Среда, 2016-12-07, 10:13 PM
www.Zamonaviy.CoM
Приветствую Вас Гость | RSS

Меню сайта
Категории раздела
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [0]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [2907]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [237]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [66]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [0]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [1598]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [2677]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [24]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [4576]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [644]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [1985]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [117]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [162]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [90]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [752]
Заработок в интернете / Pul ishlash [0]
Pazandachilik / Кулинария [91]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [670]
Восстановление данных - Программы [0]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [1]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [7]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [0]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [66]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [15]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [48]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [0]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [0]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [0]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [0]
Android .apk o'yin va dasturlasr / Игры на андроид, скачать игры для android бесплатно [161]
Mobil java o'yinlar / Скачать Java игры на телефон [64]
Интересные факты: Знаете ли вы, что? [105]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ ) [9]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ )
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 446
Статистика


waplog

Онлайн всего: 221
Гостей: 221
Пользователей: 0
Главная » 2016 » Август » 21 » ЭРИМНИ ЁҚТИРМАЙ ҚОЛЯПМАН...

3:03 PM
ЭРИМНИ ЁҚТИРМАЙ ҚОЛЯПМАН...
Турмуш қурган аёлнинг зиммасига жуда кўп масъулият юкланади. Шу бир қаторда нафақат оила мустаҳкамлиги, балки эр-хотин ўртасидаги муносабатларнинг давомий бўлишида ҳам аёлнинг ўрни беқиёсдир. Зотан "Эрни эр қиладиган ҳам, каро ер қиладиган ҳам хотин” деган мақол замирида турмушдаги вазифасидан ташқари, аёлнинг жинсий ҳаётдаги ўрни ҳам назарда тутилади. Аммо баъзи холларда, айнан жинсий ҳаётнинг сўниши эр-хотин ўртасига совуқчилик солиб, оиланинг дарз кетишига олиб келади. Ҳўш, аёлнинг жинсий ҳаётдаги фаоллиги қандай-ю, нима сабабдан унда суниш юз беради?

"Ёшим 30 да. Сўнгги вақтларда эрим билан жинсий алоқани, умуман хоҳламайдиган бўлиб қолганман. Лекин ҳеч нима безовта қилмайди. Мендаги бу ўзгаришнинг сабаби нимада эканлигини билмоқчи эдим?”

Барчаси ўз қўлингизда...

Аёлда жинсий алоқага бўлган истак, ўз-ўзидан йўқ бўлиб қолмайди. Айтайлик, бир гул ўстиряпсиз унга вақти-вақти билан сув қуясиз, тагини юмшатасиз. Агар сал беътибор бўлсангиз, гулингиз сўлиб қолади. Жинсий ҳаёт масаласида ҳам шундай, чарчаганингиз ёки тобингиз йўқлиги сабаб, ўзингизда хоҳишни сўндирасиз. Агар бу ҳолатингиз аввалдан мавжуд бўлса, тиббиётда бунинг бир қанча изоҳи бор. Лекин шу ёшгача нормал ҳолатда бўлиб турган нарсанинг, сабабсиз тўхтаб қолиши мумкин эмас.

Бир-бирингизни ўрганиг...

Аёл ва эркак бир-бири учун ўқиб тугатилмаган асар бўлиши керак. Унинг ҳар варағини очганингиз сари, янгидан-янги нарсаларни ўзингиз учун кашф қиласиз. Агар турмушим осойишта, бахтли ўтсин десангиз, эр-хотин бир-бирингизни тинглашни, тушунишни ўрганинг. Зотан, бу – фаровон турмуш ва соғлом жинсий ҳаётнинг асосий шартидир. Эрингиз нималарни ёқтиради, қизиқишлари қандай, эҳтимол сиз билмаган, айтишга ийманадиган ўзгача тасаввурлари бордир. Шулар ҳақида ҳам ўйлаб кўринг.

Баҳоналар эркакни узоқлаштиради...

Табиатан эркакларда жинсий талабга эҳтиёж мавжуд. Аёлларда эса, бу талаб фақат истак билан пайдо бўлади. Аммо эркак учун аёлдаги хоҳишнинг қачон пайдо бўлишининг аҳамияти йўқ. Шу сабаб, у турли баҳоналарни кўтара олмайди. Оқибатда эса орага совуқчилик тушиб, оилага дарз кетади. Аёлдаги қўзғалишни ҳосил қилиш учун, эркак киши эътиборли бўлиши, ҳар замон турли совға-саломлар, ширин сўзлар билан сийлаши керак. Ўз навбатида аёл ҳам, эрининг мулозаматини рағбатлантириб туриши, кичик ҳаракатларини ҳам олқишлаши лозим. Ана шунда жинсий ҳаётда ҳам гармония сақланиб қолади.

"Турмушга чиққанман. Негадир жинсий алоқада оргазм жуда кеч содир бўлади. Унгача эрим алоқа ҳаракатини ҳам тугатиб қўяди. Бундай ҳолатлардан сўнг, жинсий алоқага бўлган истагим сўниб бормоқда. Менинг вазиятимда нима маслаҳат берасиз?”

Шифокорга мурожаат этинг...

Жинсий ҳаётда гармония бўлмаса, эркак ва аёл бирдек қониқиш хосил қилмайди. Жинсий актнинг қанча давом этиши муҳим эмас. Тез тугайдими ёки узоқ давом этадими, асосийси ҳар икки томоннинг қониқиш хосил қилишидир. Аммо эркакнинг жинсий актни, аёл оргазмга киргунига қадар якунлашини, эркакдаги баъзи касалликлар ёки бошқа бир ҳолатлар билан изоҳлаш мумкин. Бу вазиятда аёлнинг талаби ўринли. Эркак эса андролог текширувидан ўтиб, муаммоларни ҳал қилиши тавсия этилади.

"Бировга айтишга ҳам уяламан. Биргина жинсий ҳаётни деб турмушим бузилай, деб турибди. Сабаби, эрим мени лоқайдликда айблаяпти. Шу вақтгача ҳаммаси яхши эди. Бироқ энди эримни хоҳламай боряпман. Жинсий алоқалар ҳам тинкамни қуритяпти. Эрим эса бундан норози. Балки, бу ёшга боғлиқ ўзгаришлардир, нима дедингиз?

Ёшнинг аҳамияти йўқ...

Аёллардаги менапауза даврида ҳам нормал ҳолатдаги жинсий ҳаёт мавжуд бўлади. Шу боис, бу масаланинг ёш билан боғлиқлик жойи йўқ. Аксинча, аёл 30 дан ошдими, демак жинсий алоқа унинг саломатлиги учун ҳам муҳимдир. Зеро эркак уруғидан тўкиладиган турли гормонлар, аёлнинг организми учун фойдали саналади. Бордию, бу ёшдан сўнг жинсий алоқа кўринишлари кам кузатилса ёки тўхтаб қолса, аёллардаги турли касалликлар, кўкрак, бачадонда безларнинг хосил бўлишига олиб келиши мумкин.

Сертакаллуф бўлинг...

Эркакларни кучли деб билсак-да, руҳий тарафлама улар жуда заиф бўлишади. Яъни аёл томонидан унинг камситилиши, мулозаматини беътибор қолдириш ёки жинсий заифлигини юзига солиш, эркак учун руҳий зарбадир. Шу боис, эрингиз билан бир-бирингиз учун ҳаракат қилишни ўрганинг. Ҳатто хоҳишингиз йўқ бўлса-да, унинг ҳаракатларини рағбатлантириб туринг. Асло юзига терс ўгирилманг. Агар эркак оиласида ўз жуфти халоли билан жинсий гармонияга эришмас экан, уни бошқа ердан излаши табиий ҳол.

"Бир танишимнинг тўйи бўлганига 1 ой бўлдию, ҳали ҳам эри билан қўшилолмаётган экан. Шундай бўлиши ҳам мумкинми?”

Жинсий ҳаётга тайёргарлик зарур...

Айрим холларда аёлнинг жинсий аъзоларида ёпилиш юз бериб, тиббиётда бу вагинизм деб аталади. Бу ҳолат оғриқлар билан кузатилиб, аёл эрини ўзига яқинлаштирмайди. Мазкур ҳолатларнинг сабаби эса, келинга тўйдан аввал жинсий ҳаёт тўғрисида етарли маълумот берилмаганидан келиб чиқади. Зотан аёл, қаттиқ зўриқиш орқали ўзига алоқани беркитиб қўяди. Шу боис, турмушга чиқаётган қизларга янгалари ёки оналари жинсий ҳаёт, эр билан бўладиган алоқа ҳақида тўғри тушунчалар беришлари лозим.

Аёллар ён дафтарига...

- эр ва хотин бир-бирининг ҳаракатларини олқишлаб, руҳлантириб туриши;

- аёл ва эркакдаги эроген нуқталарни ўрганиш ва тадбиқ қилиши;

- оила ва жинсий ҳаёт гармониясини ўрганиш;

- бир-биридан уялмаслик ва қизиқтирган саволларни муҳокама этиш;

- аёлнинг эри қаршисида турфа хил кўринишда бўлиши;

- жинсий яқинлик ҳақида суҳбатлашишдан қочмаслик керак.

Психолог Шаҳноза Ҳалилова, шифокор-сексопотолог Дилмурод Иргашев тавсиялари асосида Дилдора Юсуфбекова тайёрлади

Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot sugdiyona.uz dan olindi!

< ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:

Супер Новости:
Категория: BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA | Просмотров: 559 | | Теги: Yangilik, newsuz, uznews, xabarlar, habarlar, Новости, Yangiliklar, ahborot, news | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email:
Подписка:1
Код *:

Вход на сайт
Логин:
Пароль:
Корзина
Ваша корзина пуста
Malumot Izlash
-------


Yangi Musiqalar:

FOYDALI MASLAHATLA
BEPUL REKLAMA
Hazil;)
>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Август 2016  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031
Архив записей
Друзья сайта
  • www.SheJoT.CoM
  • www.BePuL.NeT
  • UzbKino.NeT
  • Zustars.BiZ
  • Turk-Film.com

  • Copyright Zamonaviy.com © 20014-2016