У бу ҳақда Instagram саҳифасида маълум қилди
Хонанда Камола Артикова ижтимоий тармоқдаги саҳифасида ҳомиладорлиги ҳақидаги миш-мишларга ойдинлик киритди.
Камола Артикова Instagram саҳифасида обуначилари билан савол-жавоб ўтказди. Унда кузатувчиларидан бири «Олдин кўрганимда ҳомиладор эдингиз. Нобуд бўлдими?», дея савол қолдирган. Хонанда эрга тегмасидан олдин ҳам шундай гап-сўз тарқалганини айтди.
«Кечирасиз, адашдингиз. Мен эрга тегмасимдан олдин ҳомиладор бўлганман. Ҳали ҳам ҳомиладорман лекин ҳеч туғолмаяпман. Одамлар ажойиб гаплар гапирадида тавба қилдим. Тўйимиз бўлганда ҳам ‘Бу иккиқат бўлиб эрга тегди. Шунинг учун тўйи тез бўлди’, деди. Одамлар яна нималар дейишаркана. 1 йилдан ошди ҳали ҳам ҳомиладорман», — дейди у.
Камола Артикова 2021 йилнинг 16 октябрь куни Зоҳид бн яшамаётганини маълум қилганди. У ажрашмоқчилиги ҳақида айтган, бироқ сабабини келтирмаган. Кейинчалик Зоҳид унга атаб қўшиқ куйлади. Қўшиқ номи «Қайлардасан?» бўлиб, 14 декабрь куни премера қилинди. Бундан ташқари, 7 январь куни Зоҳид Камола бн тушган фотони ўз Instagram саҳифасига жойлади. Шу сабабли, уларнинг ярашиб олгани ҳақида миш-мишлар тарқалди. Лекин Камола ўз саҳифасида бу архив сурат эканини айтиб, ваҳима қилмасликни сўраган.
«Zamonaviy.com» сайтига Камола Артикованинг мазкур муносабати берилгач, Зоҳид хабар остига изоҳ қолдирган. У хотинидан алдамасликни сўраган.
Хонанда Instagram саҳифасига блогер Эрали билан тушган видеосини жойлаган ва «Бунча ширин бу бола», — дея изоҳ қолдирган. Эслатиб ўтамиз, Эрали бир ойда 10 минг доллар пул топишини айтганди.
Шунингдек, у Instagram’ига актриса Муқаддас Саъдуллаеванинг туғилган кунидаги суратларни қўйган ва унга тилакларини изҳор қилган.
Камола Артикова ижтимоий тармоқдаги саҳифасига 10 ноябрь куни туғилган кунидан эсталик фото жойлаган. У бир ёшга ёшарганини таъкидлаган.
Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot #news, #Yangiliklar, #uznews, #Yangilik, #новости, #habarlar, #xabarlar, #newsuz, #ahborot dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
|