Воскресенье, 2016-12-04, 4:14 PM
www.Zamonaviy.CoM
Приветствую Вас Гость | RSS

Меню сайта
Категории раздела
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [0]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [2900]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [233]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [66]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [0]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [1593]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [2670]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [24]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [4575]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [644]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [1985]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [117]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [162]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [90]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [749]
Заработок в интернете / Pul ishlash [0]
Pazandachilik / Кулинария [88]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [668]
Восстановление данных - Программы [0]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [1]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [7]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [0]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [66]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [15]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [48]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [0]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [0]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [0]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [0]
Android .apk o'yin va dasturlasr / Игры на андроид, скачать игры для android бесплатно [161]
Mobil java o'yinlar / Скачать Java игры на телефон [64]
Интересные факты: Знаете ли вы, что? [105]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ ) [9]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ )
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 442
Статистика


waplog

Онлайн всего: 146
Гостей: 146
Пользователей: 0
Главная » 2016 » Сентябрь » 20 » ЭРИМНИНГ БОЛАЛАРИ МЕНИ ЁҚТИРИШМАЙДИ..

7:04 AM
ЭРИМНИНГ БОЛАЛАРИ МЕНИ ЁҚТИРИШМАЙДИ..
Эътибор берсам, ён ховлига кўчиб келган қўшни аёл бошланғич синфга қатнайдиган қизларига: "Даданг келганида атрофида ўралашма, жаҳлини чиқарма, одобсизлик қилма”, дея кўп танбеҳ беради. Бир гал "Ҳар кунги огоҳлантириш ишларингизни бошладингизми?” десам, "Қизларимни қишлоққа қайтариб юбормасин деб эхтиётимни қиламан-да” деб қолди. Кейин билсам қизлари биринчи турмушидан экан. Хозир шу аёлнинг иккинчи турмушидан ўғли бор. Эр-хотин жажжи чақалоқни эркалаб, кўчаларда сайр қилишади. Бу манзарани кўрган қизалоқлар ўз отасини қумсамайдилар дейсизми...

Бугунги суҳбатимиз айнан мана шундай биринчи турмушдан бўлган болалар ва уларнинг тақдири ҳақида. Мавзуни кенгроқ ёритиш мақсадида ҳаётимизда энг кўп учрайдиган вазиятлар борасида амалиётчи руҳшунос Барно Илҳомовага мурожаат этдик.

"Ваъдалар қайда қолди...”

– Бир аёл ва эркак тақдир тақозоси билан ажрашишди. Болалар отанинг талаби билан у билан қолдирилди. Кўп ўтмай эркак уйланди. Салдан кейин аёл ҳам ўзи истагандек инсон билан яна бир марта бахтини синаб кўришга ахд қилди. Ҳозир у ҳомиладор... "Болаларинг билан кўришиб турасан” деган эри энди бунга қарши. Аёл эса икки ўт орасида қолган...

– Тўғри, турмуш қуришдан аввал сиз фарзандларингиз борлиги, улар билан кўришиб туришингиз кераклиги ҳақида келишиб оласиз. Аммо ўша суҳбатни яхши эслаб қолганмисиз? Эҳтимол болаларингиз ҳақида сўраганингизда, у кўзларини олиб қочган ёки мавзуни ўзгартиришга урингандир. Бу нарса эркакнинг ўтмишингизни қабул қилишни истамаслиги белгиси.

Маслаҳат: Шу инсон билан тақдирингизни боғлабсизми, демак биринчи турмушингизда тополмаган қайси бир жиҳатни унда топгансиз. Демак, умумий қизиқишингиз, мавзуингиз бор. Қулай вақтни топиб, бир-бирингизга мос келадиган мавзуда сўз очинг-да, гап орасида кўнглингиздан ўтаётганларини унга билдиринг. "Мен сиз билан бахтлиман. Менга бундан ортиғи керак эмас. Сизнинг хотинингиз бўлсам ҳам иккила фарзандимнинг онаси бўлиб қолавераман” дея кечинмаларингизни етказинг. Хотиржам бўлганингизда ўзингизга савол беринг. "Нима учун аввал рози бўлган эрим энди қарорини ўзгартирди?” Эҳтимол сизга нисбатан ишончи сусайгандир ёки уни ташлаб кетишингиздан қўрқаётгандир. Ёки ҳадеб "Рухсат берасизми” дея ҳоли жонига қўймагандирсиз. Саволларингизга жавоб топсангиз, дарҳол вазиятни ўнглашга киришинг.

"Бола баҳона дийдор ғанимат...”

— Эркакнинг 4 ёшли қизчаси бор. Хотини билан ажрашгач, кўп ўтмай уйланди. Ҳар дам олиш куни қизини кўргани боради. Аммо бу иши ёш хотинининг ғазабини қўзитади. Гўё эри қизи баҳонасида собиқ хотини билан кўришиб юргандек...

— Иккинчи турмушга рози бўлган аёллар, бир нарсани ёдда тутинг: бир ёстиққа бош қўйган инсонингизнинг ҳаётида биринчиси бўлолмайсиз. Бу ўрин эгаллаб бўлинган. Биринчи бўлишга ҳаракат қилиб, эрингизни ҳам ўзингизни ҳам қийнаманг. Танлаш ҳуқуқини эрингизнинг ўзига қўйиб беринг. Қачон фарзандлари билан кўришади, қачон уйга олиб келади ўзи ҳал қилсин, сиз аралашманг. Агар эркак хонадонида эркинликни ҳис этса, оиласига нисбатан меҳри ортади. Эрингизни қанчалик "занжирда ушлаб туришга” ҳаракат қилсангиз, шунчалик уни узиб ташлашга уринади.

Маслаҳат: Эрингизга ишонч билдиринг, фарзандлари ҳақида сўзлаганда лабингизни бурмай сухбатга қўшилинг. Собиқ хотини ҳақида салбий фикрларни айтманг. Болалари ёнида онасини ёмонламанг. Шунда сизга нисбатан ишончи ортиб, мехри боғланади.

"Бегоналигим билинаяпти...”

— Карим ака хотинининг вафотидан икки йил ўтиб, қайта уйланди. Аммо фарзандлари хонадоннинг янги аъзосини қабул қилишолмаяпти. Омина ҳар қанча уринмасин болаларнинг кўнглини тополмай ҳалак...

— Истакка қарши бориб, ўзингизни кўрсатишга уринишингиз биринчи хатоингиз. Эҳтимол болаларга ёқиш илинжида совға-саломлар улашаётгандирсиз, бу ишингиз ҳам тўғри эмас. Янги оилангиздагиларнинг ҳохишларига қарши бориб, уларга ёқишга уринманг. Вақтдан олдин югуришнинг фойдаси йўқ.

Маслаҳат: Сабр ва матонат йўлчи маёғингиз бўлсин. Ҳар нарсанинг ўз вақти соати борлигига ишонинг. Болалар оналари ўрнида бошқа аёлни кўришга ўрганишлари учун вақт керак. Секин-аста кўникишгач, ҳаммаси изига тушиб кетади.

"Меники, сеники...”

– Нигоранинг иккинчи эри биринчи турмушидаги фарзандларини яхши қабул қилди. Улар билан ота-боладек яшаб кетишди. Оилада янги чақалоқ туғилгач, эри болаларини турткилайдиган одат чиқарди...

– Бу ҳолатда асосий иш онага боғлиқ. Шуни унутмангки, ҳох аёл бўлсин ҳох эркак, биринчи турмушидан бўлган болалардан ҳеч қачон ўзининг фарзандига бўлган муносабатни талаб қилмаслиги ва кутмаслиги керак. Эркак аввалига болаларни яхши қабул қилиб, сўнг бирдан ўзгариб қолмайди. Бир нарсани тўғри тушунинг, эркак аёлининг ҳомиладорлигини ўз кўзи билан кўрди. Бирга  ҳавотирланди, бирга шодланди. Хотинининг фарзандлари эса тайёр, гўё шундай туғилгандек кириб келишди. Табиийки, ўзининг фарзанди унга яқинроқ бўлади.

Маслаҳат: Аёл эрига гина қилмай, катта фарзандларига "Укангиз жуда кичик. Унга парвариш ва ғамхўрлик керак. Шунга дадангиз унга кўпроқ эътибор қилаяпти. Сизлар ҳам менга қарашсангиз биргаликда катта қиламиз” каби сўзлар билан суҳбатлишиши керак. Бунда аёлнинг муомаласи ота-болалар ўртасида боғловчи кўприк бўлиб хизмат қилади.

"Отасига ўхшайди”

– Лобар 4 ёшли ўғлини онасига қолдириб, иккинчи маротаба турмуш қурди. Аммо ҳар сафар ота-онасиникига келганда боласини эркалашга оғринади. Болакайнинг айби — у қуйиб қуйгандек ўз отасига ўхшайди...

– Болага сиз қайси кўз билан қарасангиз шунга ярашасини топасиз. Агар Лобар собиқ эрининг салбий жиҳатлари ёки дилхираликларининг боласининг қиёфасида акс эттиришни истаса ҳохишига ярашасини олади. Аксинча, боланинг ўзига хос хислатларини илғашга ҳаракат қилса умуман бошқа тасаввур пайдо бўлади. Бир нарсани унутмаслик керак: эр-хотин ўртасидаги муаммоларга боланинг алоқаси йўқ, уни айблаш эса мутлқао нотўғри. Лобар ҳалигача собиқ эрини кечиролмаган. Уни қуйиб юборолмаяпти.

Маслаҳат: Бор меҳрингизни янги оилангизга беринг. Ортда қолган кўнгилсизликлар билан ҳаётингизга соя солманг. Ўғлингиз сизга илк марта "Она” номини инъом этган инсон. Сизни аёлликнинг юқори поғонасига кўтарган, оналик бахтини туйдирган митти одамча. Турткиласангиз ҳам уйга келганингизга истиқболингизга югуриб чиқиши, тиззаларингизни маҳкам қучоқлаши наҳот хушингизга келтирмаётган бўлса. Ўйлаб кўринг, болага бобо-бувисидан ҳам кўра сизнинг меҳрингиз керак!

"Янги ойи олиб келдим...”

– Муроджон хотини билан ажрашгандан кейин 11 ёшли ўғли у билан қолган. Орадан бир йил ўтиб, дадаси уйлангач бола қандайдир одамовироқ бўлиб қолди. Янги келинчак ҳарчанд у билан яқинлашишга ҳаракат қилмасин бола бефарқлик билан жавоб қайтаради...

– Кўп оталар агар фарзандлари улар билан бирга қолган бўлса, уйлангач "Мана энди боламга қарайдиган одам бор” дейдиларда, эътиборларини бироз камайтирадилар. Биринчи хато ҳам айнан мана шундан бошланган.

Маслаҳат: Иккинчи турмушингиздаги аёлингиз болангиз билан ҳарчанд яқинлашишга уринмасин унга сизнинг меҳрингиз ва эътиборингиз керак. Бир йил аввал бирга дарс тайёрлаб, сайрга чиқардингиз. Энди эса бу ишни аёлингизга ташлаб қўйгансиз. Болангиз ўзини ёлғиз, кераксиздек ҳис этаяпти. Учалангиз бирга сайрга чиқинг, дарс тайёрланг, суҳбатлашинг. Ўғлингиз ўзининг ҳамон суюкли ва азиз эканлигин ҳис этсин.

"Бу кишини энди дада дегин...”

– Роҳиланиннг онаси "Бу кишини амаки дема, дадажон дегин” деб уқтиради. Аммо қизчанинг бундай дегиси йўқ.

– Турмушга чиқиб келин бўлганимизда танимаган-билмаган инсонларни "Ойижон, дадажон” деб чақиришга ўргангунимизча қандайдир бир тўсиқни енгиб ўтишимизга тўғри келади. Ваҳоланки қайнона-қайнотани нима сабаб шундай деб аташимиз кераклигини яхши биламиз. Биз катталаргаки осон бўлмаганда, болалардан нимани истайсиз. Ҳохлайсизми йўқми боланинг ўз отаси унинг учун ягона! Қалбан у ҳеч қачон бошқасини тан олмайди.

Маслаҳат: Қанотингизга олган бола сизни она ёки ота деб чақиришини истасангиз, ундан буни талаб қилманг. Аксинча шундай ҳаракат қилингки, меҳри тушиб ўз ҳохиши билан "ойи, дада” десин. Аммо ҳаракатларингиз фақат сўз билан чегараланиб қолмасин. Бола учун қадрдон инсон бўлишга ҳаракат қилсангиз сиз томонга қадам ташлашдан чўчимайди.

"Болаларни кўрсатмайман!”

Гулноранинг турмуши бўлмай, учта боласи билан ажрашди. Аммо болаларини отаси билан кўриштирмайди. Шуни деб, ҳар дам олиш куни жанжал тўпалон...

– Кўпинча аламзада бўлган аёллар шу тариқа эрларидан ўч олиш ёки жазолаш  мақсадида болалардан фойдаланишади. Аммо бу мутлақо нотўғри!

Маслахат: Эр-хотин муносабатларига болаларни аралаштирманг. Эрингизга жаҳл қилиб, болаларингизни ҳам қийнаб қўясиз. Ахир эт билан тирноқни бир-биридан ажратиб бўлмайди. Эрингиз сиз учун энг разил инсон бўлса ҳам, болаларингизнинг отаси. Уларга дадасини ёмонламай, учрашишлари учун имконият беринг. Йўқса, бир кун келиб болаларингизнинг таъна-дашномаларига учрашингиз ҳеч гап эмас.

Менинг ҳақиқатим:

Мархабо, 32 ёш:

— Ёшим ўттиздан ошганда 3 та боласи бор тул эркакка тушмушга чиқдим. Болалар билан муроса қилишимиз осон бўлмади. Эрим билан ёлғиз қолишимизни исташмас, "Дада сиз билан ухлаймиз” деб хархаша қилишарди. Сабр қилдим. Охир айёрликка ўтиб, "Мен ҳам сизлар билан ухлайман, сизлар билан бирга бораман, менга ҳам ўргатинглар” қабилида иш тутиб, болаларнинг меҳрини қозонишга эришдим.

Сурайё, 35 ёш:

— Эрим бир кун барибир бегоналигини кўрсатади деб ҳавотирда юрардим. Ҳар бир ҳаракатидан шубҳаланиб, ўғлимни ёлғиз қўймасдим. Бу ишларимни сезган эрим "Мен ўтмишингни борича қабул қилиб, сенга уйланганман” дея тушунтиргач, хавотирларим ўринсиз эканлигига ишона бошладим. Эримга ишондим. Ҳозир уларни кўрган борки ҳақиқий ота-бола деб ўйлайди.

Малоҳат,45 ёш:

— Бўйи етган учта болани бағримга олиб, оналик қиламан деган хаёлларимни рўёбга чиқариш учун икки йил кетди. Болалар онасининг суратларини қучиб, ухлаб қолишганини кўрганимда ўзимни айбдордек ҳис этардим. Уларнинг менга кўникишлари, ишонишлари учун вақт кераклигини билиб, сабр қилдим. Таъна-дашномларига бардош берганим учун ҳам хозир "Опажон” деб истиқболимга ошиқишади.

Наима, 28 ёш:

— Эримнинг биринчи турмушидан иккита ўғли бор. Доим уларни кўргани борса, собиқ хотини билан ҳам кўришади, деб турли хаёлларга борардим. Бир неча жиддий жанжаллардан сўнг, хадеб гина қилаверсам, ҳақиқатан эрим мени ташлаб кетишини тушуниб, ўзимни қўлга олдим. Хозир собиқ хотини ҳақида умуман гапирмайман, болаларни олиб келганларида бирга овқат пиширамиз, кетар пайтлари "Ойингизни сўраб қўйинг” дея хайрлашаман. Эрим ҳам мендан мамнун.

Дилдора Юсуфбекова

Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot darakchi.uz dan olindi!

< ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:

Супер Новости:
Категория: BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA | Просмотров: 61 | | Теги: #habarlar, #uznews, #новости, #newsuz, #Yangiliklar, #ahborot, #Yangilik, #news, #xabarlar | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email:
Подписка:1
Код *:

Вход на сайт
Логин:
Пароль:
Корзина
Ваша корзина пуста
Malumot Izlash
-------


Yangi Musiqalar:

FOYDALI MASLAHATLA
BEPUL REKLAMA
Hazil;)
>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Сентябрь 2016  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930
Архив записей
Друзья сайта
  • www.SheJoT.CoM
  • www.BePuL.NeT
  • UzbKino.NeT
  • Zustars.BiZ
  • Turk-Film.com

  • Copyright Zamonaviy.com © 20014-2016