Унинг партнёри Ситора Олимжонова ҳисобланади
Актёр, хонанда Улуғбек Қодиров янги сериалга Ўзбекистондаги энг юқори гонорар эвазига тушгани маълум бўлди.
Бу ҳақда «Zamonaviy.com» манбаси маълум қилди. Унга кўра актёр «Юр муҳаббат» сериалида юқори гонорар эвазига тушмоқда. Бироқ аниқ сумма айтилмаган. Актёр ушбу сериалда бош рол Умарни гавдалантиради. Унинг севгилиси ролини эса актриса Ситора Олимжонова ўйнаган.
«Юр муҳаббат» сериали драма жанрида бўлиб, бир мавсумида 50 та қисм бор. Уларнинг давомийлиги 35-45 дақиқани ташкил қилади. Сериал продюсери Руслан Мирзаев, режиссёр Шуҳрат Саломов. Улуғбек Қодиров ва Ситора Олимжоновадан ташқари, Гавҳар Зокирова, Шуҳрат Умаров, Азиза Ҳалилова, Рихситилла Абдуллаев ва Карен Гафуржановлар ҳам сериалда роль ижро этган.
Аввалроқ Улуғбек Қодиров узоқ муддатли танаффусдан сўнг кинога қайтгани маълум бўлганди. Улуғбек Қодиров бу ҳақда саҳифасида маълум қилганди. Актёрнинг сўзларига кўра, у янги сериалда суратга тушмоқда. Сериал продюсери Руслан Мирзаев ҳисобланади. Улуғбек Қодиров мазкур сериал суратга олиш жараёнидан сурат эълон қилганди.
Шунингдек, актёр Ситора Олимжонова билан бирга роль ижро этаётгани ҳам маълум бўлганди. Улар Руслан Мирзаев продюсерлигидаги «Юр муҳаббат» сериалида биргаликда суратга тушмоқда. Актриса Улуғбек Қодиров билан суҳбатидан кичик лавҳани жойлаган. Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
|