ва глеколь кислоталари мавжудлигига эътибор қаратинг. Чунки айнан шу моддалар муаммо билан курашиб, уни енгишга қодир.   

 

Мезотерапия

Бу усул ҳам терининг юза қисмида жойлашган доғларни йўқотиш учун гўзаллик салонларида кенг қўлланилмоқда. Муолажа ингичка игна ёрдамида муаммонинг «ўчоғ»га махсус суюқлик юбориш орқали амалга оширилади. Ушбу суюқлик мелонинни парчалашга ёрдам беради ва доғлардан халос этади. Пойтахт салонларидаги ўртача нархи доғларнинг катталигига қараб 60 000 сўмдан бошланади


Суюқ азот муолажаси (криоаплекация)

Бу муолажа юздаги нисбатан катта доғларни йўқотишга ёрдам беради. Унинг камчиликларидан бири терингизни бироз ачиштириши мумкин ва сезиларли натижага эришиш учун бир неча бор қўллашга тўғри келади. Муолажадан сўнг юзни пилинг  қилиш натижани янада мустаҳкамлайди. Пойтахт салонларидаги ўртача нархи 35 000 сўмдан бошланади.

 

Лазер муолажаси

Замонавий косметологиянинг энг сўнгги ютуқларидан бири ҳисобланган лазер нурлари мелонинли ҳужайраларга етиб бориб, иссиқлик таъсирида ранг берувчи ферментларни ўзгартириб юборади. Лазер муолажаси доғ тушмаган терига ҳеч қандай зиён етказмай, айнан муаммонинг ўзига таъсир кўрсатиши билан аҳамиятли. Доғларнинг даражасига қараб, муолажа бир неча дақиқадан бир неча соатгача вақтингизни олиши мумкин. Амалиётдан кейин бироз қизариш пайдо бўлиши мумкин, ҳавотир олманг бу бир неча кундан кейин ўтиб кетади. Пойтахт салонларидаги ўртача нархи 50 000 сўмдан бошланади.

 

Фототерапия

Бу усулни турли даражадаги доғларга қарши қўллаш мумкин. Махсус ускуна ёруғлик таъсирида теридаги меланинни парчалайди. Муолажа вақтида беморга кўзойнак тақилади ва  ишлов берилаётган терига оғриқсизлантирувчи гель суртилади. Яна бир муҳим жиҳати бу муолажалардан сўнг майда ажинлар ҳам йўқолади. Пойтахт салонларидаги ўртача нархи 60 000 сўмдан бошланади.

 

Микродермабразия

Одатда терини ёшартиришга, майда ажинларни йўқотишга мўлжалланган ушбу усул баъзи ҳолларда доғларни кетказишда ҳам самара беради. Мутахассислар бу усулни механик пилинг ҳам дейишади, чунки у микрокристаллар ёрдамида терининг устки қаватини кўчиради. Муолажа 20 ёки 30 дақиқа давом этади. Пойтахт салонларидаги ўртача нархи 40 бошланади.

 

Бу муҳим!

Ёзнинг жазирама ҳарорати юз терисига салбий таъсир кўрсатади. Шу сабабдан иссиқ ҳарорат ҳукмронлиқ қилган вақтларда юқоридаги муолажалардан фақат мезотерапияни қўллаш мумкин. Қолган муолажаларни эса куз келиб, ҳаво ҳарорати пасайгунга қадар кечиктириб туриш тавсия этилади.

 

САОДАТ тайёрлади. 

Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot dan olindi!

< ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:

Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
Категория: Foydali maslahatlar / Полезны советы | Просмотров: 1731 | | Теги: maslahatlar, foydali, Maslahat bering, маслахат беринг, текин маслахат, полезные советы, маслахат, tekin maslahat, Maslahat | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email:
Подписка:1
Код *:

Вход на сайт
Логин:
Пароль:
Корзина
Ваша корзина пуста
Malumot Izlash
-------


Yangi Musiqalar:

FOYDALI MASLAHATLA
BEPUL REKLAMA
Hazil;)
>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
Архив записей
Друзья сайта
  • www.SheJoT.CoM
  • www.BePuL.NeT
  • UzbKino.NeT
  • Zustars.BiZ
  • Turk-Film.com

  • Copyright Zamonaviy.com © 20014-2018