Европа чемпионлар лигасининг 4-турида "Интер” ўз майдонида "Барселона”ни қабул қилди. Ўйиннинг аксарият вақтида ҳисоб очилмади. Баҳс тугашига 7 дақиқа қолганида Малком меҳмонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Аммо орадан 4 дақиқа ўтиб Мауро Икарди мувозанатни тиклашга муваффақ бўлди. Шунга қарамай, каталонияликлар 10 очко билан плей-офф босқичи йўлланмасини қўлга киритишди. ЕЧЛ, 4-тур Интер – Барселона 1:1. Голлар: 0:1 – 83 Малком, 1:1 – 87 Икарди. Интер – Ханданович, Врсалько, де Врей, Шкриньяр, Асамоа, Весино, Брозович (Мартинес, 85), Политано (Кандрева, 81), Наингголан (Валеро, 63), Перишич, Икарди.
Барселона – тер Стеген, Серджи Роберто, Пике, Лангле, Альба, Ракитич, Бускетс, Артур (Видаль, 74), Дембеле (Малком, 81), Суарес, Коутиньо. Огоҳлантириришлар: Ракитич (42), Брозович (84), Перишич (88). Шунингдек, "В” гуруҳида иштирок этаётган "Тоттенхэм” 4-турга келиб ўзининг дастлабки ғалабасини қўлга киритди. Почеттино шогирдлари ўз уйларида Голландиянинг ПСВ клубига қарши ўйинда ўта қийин ғалабага эришишди. Учрашувнинг 2-дақиқасидаёқ Де йонг голландияликларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Фақатгина ўйиннинг 78-дақиқасида Харри Кейн ҳисобни тенглаштирган бўлса, баҳс тугашига 1 дақиқа қолганида унинг ўзи "шпорлар”га ғалаба келтирувчи гол муаллифига айланди. Ушбу ғалабадан кейин "Тоттенхэм” ўз очколарини 4тага етказиб, плей-оффга чиқиш учун имконият ҳосил қилди. Жамоа 2-ўриндаги "Интер”дан 3 очко ортда қолмоқда. Тоттенхэм – ПСВ 2:1 Голлар: 0:1 – 2 де Йонг, 1:1 – 78 Кейн, 2:1 – 89 Кейн. Тоттенхэм – Гассанига, Орье (Триппьер, 75), Санчес, Алдервейрелд, Дэвис, Уинкс, Эриксен, Лукас Моура (Ламела, 62), Алли, Сон Хеунг Мин (Льоренте, 75), Кейн. ПСВ – Зут, Думфрис, Швааб, Виргевер, Тасенде, Росарио, Хендрикс, Лосано, Перейро (Мален, 73), Бергвейн (Гутьеррес, 86), де Йонг (Сэйнсбери, 81). Огоҳлантиришлар: Лосано (38), Сон Хеунг Мин (63), Швааб (90), Триппьер (90).
Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
|