Вторник, 2017-10-17, 3:37 PM
www.Zamonaviy.CoM
Приветствую Вас Гость | RSS

Меню сайта
Категории раздела
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [0]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [3697]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [376]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [74]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [0]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [1885]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [3227]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [24]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [4897]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [663]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [1986]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [121]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [165]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [101]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1318]
Заработок в интернете / Pul ishlash [0]
Pazandachilik / Кулинария [155]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [877]
Восстановление данных - Программы [0]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [1]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [7]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [0]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [101]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [17]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [48]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [0]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [0]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [0]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [0]
Android .apk o'yin va dasturlasr / Игры на андроид, скачать игры для android бесплатно [248]
Mobil java o'yinlar / Скачать Java игры на телефон [96]
Интересные факты: Знаете ли вы, что? [105]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ ) [13]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ )
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 561
Статистика


waplog

Онлайн всего: 88
Гостей: 88
Пользователей: 0
Главная » 2017 » Январь » 26 » Эрим билан орамизга совуқчилик тушган...

10:57 PM
Эрим билан орамизга совуқчилик тушган...
— Турмуш қурганимизга 17 йил бўлди. Аввалига ҳаммаси яхши эди, аммо бир йиллар чамаси эрим билан орамизга совуқчилик тушган. Уришмаймиз, жанжаллашмаймиз, лекин деярли гаплашмаймиз ҳам. Олдин бундан сиқилиб юрдим, кейин эримнинг эътиборини тортишга ҳаракат қилдим. Бефарқлигини сезсам ҳам сезмасликка олдим, ишда бўганида чиройли «SMS»лар жўнатдим, уйга келганида яхши гапирдим — ҳеч ўзгариш бўлмади. Охири менинг ҳам тарвузим қўлтиғимдан тушди, ҳаммасини ўз ҳолига ташлаб қўйдим. Худди эрим каби совуққон, бефарқ бўлиб қолдим. Фақат зарур гапларни гаплашамиз, тамом. Іатто, ётоғимни ҳам бошқа қилиб олдим. Эрим эса ҳамон индамай юрибди. У нима хоҳлаётганини аниқ айтадиган одам эмас, доим мендан биринчи қадамни кутади. Уни ўз ҳолига ташлаб тўғри қилдимми? Қандай йўл тутсам бўларкан?

Таҳририятимизга келган ушбу мактуб туфайли биз эр-хотин муносабатларининг энг муҳим нуқтаси — кўнгил иши мавзусини яна бир бор таҳлил этишга аҳд қилдик.

«Йўқолмасдан аввал бормиди?»

Аслида, ҳар қандай оилада ҳам ана шундай муносабатлар совуқлашиши, ҳис-туйғулар синовдан ўтиши даври бўлади. Бундай пайтда кўп нарса аёл кишининг сабри, эгилувчанлиги, ўткирлиги, мулоҳазакорлиги ва тадбирлилигига боғлиқ. Совуқлашиш фақат меҳр-муҳаббатнинг йўқолганлиги туфайли рўй бермайди. Эрнинг аёлига нисбатан бефарқлашуви сабаблари кўп. Бу юрак тубида чуқур илдиз отган муҳаббатдан қатъи назар юзага келган бўлиши ҳам мумкин. Шу туфайли аввало сабабни аниқлаш керак. Масалан:
эр аёлининг аввалги айблари, хатолари учун ўч олаяпти (масалан, аёл унга бефарқ бўлган, бирор жойда унинг бошини хам қилган, уйда етарликча илиқ ва шинам муҳит ярата олмаган, эговлайвериб безор қилган, онаси билан чиқишмаган, бола тарбиялашда хатога йўл қўйган ва ҳ.к.)
аслида, аввал бошдан хотинини севмаган, шунчаки эҳтирос ва ҳавасни муҳаббат деб ўйлаб яшаб келган, энди эса буни англади;
бошқа бир аёлга илакишган (балки уни севиб қолган);
эркак ўрта ёш кризисини кечираяпти, гормонлар ҳам ўйнаяпти, шунга аёл зотига, умуман ҳаётга қизиқиши сўнаяпти;
ишида муаммолари кўпайган, ҳаммасини ичига солаяпти, уни ичдан нимадир эзаяпти.

Аёл ҳислар сўнишининг сабабини аниқлаб олгач, шунга қараб маълум сиёсат олиб боради, стратегияларни белгилайди, режа тузади.

Стратегия ва тактика

Кўзгуга боқинг! Эр-хотин муносабатларининг совишига олиб келадиган сабаблар орасида биринчи ўринни маиший муаммолар эгаллайди. Кунда уриш-жанжал, ўзаро келишмовчиликлар ҳар қандай улкан меҳрни ҳам емириб юбориши мумкин. Бепардоз юрадиган, доим нимадир йўқлигидан нолийдиган хотин бора-бора эркакнинг жонига тегади. Аксига олиб кўчада баланд пошна туфлида, сочларини турмаклаб, ўзига оро бериб замонавий кийиниб юрган нотаниш аёллар кўп. Улар кўпроқ эътиборига тушади, хотини билан уларни солиштирган эр нотаниш аёллар ҳақида тез-тез ўйлай бошлаши ҳам табиий. Чунки Одам ато ўғиллари кўзлари билан севишади, буни ўзгартириб бўлмайди. Демак, ўз устингизда жиддий ишланг. Пул ва вақт йўқлиги, уй ишлари, болалар баҳона бўла олмайди. Ахир гап оилангизни сақлаб қолиш ҳақида кетаяпти. Севимли аёлнинг айрим камчиликлари кечирилади (масалан, бироз кечиккан овқат, ҳали дазмолланмаган кўйлак). Шунинг учун сизнинг олдингизда ҳозир биринчи навбатда эрингизнинг муҳаббати ва эҳтиросини оловлатириш вазифаси турибди.

Жабрдийда бўлманг! Яна бир кенг тарқалга муаммо — аёлларнинг ортиқча даражада ўзларини қурбон қилишлари. Кўпчилик аёллар никоҳ узугини тақиб, эрга тегиб олгач, ўзларини бутунлай оила ва болаларга бағишлаб юборадилар. Бу жуда катта хато. Турмушга чиқдим деб ўқишини, ишини ташлаган, ақлан ва маънан ривожланишдан тўхтаган аёл эр учун қизиқарли бўлмай қолади. Эркаклар худди зағча каби ялтироқ нарсага ўч бўлишади. Фақат шарт шуки, бу ялтироқлик, ёрқинлик нафақат қобиқда, ичкарида ҳам бўлиши, яъни хотин турмуш ўртоғи учун мароқли суҳбатдош, илҳом париси, янги қаҳрамонликларга, маррраларни забт этишга ундовчи, рағбатлантировчи зот бўлиши керак. Фақат «бер-бер» деб ўтираверадиган аёлдан эркаклар безади, эркак кишига ҳам руҳий-эмоционал маънода нимадир бериш керак. Ўзингизда бўлмаса, қаердан олиб берасиз? Натижада, ишхонасидаги чиройли кийиниб юрадиган, ақлли суҳбатлар қурадиган аёл унинг эсини ўғирлайди, тамом. Демак, ички ривожланишдан, ҳаракатдан тўхтаманг. Чунки зерикиш оилавий муносабатларни бузадиган кучли омил, жуфтингиз сиз билан зерикмаслиги керак.

Бегона аёлга жой қолдирманг. Хиёнат оилавий муносабатларда энг салбий ҳислар уйғотади: дил оғриғи, алам, андуҳ, ғазаб. Бундай аҳволда вазиятга холис баҳо бериш ва тўғри йўл тутиш осон эмас. Бизда аёллар биринчи навбатда эрларига ва ўша аёлга ёпишадилар: йиғи-сиғи, таъналар ва соч юлиш эса вазиятни оғирлаштиради, холос. Эркаклар худбинроқ бўлишади, улар ўзларига ноқулай жойдан қочадилар, бу ҳатто иссиқ оила қўрғони бўлса ҳам. Қўлингиздан келса, эпласангиз, фақат бир йўл бор: сиз ўша рақибангиздан яхшироқ бўлишингиз керак. Шундай қилингки, уни севмай қўйсин. Нима учун унга интилаяпти? Қомати чиройлими? Демак, сиз ҳам қоматингиз устида ишланг. Фитнес залига бориш учун маблағ ёки вақт топа олмасангиз, буни уйда ҳам амалга оширишингиз мумкин. Ана қанча видеодарслар, китоблар бор бу борада. Чиройли кийинадими? Сиз ҳам шундай қилинг! Турмуш ўртоғингиз сизда янги қиёфани кўрса, бефарқ ўтиб кетиши мумкин эмас. Кийим учун пул топа олмайдиган аёл эса йўқ бу оламда. Шунчаки, ҳафсала топа олмайдиганлари учраб туради. Ноз-ишваси зўрми? Буни сиз ҳам эплайсиз, ахир, аёлсиз-ку. Шундай қилингки, эрингиз бутун эътиборини сизга сарфласин.

Эрингиз шунчаки сизни севмай қўйган бўлса-чи? Бошқа аёлга муҳаббати йўқ, ишида ҳаммаси жойида, уйга ҳар куни вақтида келади, фақат энди муҳаббат ўлди. Баъзан шунақаси ҳам бўлади. Унда сиз «туйғуни тирилтириш» номли катта жангга отланишингиз керак. Энди чиройли кўринишу қизиқарли суҳбатларнинг ўзи камлик қилади. Энди қалбан яқинлик зарур. Унга сирдош, дўст бўлиш керак. Бунга эса фақат дилдан, самимий суҳбатлашиб эришиш мумкин. Кўпинча аёллар эрлари билан бирга кечки овқатни ейиш масаласига енгил қарайдилар: ишдан келганида олдига овқатини қўйиб болалар билан бўлиб кетадилар. Аммо руҳшунослар бирга овқатланиш муносабатларни мустаҳкамлашнинг синалган ва самарали усули дейишади. Демак, сиз эрингиз келгунча овқатланмайсиз (ёки ўзингизни овқатланмагандек кўрсатасиз) ва албатта, ҳар куни кечки овқатни у билан бирга ейсиз. Айнан шу жараёнда, яъни асаблар бўшашган, муаммолар унутилган, эркакнинг ичига иссиқ кириб қулфи-дили очилган пайтда у билан яқинлашиш мумкин.

Ҳар нима қилсангиз ҳам, натижа йўқ бўлса, унда вақт ҳаммасини ечади. Ё сиз шундай индамай яшаб турасиз, ёки бу ҳаётни ўзингизга раво кўрмай ҳал қилувчи қарорни қабул қиласиз. Лекин ўша қарор ҳам жаҳл устида эмас, обдан ўйлаб, ақл билан қабул қилиниши керак. Албатта, ҳар кимда ҳам янги ҳаёт бошлаш имконияти ва ҳуқуқи бор. Лекин барибир биринчи ёр, фарзандларнинг отаси ўрнини аёл учун биров босиши қийин. Шунинг учун бироз вақт пассив позицияга ўтиб жараённинг боришини кузатган маъқулдир. Асло жанжал кўтариб, эрингизнинг мияси қатиғини чиқарманг. Эркак киши, ҳатто, оч қолишга ҳам чидаши мумкин, аммо асло муттасил эговланишга дош бермайди. Бундай аёлдан қочади.

Хуллас, ишни шу ҳолига ташлаб қўйишга ёки ортга қайтар кўприкларни ёқиб кетиб қолишга шошилманг. Захирангизда ҳали кўп қуролларингиз бор. Барини ишга солмай туриб таслим бўладиган, тан берадиган аҳмоқ йўқ! Шундай эмасми? Демак, эрнинг муҳаббатини қайтариш операциясини ҳозироқ бошланг. Албатта, сиз ҳаммасини эплашингизга кўзимиз етади.

Шаҳноза ТЎРАХЎЖАЕВА

Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot darakchi.uz dan olindi!

< ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:

Супер Новости:
Категория: HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР | Просмотров: 673 | | Теги: #habarlar, #uznews, #новости, #newsuz, #Yangiliklar, #ahborot, #Yangilik, #news, #xabarlar | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email:
Подписка:1
Код *:

Вход на сайт
Логин:
Пароль:
Корзина
Ваша корзина пуста
Malumot Izlash
-------


Yangi Musiqalar:

FOYDALI MASLAHATLA
BEPUL REKLAMA
Hazil;)
>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Январь 2017  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031
Архив записей
Друзья сайта
  • www.SheJoT.CoM
  • www.BePuL.NeT
  • UzbKino.NeT
  • Zustars.BiZ
  • Turk-Film.com

  • Copyright Zamonaviy.com © 20014-2017