Одатда, кўпчилик энса деганда, бошнинг икки чекка қисмини тушуниши мумкин. Бироқ энса калланинг орқа қисмида жойлашган бўлади. Бош оғриғида, кўпинча, энсада ҳам дард туради ва оғриқ бошнинг чекка қисмига тарқалади.
Оғриқнинг сабаби
-Узоқ муддат бир хил нотўғри ҳолатда (масалан, ётиб) мутола қилиш;
– Ноқулай ўтириб, компьютер (гавдани эгиб ёки букиб)да ишлаш;
– Умуртқанинг бўйин соҳасидаги касалликлар (масалан, остеохондроз, умуртқа яллиғланиши, эт узилиши) ҳам туртки бўлади.
Қандай даволаш мумкин?
– Энсадаги оғриқни даволашдан аввал уни келтириб чиқарувчи сабабларни аниқлаш лозим. Дейлик, бўйин соҳасидаги жароҳат эвазига энсада оғриқ турган бўлса, беморга махсус мўйна-асбоб маҳкамлаб кийгизилади.
– Агар энсадаги оғриқ нотўғри ҳолатда узоқ вақт ўтириш ёки ётиш каби ҳолатлар асорати бўлса, шифокор сизга уқаловчи ҳамда физиотерапия муолажаларини тавсия этади.
– Шунингдек, беморда остеохондроз касаллиги аниқланса, унда даволовчи жисмоний тарбия ва кальций билан бирга С витамини тайинланади.
– Халқ табобати ёрдамга шай
– Қичитқи ўт (крапива), жамбил, лимонўт, ялпиздан тайёрланган дамламалардан иситувчи компресс тайёрлаб, оғриётган соҳага босинг.
– Худди шундай янги сиқиб чиқарилган картошка сувидан ҳам компресс қилса бўлади.
Олдини олиш чораси
– Ҳамиша гавдани рост тутиб, тўғри ўтириш ва ётишни назорат қилиш лозим.
-Иложи борича, тонгда енгил бадантарбия билан шуғулланишни одатга айлантиринг. Ҳамиша соғлигингизга эътиборли бўлинг!
Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot hordiq.uz dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
|