Суббота, 2016-12-03, 3:37 PM
www.Zamonaviy.CoM
Приветствую Вас Гость | RSS

Меню сайта
Категории раздела
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [0]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [2896]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [232]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [66]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [0]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [1590]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [2657]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [24]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [4572]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [640]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [1985]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [117]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [162]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [90]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [749]
Заработок в интернете / Pul ishlash [0]
Pazandachilik / Кулинария [88]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [661]
Восстановление данных - Программы [0]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [1]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [7]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [0]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [66]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [15]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [48]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [0]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [0]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [0]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [0]
Android .apk o'yin va dasturlasr / Игры на андроид, скачать игры для android бесплатно [161]
Mobil java o'yinlar / Скачать Java игры на телефон [64]
Интересные факты: Знаете ли вы, что? [105]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ ) [9]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ )
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 441
Статистика


waplog

Онлайн всего: 138
Гостей: 133
Пользователей: 5
Dargothkr, ConnorSob, CrisAvp, angren201755555, angelinati2
Главная » 2016 » Октябрь » 3 » Эрим ишқий муносабатларини сўзлаб беради...

10:32 PM
Эрим ишқий муносабатларини сўзлаб беради...
« – Турмуш ўртоғим билан бир-биримизга кўнгил қўйиб, аҳдлашиб оила қурдик. Бирин-кетин ўғил ва қизли бўлдик. Эрим айрим эркаклар каби урмайди, сўкмайди, ортиқча тергамайди. Рўзғорни бекаму-кўст қилади, ҳеч қандай тақиқ, чекловлар йўқ. Фақат... фақат аёллар билан юришини айтмаса... Илгари ҳам қизларга суяги йўқ эди-ю, турмуш қурсак, ўтиб кетар дегандим. Адашган эканман.

Хўжайним шифокор-гинеколог. Ўз ишининг малакали мутахассиси. Унинг қабулига бир неча ой аввал ёзилишади. Гоҳида тонг ёришмасидан ёки тун ярмида қўнғироқ қилиб, ишга чақиришади. Шифокор-ку, деб тушунишга ҳаракат қиламан. Бир куни «тунги қўнғироқ»лару «навбатчилик»ларининг сабабини билиб қолдим.

— Телефон қилган аёл намунча сузилмаса? – дедим.

У бўлса бамайлихотир: «Мен беморларим билан шундай сўзлашаман»  деди-ю, чиқиб кетди.

Йўқ, мен ўзига бефарқ аёллардан эмасман. Ҳамиша ўзимга оро бериб юраман, сўнгги урфдаги либосларни харид қиламан. Жуфтимнинг кўнглини олиш учун романтик оқшомлар уюштираман. Бунақа ишлар қўлимдан келади.

Хуллас, эримнинг «хурмача» қилиқлари кундан-кун кўпайиб бораверди. Энди у очиқчасига юрадиган бўлди. Алам қилгани, қабулига келган таниш аёлларнинг хушомадию, ким билан тушлик қилгани, қаерда учрашганигача айтадиган одат чиқарди. Вазият шу даражага етдики, ёлғиз қолганимизда ҳам ишқий муносабатларини ҳикоя қиларди. Маъшуқалари тўғрисида «достон»лар ётоқхонамизгача кирди. «Л.нинг қомати жуда чиройли, қойил қоламан», «Н. нинг оёқлари узун, сеники ўртача, тўғрими?».

 «Дод» дедим бир кун. Етар, бас! Ахир мен ҳам аёлман, жуфти ҳалолингизман! Нега мени хўрлайсиз? Шу икки норасида ҳаққи, хиёнатларингизга кўз юмаяпман», дедим чидолмай. У бўлса, эрлик, оталик вазифаларини бекаму-кўст бажараётганини айтди-ю, куйиб пишганимни парвойига ҳам келтирмади.

Бир сафар қайнонамга айтгандим, «Ҳадеб тергайверманг, инсофга келиб қолар» деди, аммо ўғлини тартибга чақирдими-йўқми билмайман. Ака-укаларига айтишга эса бетим чидамайди. Очиқ-ойдин, кўрсатиб, айтиб юришлари ич-ичимни куйдиради. Жизғанак қиладики, ёниб кул бўлаяпман. Менга билинтирмай юрса ҳам майлига эди, шунчалик ёнмасдим, ўз ёғимда қоврулмасдим. Лекин нега шундай қилишини тушунолмайман. Эр-хотинлик муносабатларимизда сира муаммо бўлмаган. Доим кўнглига қарайман. Нега мени маъшуқалари билан таққослайди, ўхшашлик излайди, билмайман. Маслаҳат беринг...»

Исми сир тутилди.

 

Таҳририятга қўнғироқ қилган муштариймизнинг ҳаётини тинглаб, муаммо кимда ёки нимада эканлигига қизиқдик. Тўқликка шўхликми бу? Ёхуд ҳамма гап характердами? Нега айрим эркаклар «саёқ юриш»ларини намойиш этишни исташади? Обрў топиб, мартабалари ошиб қолармикан ё? Эҳтимол бу бирор ожизлик белгисидир... Муаммога ойдинлик киритиш мақсадида мутахассисларга юзландик.

 

«ЭРКАКНИНГ МУАММОСИ БОР!»

Дилмурод ЭРГАШЕВ, андролог-сексопатолог:

— Мурожаатда тилга олинган эркак юқори темпераментли ва эҳтиросларга берилувчан. Бу ҳолат айни дам юзага келган эмас. Балки болаликдан мавжуд бўлган. «Қаҳрамон»имиз вояга етган оилада қиз фарзанд йўқ, менимча. Кичиклигидан қарама-қарши жинс вакилалари эътиборини қозонишни ёқтирган. Бироқ ҳамиша ҳам истаги амалга ошавермаган. Кўп бор рад этилган. Балки мазах қилиб, туйғуларини камситишгандир. Шунинг учун ҳам унда аламзадалик, аёллар диққатини жалб қилиш, сўнг бу ишни ошкора намойиш этиш ҳисси мавжуд. Яъни ўсмирликда юзага келган комплексни бугун пала-партиш алоқалар билан йўқотишга уринаяпти. Аслида, унинг муаммоси ҳам шу. Қилаётган ишини идрок этолмайди. Қанча кўп аёл билан «алоқа» қилса, хаёлида чизилган «марра»га яқинлашаётгандек туюлади. Онгида ана шу ҳолат маҳкам ўрнашиб қолган. Бу вазиятда эркакни тўғри йўлга бошлаш, йўл-йўриқ кўрсатиш ёки оиладаги эрлик, оталик вазифаларини пеш қилишдан фойда йўқ. Бу нарсалар уни ўйлантирмайди. У ўзининг ишқий «ҳикоя»ларини сўзлаб, шу тариқа «очко» тўплайди. Мутахассис сифатида эркак билан юзма-юз суҳбатлашишни таклиф қиламан. Шундагина уни қийнаётган муаммони билиш мумкин.

Хўш, энди жуфтини тушуна олмаётган аёлга юзлансак. Турмуш ўртоғингиз сиздан «фойдаланади». Фарзандларингиз, оилангизни ўйлаб, уни ташлаб кетмаслигингизни билади. Ҳар қандай ҳолатда ҳам кечиришингизга ишонгани учун кўнгли тусаган ишни қилаяпти. Аёл ҳар қандай қийинчиликка чидаши мумкин, аммо эр-хотинлик муносабатларида бошқа аёллар билан таққослашларига тоқат қилолмайди. Маслаҳатим:

    Эрингиз тоифасидаги эркаклар билан беписандлик оҳангида сўзлашиш, ишқий «достон»ларини гўё эшитмаётганга олиш ёки «шунга шунчами» қабилида муносабат билдириш лозим;
    Унга бўлган ҳисларингизни яширинг. Севги изҳорлари, унинг учун кўз ёш тўкишларингизни кўрмасин, асло!
    Ўзингизни қўлга олинг! Уддаласангиз рашкини қўзғатинг! Аммо аччиқни аччиқ кесади тарзида иш кўрманг! Яъни у каби йўл тутишни хаёлингизга ҳам келтирманг. Шунчаки, бир муддат ўзгаринг, тамоман ўзгаринг. Эътиборингиздан қолаётганини сезиши билан ишончингизни қозонишга ҳаракат қилади.

 

«АЁЛ ЭКАНЛИГИНГИЗНИ УНУТГАНСИЗ!»

Гўзал РЎЗМАТОВА, руҳшунос:

— Оилали бўлгач, аёлда янги ҳаётга мослашиш жараёни бошланади. У истар-истамас рафиқа+она, рафиқа+сингил ёки рафиқа+дўст ролларига ихтиёр беради. Тўғри, бу жараён дабдурустдан бошланмайди. Йиллар давомида ўз-ўзидан пайдо бўлади. Мурожаат қилган синглимизнинг сўзларига қараганда, унинг оиладаги роли кўпроқ она ва дўст образларига мос келаяпти. Темпераменти юқори эркак эса жуфтида аёлларга хос барча хислатларни кўришни истайди. Ҳозир у фақат фарзандларининг онаси ва бошидан кечирганларини индамай тинглайдиган дўстни кўраяпти, холос.

Синглим, мен сизни айблаш фикридан йироқман. Аммо шу тариқа давом этса, аёл эканлигингизни тамоман унутасиз. Зеро бунга ҳаққингиз йўқ. Муносабатларни тиклашга ҳали ҳам кеч эмас. Фақат бундан аввал аниқ режа тузиб олинг. Ўзингизга оро беришингиз, эрингизнинг кўнглини топишга уринишларингиз, у истаган аёл бўлолаяпсиз дегани эмас, ҳали. Ранжиманг, мен сизга кўзгу тутаяпман, «бошингизни силаб» кўз ёш тўкишингизга қўйиб берганим билан ҳеч нима ўзгармайди. Келинг, эр-хотин муносабатларини тиклашда психологлар тавсия этадиган усуллар билан танишамиз:

    Қадрингизни билинг! Ўзни севмоқлик худбинлик эмас! Аксинча бошқаларнинг ҳам ҳурматини қозонишдир.
    Эрингиз кун давомида нималар билан бандлигига қизиқсангиз, ишқий «ҳикоя»ларига эътибор берманг. Мавзуни шундай буриб юборингки, ҳайрон қолсин.
    Ҳар замон «Аҳволингиз яхшими?», «Иш кунингиз яхши ўтаяптими?» қабилида «SMS» хабарлар йўлланг. Эҳтимол айни ўша дам у ўзини ночор сезаётган бўлиши мумкин.
    Меҳрингизни кўрсатиш учун ёлғиз қолишингиз шарт эмас. Елкасига бошингизни қўйиб, «Бугун сизни жуда соғиндим» дейиш кифоя.
    Бир хиллик эркакни зериктиради. Унинг учу исталган, талпинилган малакка айланишингиз керак.
    Ўзингизни қўлга олинг! Эркаклар кўз ёши милтиллаб турган аёлларга ҳамиша ҳам тоқат қилолмайди. Ишончи баланд хонимлар эса, аксинча, қизиқишини оширади.

Тақдир деган азал қонун борки, уни сиз ҳам, биз ҳам ўзгартиролмаймиз. Пешонангизга «аёлларга суяги йўқ эр» ёзилган экан, қарши чиқиб, дод солиш ёки кўз ёш тўкишдан фойда йўқ. Асабингиз, унинг ортидан умрингиз кетгани қолади. Шу эркак, у билан пойдеворини қўйган оилангиз азиз бўлса, аввал ўзингиз билан курашинг. Ёрингиз эътиборини қайта қозоноласиз, АЁЛ сифатида. Айни шу натижига эришгач, ҳамиша суюкли аёл бўлиб қолишга ҳаракат қилинг.

Ҳаётимиздаги муаммоларга «Нима учун?», «Қайси айбим туфайли?» каби саволлар билан ечим топишга уринишимиз хато. Муаммони ҳал қилолмасанг, ундан муаммо ясама деган ибора нечоғлиқ ҳақиқат экани эса муболаға эмас. Ҳар қандай вазиятда, нима бўлишидан қатъий назар ўзингизни қўлга олинг! Ҳатто эрингиз билан муносабатларда ҳам ўзингизга ишончингиз баланд бўлса, оёқ ости бўлмайсиз.  

Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot darakchi.uz dan olindi!

< ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:

Супер Новости:
Категория: Foydali maslahatlar / Полезны советы | Просмотров: 90 | | Теги: #habarlar, #uznews, #новости, #newsuz, #Yangiliklar, #ahborot, #Yangilik, #news, #xabarlar | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email:
Подписка:1
Код *:

Вход на сайт
Логин:
Пароль:
Корзина
Ваша корзина пуста
Malumot Izlash
-------


Yangi Musiqalar:

FOYDALI MASLAHATLA
BEPUL REKLAMA
Hazil;)
>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Октябрь 2016  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31
Архив записей
Друзья сайта
  • www.SheJoT.CoM
  • www.BePuL.NeT
  • UzbKino.NeT
  • Zustars.BiZ
  • Turk-Film.com

  • Copyright Zamonaviy.com © 20014-2016