Пятница, 2021-05-14, 6:51 AM
www.Zamonaviy.CoM
Приветствую Вас Гость | RSS

Меню сайта
Категории раздела
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [0]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [9094]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [1475]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [141]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [17]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2926]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [5794]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [59]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [8580]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [1596]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2032]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [245]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [274]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [120]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [2334]
Заработок в интернете / Pul ishlash [1]
Pazandachilik / Кулинария [252]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [2027]
Восстановление данных - Программы [1]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [2]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [7]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [0]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [104]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [20]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [48]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [0]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [0]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [0]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [0]
Android .apk o'yin va dasturlasr / Игры на андроид, скачать игры для android бесплатно [618]
Mobil java o'yinlar / Скачать Java игры на телефон [122]
Интересные факты: Знаете ли вы, что? [105]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ ) [171]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ )
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [49]
HIDOYAT SARI / ҲИДОЯТ САРИ [469]
Hidoyat sari / ҲИДОЯТ САРИ / IBRATLI / ISLOM / HADISLAR
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО [829]
Salat tayyorlash / Mazali salatlar retseptlari [33]
salat tayyorlash sirlari, antiqa salatlar qilish, salat qilishni organish, pazandalik sirlari, salatlarni qanday tayyorlaydi, yangicha salatlar, 2017 2018 salatlar,
Tort qilishni o'rganish / Tort tayyorlash retseptlari / Tort tayyorlash sirlari [25]
tort qilish, tortni qanday tayyorlaydi, pishiriqlar qilishni o'rganish, yangicha tortlar qilish sirlari, ajoyib malumotlar, to'rt tayyorlash sirlari, o'rganish, tort kursiga
Mazali shirinliklar tayyorlash / Pishiriqlar qilishni o'rganish [45]
shirinliklar tayyorlash, pazandalik sirlari, ayollar oshxonasi, pishiriq qilishni o'rganish, pazanda o'quv kurslari, mazali pishiriq, mazali shirinlik tayyorlash, sherlar.net. ... Soqol o'stirish uchun nima qilish kerak (yigitlarga maslahatlar)
ISLOMIY MARUZALAR / ИСЛОМИЙ МАРУЗАЛАР / МАРУЗАЛАР [171]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР [63]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР BO'YANISH USULLARI KOSMETIKALAR MASLAHATLAR AYOLLAR UCHUN PARVARISHLAR GIGIENIK MASLAHATLAR KERAKLI MA'LUMOTLAR Макияж Гўзаллик мактаби Тенденциялар Интервью Ҳаёт тарзи Янгиликлар ДЎКОН
JINSIY HAYOT / ЖИНСИЙ ХАЁТ [57]
JINSIY HAYOT JINSIY MUNOSABAT HAQIDA QOVUSHISH HAQIDA JINSIY MALUMOTLAR JINSIY ALOQA HAQIDA JINSIY ALOQA POZLALARI
NAMOZ VAQTLARI / NAMOZ TAQVIMI / НАМОЗ ТАҚВИМИ / НАМОЗ ВАҚТЛАРИ [13]
NAMOZ VAQTLARI / NAMOZ TAQVIMI / НАМОЗ ТАҚВИМИ / НАМОЗ ВАҚТЛАРИ
QIZIQARLI FAKTLAR / ENG QIZIQARLI FAKTLAR / JUDAYAM QIZIQARLI FAKTLAR / AJOYIB VA ENG QIZIQARLI FAKT [241]
QIZIQARLI FAKTLAR / ENG QIZIQARLI FAKTLAR / JUDAYAM QIZIQARLI FAKTLAR / AJOYIB VA ENG QIZIQARLI FAKT / КИЗИКАРЛИ ФАКТЛАР / ФАКТЛАР / ЖУДАЯМ КИЗИКАРЛИ ФАКТЛАР / ҚИЗИҚАРЛИ ФАКТЛАР / ФИЗИҚАРЛИ / ФАКТЛАР / АЖОЙИБ
HIKOYALAR +18 (KATTALAR UCHUN HIKOYALAR) / ХИКОЯЛАР +18 (КАТТАЛАР УЧУН ХИКОЯЛАР) [50]
+18 HIKOYALAR / +18 ХИКОЯЛАР / ZO'RAVONLIK QURBONLARI / ЗУРАВОНЛИК КУРБОНЛАРИ / НОМУСГА ТЕГИШ / СУРЛАШ / ҚИЗЛИГИНИ ОЛИШ ХИКОЯЛАРИ / ХАЁТИЙ ХИКОЯЛАР / КАТТАЛАР УЧУН ХИКОЯЛАР / JINSIY YAQINLIKLAR / ZO'RLANGAN AYOLLAR
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 910
Статистика



Онлайн всего: 79
Гостей: 79
Пользователей: 0

Главная / Bosh sahifa » 2021 » Апрель » 8 » Электр чироқларининг кашф этилиши

10:59 AM
Электр чироқларининг кашф этилиши
ЭЛЕКТР ЁЙЛИ ЧИРОҚ

Уни дастлаб 1803 йили рус олими Василий Петров кашф қилди. Орадан етти йил ўтгач, инглиз физиги Деви ҳам худди шундай ихтиро соҳибига айланди.

Иккала олим бир-биридан бехабар ҳолда яратган бу қурилманинг нур сочиши вольта, яъни электр ёйига асосланган бўлиб, ишлаш тартиби соддагина эди: бир хил элементли батареялардан иборат ва кучли ток манбаига уланган иккита металл симнинг учлари аввал ўзаро туташтирилиб, сўнгра бир-биридан бир неча миллиметрга узоқлаштирилса, уларнинг ўртасида ажабтовур ёруғлик пайдо бўларди. Борди-ю, симлар ўрнига писта кўмирдан ясалган учи ўткир стерженлар қўлланилса, нур кўзни қамаштирадиган даражада ёрқинлашарди. Бироқ мосламанинг иккита жиддий камчилиги бор эди. Аввало, кўмир стерженлар тез ёниб тугарди. Бу электродбоп бошқа материал топишни тақозо қиларди. Иккинчидан, бир маромда нур таратиши учун стерженлараро масофани доимо меъёрида сақлаш, уларни узлуксиз бир-бири томон суриб, яқинлаштириб туриш шарт эди. Акс ҳолда, оқибати тайин эди: оралиқ масофа билинар-билинмас даражада узайса ҳам, чироқ нури пирпираб, кўзни толиқтирар, охири милтиллаб ўчиб қоларди.

1844 йили француз физиги Фуко ёйлари ўртасидаги масофа қўлда созланадиган электр чироққа асос солди. Кўмир стерженни эса қаттиқ кокс дарахти ёғочидан тайёрланган таёқчага алмаштирди. Кўп ўтмай ихтиросини Париж аҳли эътиборига ҳавола қилди. Бу оламшумул  кашфиёт ҳисобланса-да, қувват манбаи сифатида ўта кучли батареялар ишлатилгани туфайли анча қимматга тушарди. Шул сабаб олимлар электр чироқни ихчамлаштириш ва арзонлаштириш борасидаги изланишларни қизғин давом эттиришди. Қай бирлари соат механизмлари воситасида бошқариладиган, қай бирлари электродларни ёнишига қараб, автоматик тарзда олға суриб турадиган мосламаларни ўйлаб топишди. Аксарияти эса турли жабҳаларда кенг фойдаланиш учун қўшимча ускуналар ёрдамисиз нур сочадиган чироқ яратиш зарур, деган хулосага келишди.

Хўш, бунинг учун нима қилиш керак? Мабодо, кўмир стерженлар бир-бирига қарама-қарши қилиб эмас, ёнма-ён қўйилса, қандоқ бўларкин?

Кўпчиликни ўйлантирган бу жумбоққа франциялик академик Брег устахонасида ишлаётган рус электротехниги Яблочков 1876 йили амалий жавоб топди. У иккита қалин, пишиқ-пухта кўмир стерженни параллел ҳолатда жойлаштириб, таг қисмларини гипсли пластинкага маҳкамлади. Пластинка уларни бир-биридан ажратишга ва учларида электр ёйи ҳосил бўлишига хизмат қиларди. Стерженлар ёниб тугаётганида эса ўзи ҳам иссиқликдан эриб, буғланиб кетарди.

Яблочков лойиҳаси бўйича ясалган электр чироқлар ҳам илк бор Парижда порлади. Кейинчалик бошқа мамлакатлар кўча-хиёбонларини ҳам тунлари нурга чулғади. Лекин улар узоқ ишламас, кўмир стерженлар кўпи икки соатда ёниб тугарди. Айни муаммо устида узоқ вақт бош қотирган тадқиқотчилар бу чироқни ичида ҳаво йўқ шиша идишга жойлаштириш мақсадга мувофиқ деган тўхтамга келишди. Бунга эришиш эса осон кечмади. Кислородни сўриб олишга оид уринишлар ҳадеганда самара бермади. Ана шундай бир вазиятда америкалик олим Жандус маслакдошлари жонига аро кирди. У идиш ичига лампанинг ўзини тўлиғича эмас, балки фақат электродларини жойлаштириш кифоя, деган ғояни олға сурди.

Дарвоқе, шундай қилинса, идиш ичига тирқишлардан сизиб кирган кислород қизиган  углерод билан тез реакцияга киришар ва электроднинг ёнишига халақит бермайдиган муҳит яратиларди. Энг муҳими, янги мосламали чироқ танаффуссиз 200 соатгача хизмат қилиши тайин эди. Бу ўз даври учун ғоят муҳим янгилик ҳисобланарди. Шунга қарамай, у ҳам оммалашмади. Негаки, вольта ёйи ўта кучли нур таратар, ёрқинлигини пасайтиришнинг иложи йўқ эди. Бундай чироқлар асосан катта залларни, вокзал ва майдонларни нурафшон этишда қўл келарди. Турар жойлар ва чоғроқ ишхоналарни ёритиш учун эса чўғланма лампочка анча қулай эди.

ЧЎҒЛАНМА ЛАМПОЧКА

Бу лампочка мутахассисларга унчалик бегона эмасди. Унга француз олими Деларю 1820 йилиёқ ихтиро қилганди. Ёритгич таркибидаги платинадан ясалган, ўзидан ток ўтганда ўта  қизиб, равшан нур сочадиган ингичка сим чўғланувчан тола вазифасини ўтарди. Лекин платина қимматлиги боис чўғланма лампочка ярим асрдан ортиқроқ вақт мобайнида эътибордан четда қолиб келаётганди.

Ниҳоят, 1873 йили рус электротехниги Лодигин толаси ротор кўмиридан иборат лампочка ясади ва биринчи бўлиб баллон идиш ичидан ҳавони сўриб олишни бошлаб берди. Алалхусус, росмана чўғланма лампочкани кашф этиш бахтига муяссар бўлди. У амалиётда бирмунча кенгроқ ишлатила бошланди. Бундан руҳланган америкалик электротехниклар Сойер ва Ман 1878 йили картон қоғозни графит кукунида куйдириб, шиша қалпоқчалар ичига жойлаштириладиган мўъжазгина кўмир ёйлар олиш усулини топишди. Таниқли ихтирочи Томас Эдисон эса ёритгич узоқ вақт яхши нур сочиши ва пирпирамаслиги учун, аввало, электродбоп бошқа материал танлашга, қолаверса, лампочка шишаси ичида ҳавоси беҳад сийраклашган муҳит яратишга аҳд қилди. Шу ниятда кўплаб тажрибалар ўтказди. Олдинига мўрт қоғоз кўмирини анча мустаҳкамроғига алмаштирди, кейин турли металларга эътибор қаратди. Жами олти мингдан ортиқ модда ва бирикмаларни синаб кўрди. Бунинг учун 100 минг доллардан ортиқ маблағ сарфлади. Ахийри, бамбукни куйдириш натижасида олинган толани маъқул деб топди. 1879 йили заҳматлари маҳсулини уч минг нафар гувоҳ кўз ўнгида тантанавор намойиш қилди. Янги лампочкалар ёрдамида ўз уйи ва лабораториясини, бир нечта кўчани ёритиб, ҳаммани лол  қолдирди.

Буниси энди узоқ муддатга ярайдиган, ялпи ишлаб чиқаришга арзийдиган ҳақиқий электр чироқ эди. Фақат кишини андак иккилантирадиган жиҳати — чўғланувчан толани бамбукдан олиш кўп харажат талаб қиларди. Томас Эдисон бу масалани ҳам ижобий ҳал этиб, пахта момиғидан лампочка толаси тайёрлаш усулини топди. Унга кўра, момиқ олдин хлор ва рухдан иборат қайноқ қоришмага аралаштириларди. Эригандан сўнг насос ёрдамида бир оз қуюлтирилиб, хамирсимон ҳолатга келтирилар ва кичкина тешикли найча орқали спиртли идиш ичига пуркалар, нозик ипга айлангач, барабанга ўраларди. Навбатдаги босқичда у қоришмадан тозаланиб қуритилар ва бўлакларга ажратилиб, палаҳмон айриси шаклига келтириларди. Ҳавосиз печда куйдирилгач, устига сийраккина қилиб кўмир кукуни сепилар, охирида нурланувчан газ тўлдирилган қалпоқ ичига ўрнатилиб, токка уланарди. Газ ток таъсирида парчаланиб, тола сиртини углероднинг юқа қатлами қоплар ва у фойдаланиш учун шай ҳолга келарди.

Турган гап, Эдисон чироғини ясаш жараёни ҳам ўта мураккаб эди: дебочасига тола шиша қалпоқча ичига – ойнага пайвандланган бир жуфт платина электрод орасига жойлаштирилади. Платина иссиқликда кенгайиши бўйича шиша билан бир хил хусусиятга эга бўлгани учун лампочканинг ичи ҳаво кирмайдиган ва чиқмайдиган даражада зич ёпилишини таъминлайди. Сўнгра ундаги ҳаво симобли махсус насос ёрдамида миллиардан бир қисми қолгунга қадар сўриб олинади. Охирида лампочка кавшарланиб, цокол (патронга бураб қотириладиган металл қисм)га ўрнатилади.

Бу электр чироқ ўтмишдошларидан фарқли ўларок, сурункасига 800-1000 соат ишларди.  Шу боис уни Эдисон усулида тайёрлаш қарийб ўттиз йил давом этди. Мавриди келиб, унинг пахтали толаси ўрнини металл тола эгаллади. Аниқроғи, 1890 йили Лодигин кўмирли стерженни қийин эрийдиган нодир металл – вольфрамдан ясалган, чўғланиш ҳарорати ўта юқори симга алмаштириш мумкинлигини аниқлади. Шунингдек, электр чироқнинг ҳозирга қадар деярли ўзгармаган, ҳамон коримизга яраётган патрони, цоколи, манбага улаб-узгичи, ток ҳисоблагичи ва сақлагичини, электр қўнғироқни ва бошқа мосламаларни ҳам кашф қилди. Бироқ у яратган лампочкани саноат асосида ишлаб чиқариш XX аср бошларидагина оммавий тус олди.

ХУЛОСА ЎРНИДА

Кейин замон ўзгарди, тараққиёт тезлашди. Илм-фан жадал ривожланди. Айниқса, техника ва технологиялар оламида туб ўзгаришлар рўй берди. Шу асно кашфиёт-ихтиролар кўлами кенгайиб, лампочкалар ҳам такомиллаштирилди. Уларнинг энергияни тежаб, янада равшанроқ нур сочадиган неонли, яроқлилик муддати узайтирилган, ўлчами беҳад кичрайтирилиб, ёй ёки спираль шаклига келтирилган нурланувчан диодли, квантнуқтали ҳамда сийраклаштирилган газ ёки бошқа модданинг лампа шишасини қиздирмаган ҳолда нур сочишига асосланган люминесцентли турлари пайдо бўлди.

Албатта, уларнинг афзалликлари билан бир қаторда ўзига хос камчиликлари ҳам бор. Масалан, диодлиси танаффуссиз 30 минг соатгача ишласа-да, нархи қиммат. Люминесцентли лампочка эса уч баравар арзон бўлиб, чўғланма ва диодли лампочкаларга нисбатан беш-етти марта кўп ёруғлик таратади. Аммо яроқлилик муддати 10 минг соатдан ошмайди. Устига-устак, таркибида маълум миқдорда симоб бўлади. Бу уни ишлатиш ва утилизация қилиш чоғида талай муаммоларни келтириб чиқаради. Қолаверса, янги чироқлар нури чўғланма лампочкаларники сингари силлиқ-равон бўлмагани сабабли инсон кўзига салбий таъсир кўрсатади. Ана шу боис ҳозир дунё бўйича ҳар йили тайёрланаётган 2,5 миллиарддан зиёд ёритгичларнинг саксон фоизини чўғланма, қолган йигирма фоизининг асосий қисмини люминесцентли лампочкалар ташкил этаяпти. Нурланувчан диодли лампалар эса кам тайёрланаяпти. Айтайлик, япон бозорида йилига 100 миллионта люминесценцтли, 2 миллионтага яқин диодли ёритгич сотилаяпти.

Тўғри, чўғланма лампочка ёниши учун зарур электр токининг арзимас қисми нурга, қолгани тўлиғича иссиқликка айланади. Инчунин, у тежамкорликда "издошлари”га тенглаша олмайди. Бироқ охирги изланишлар унинг фойдали иш коэффицентини икки карра ошириш мумкинлигини кўрсатмоқда. Бунинг учун вольфрам толаларни ўта нафис, диаметри миллиметр бўлакларига тенг ўлчамда ингичка қилиб ясаш ва унга импульслари узунлиги бир сониядан 15 ҳисса қисқа вақт – фемтосекундлардан иборат лазер нури ёрдамида ишлов бериш лозим. Қарабсизки, ўша қисмда лазер нури қувватининг жуда катта зичлиги пайдо бўлади. У вольфрам шаклини микро ва нано даражада ўзгартириб, нур таратишини кескин оширади.

Қисқаси, бир асрдан ортиқ вақт мобайнида синовдан муваффақиятли ўтган чўғланма лампочка ўз ўрнини ҳали-вери бошқа ёритгичларга осонликча бўшатиб берадиганга ўхшамайди.

Абдунаби Ҳайдаров

Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot https://ziyouz.uz/ dan olindi!

< ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:


Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
Категория: BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA | Просмотров: 38 | Добавил: #новости, #newsuz, #uznews, #xabarlar, #Yangilik, #ahborot, #habarlar, #news, #Yangiliklar | Рейтинг: 0.0/0
Tavsiya etamiz:


Всего комментариев: 0
avatar

Mulliflar uchun
+18

MOST-BET
Вход на сайт
Логин:
Пароль:
Malumot Izlash
-------


Yangi Musiqalar:
Hamdam Sobirov - Kapalagim

Zohid Rixsiyev - Alvido de

Zahida - Ko'ngil

Benom - Yomg'irlar

Hamdam Sobirov - Holimga qara (Piano version)

Zohirshoh Jo'rayev - Tamom bo'ldim man

Hanna Qalbi Lil Madeena Nasheeda

Ислам Нашидов - Долгая тоска

Masked Wolf - Astronaut In The Ocean

Talıb Tale & Zeynəb Həsəni - Səbr Elə


Foydali maslahatlar
TOP yangiliklar
BEPUL REKLAMA
Hazil;)
>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Апрель 2021  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930
Архив записей
Друзья сайта
  • www.SheJoT.CoM
  • www.Horazm.NeT
  • UzbKino.NeT
  • www.Sherlaruz.com
  • www.Uzstars.BiZ
  • www.Sherlar.org
  • Copyright Zamonaviy.com © 20014-2021 | Мы не несём ответственности за содержание. | Бесплатные произведения предназначены исключительно для предварительного ознакомительного прослушивания. Использование материалов сайта возможно только с письменного разрешения Администрации. | Права на фильмы принадлежат их авторам. Все фильмы представлены только для ознакомления. | Администрация не несет ответственности за размещенные пользователями нелегальные материалы! Любой фильм будет удален по требованию правообладателя