Пятница, 2016-12-09, 5:53 AM
www.Zamonaviy.CoM
Приветствую Вас Гость | RSS

Меню сайта
Категории раздела
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [0]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [2907]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [237]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [66]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [0]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [1598]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [2677]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [24]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [4576]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [644]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [1985]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [117]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [162]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [90]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [752]
Заработок в интернете / Pul ishlash [0]
Pazandachilik / Кулинария [91]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [670]
Восстановление данных - Программы [0]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [1]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [7]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [0]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [66]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [15]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [48]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [0]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [0]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [0]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [0]
Android .apk o'yin va dasturlasr / Игры на андроид, скачать игры для android бесплатно [161]
Mobil java o'yinlar / Скачать Java игры на телефон [64]
Интересные факты: Знаете ли вы, что? [105]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ ) [9]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ )
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 446
Статистика


waplog

Онлайн всего: 77
Гостей: 76
Пользователей: 1
Ailadal
Главная » 2016 » Ноябрь » 29 » Эримнинг маъшуқаси ўзидан йигирма ёш катта…

7:49 PM
Эримнинг маъшуқаси ўзидан йигирма ёш катта…
Сарлавҳани кўриб, ҳайрон қолгандирсиз? Ҳа, бу ҳақиқат, аччиқ ҳақиқат. Аммо мен ҳозир дарди ҳол қилиб, кундошиму эримга тош ёғдирмоқчимасман. Эрим уч болани тирик етим қилиб, ўзидан йигирма ёш катта аёлнинг этагини тутиб кетиш сабабларини айтмоқчиман. Зеро, яна кимдир мен каби тақдир қозонида куйиб қолмасин...

Турмуш ўртоғим билан совчилар орқали танишганмиз. Ота-онам маҳаллага бориб суриштиришганида қўшнилар «Яхши оила, йигит ҳам ёмонмас», дейишган. Шу билан тўйимиз бўлди.

Зафар ака оилада учинчи фарзанд, икки опаси, икки укаси бор. Қайнонамнинг эримга ҳомиладорлиги жуда оғир кечган. Устига-устак, чақалоқ ўпкасида нуқсон билан дунёга келади. Шу сабаб ўн бир ойлик бўлгунча шифохонада даволанган. Бу орада катта қизлар сариқ касалигига чалинишгану қайнонам гўдагини шифохонада қолдириб, қизларини даволатади. Боланинг ҳолидан эса қайнотам хабар олиб турган. Кейин онаси яна ҳомиладор бўлиб, ўғилли бўлади. Хуллас, эримга оилада чақалоқлигидан эътибор кам қаратилган. Ота-онаси бошқа фарзандлари билан андорман бўлишгани сабабми, у киши анча безори бўлиб улғаяди. Мактабда баҳолари аъло бўлса ҳам, тартибсизлиги туфайли доим муаммолар гирдобида юрган. Ота-онасини мактабга йиғилишга чақиртиришса, «Яна гап эшитамиз, бу боланинг дастидан ҳеч тинчлик йўқ», дея боришмаскан.

Ўсмир ёшларида зарарли одатлар билан шуғулланган эрим, ҳатто, наша ҳам чекиб кўрган. Маҳалла нозири огоҳлантириш берса, қайнонам: «Бу бола эмас, бошга битган бало» деб қарғашдан нарига ўтмайди. Оқибатда эса ҳам эътиборсиз қолган, ҳам аламзада бола ҳаётга нафрат билан қаровчи йигит бўлиб вояга этади. Олий ўқув юрти имтиҳонларидан ўтади, лекин ўқишни ташлаб кетади. Бир ташкилотга оддий ишчи бўлиб жойлашадию, бир-икки сўм пул топиб, уйидагиларга умуман ҳисоб бермай қўйган. Аслида уни тергашмас,  кечалари уйга келмаса, хавотирланишмас эди..

Тўғри, эрим менга уйланган пайтлари анча босилиб қолганди. Аммо бора-бора яна эски ҳолига қайта бошлади. Бирор марта менга қўл кўтармаган. Болаларимизни ҳам еру кўкка ишонмасди. Уйда ота-онаси билан жанжаллашса, алам билан уйдан чиқиб кетар, шу билан эртаси ёки кейинги кун кириб келарди. Мен ҳам «Турмуш ўртоғим озгина асабий-да», деб ўзимни ўзим овутиб яшаганман. Жанжалларнинг олдини олишга ҳаракат қилишларим, шу уйда тинииб-тинчиб кетай дея уринишларим бир кунда якунига этди. Ўша кун эрим юзидаги ниқобни сидириб ташлаб, ширин қилишга уринаётган аччиқ турмушимни заҳарга айлантирди.

Ёз кунлари эди. Доимгидек эрталаб уйда қайнонам ва эрим ўртасида жанжал чиқди. Зафар ака онасини болаларини ажратишда айблади. Қайнонам эса «Хотининг билан болаларингни олиб уйдан кет! Ёшинг ўттизга яқинлашаяптию ҳамон боқимандасан!» деб уришди. Бу гаплардан кейин жаҳл билан уйдан чиқиб кетган эрим бўкиб ичган. Аламзадалик эса кечга бориб қувончга айланган. Сабаби Зафар аканинг ўзидан йигирма ёш катта маъшуқаси  қирқдан ошганида унга қиз фарзанд туғиб беради. Андишани ҳам шаробга қўшиб ичворган эрим туғуруқхонага бориб, худди илк марта ота бўлгандек хурсанд кайфиятда ҳаммага суюнчи улашган. Шифохонада ишлайдиган дугонам дарров мендан ҳам «суюнчи» олди. Олдинига «У-бу қариндошимизмикан ёки ўртоғининг хотини туғдимикан? Бирор англашилмовчиликдир?..» деб ўйладим. Йўқ! Яна бир қизли бўлган ота уйга хон юриш қилиб кириб келганида ҳаммасининг ҳақиқатлиги исботини топди. Зафар ака ҳовлини бошига кўтариб, қувончини биз билан баҳам кўрди. Қайнонам «Охири ўша хотин туғиб ҳам берибди-да!» деб қарғашга тушди. Мен эса тош қотдим. Тўғри, шу кунгача у кишининг хиёнатларини сезардим. Неча бор уйга аразлаб кетдим. Икки норасидам учун қайтардим доим. Аҳвол бу даражага етиши хаёлимга ҳам келмаганди. Ёши қирқдан ошган, икки бор ажрашган, қизлари мен қатори аёл билан эримнинг дон олишиши…

Йўқ, бунга чидаб бўлмасди. Аросатда қолдим. Эрим аллақачон пишиллаб ухлаб қолган, у кишидан бирор нарсани сўрашнинг фойдаси ҳам йўқ эди. Қайнонам ҳаммасини тан олди: ўғли саккиз йилдан бери ўша аёл билан юрармиш. Босилиб қолармикан, ўша билан муносабатларини узармикан деб менга уйлантириб қўйишибди. Мен эса беш йилдан буён кўрга ўхшаб яшайверибман. Эрим уйдан чиқиб кетса, кечалари уйга келмаса, қайнона-қайнотам билса, яна жанжал бўлади деб, унинг айбларини ёпиб юраверибман. Аслида ота-онаси ҳаммасидан хабардор бўлган, фақат менга ҳеч нарсани билдиришмаган. Эрталаб ҳаммасига ойдинлик киритдик. Турмуш ўртоғим кўзимга тик боқиб, кеча қизли бўлганини, унга фамилиясини ҳам беришини айтди. Мен эса ўша куннинг ўзидаёқ болаларимни олиб уйга кетдим. Мана, бир йилдан буён отамникидаман. Эшитишимча, ҳозир маъшуқасиникига бутунлай кўчиб ўтибди…

 Хўш, менинг ҳаётим барбод бўлишига, болаларим етим қолишига ким айбдор? Нима учун эрим ўзидан анча катта аёлга илакишиб қолди? Ундан нима топди эканки, ҳатто гулдек фарзандларидан воз кечди? Нега қайнота-қайнонам боласининг ҳаёти издан чиқишига бепарво қараб туришди? Икки бор эрдан ажрашган хотин нимаси билан эримни ўзига ипсиз боғлаб олди?..

Аввало, Зафар ака оиласидан меҳр топа олмаган. Болалигидан назоратсиз ўсган. Онаси безори, топганини кайф сафога сарфлайдиган ўғлидан кўра топарман-тутармон, ҳар куни қўлида бозорлику пул билан кириб келадиган фарзандлари учун кўпроқ қайғурган. Қайнотам кечалари ўғли уйга келмаса, иши кўпайиб кетгандир, ишхонасида қолгандир, дея ўзига таскин бериб қўя қолган. «Ёшгина қизга уйлантирсак, маъшуқасини эсдан чиқаради», дея кенгашган оила аъзолари.

Менимча, Зафар ака бошини силайдиган онага муҳтож эди. Ҳа, аввалига эрим ўша хотинга маъшуқа сифатида қарамаган. Унинг қиёфасида ғамхўр ва сирдошни кўрган. Ундан паноҳ топган. Аёл ҳар доим тушкун кайфиятда юрадиган йигитга эътибор беради, ҳол-аҳволини сўрайди, бошини силайди. Ишда кеч қолса, кузатиб қўйишини илтимос қилади. Кейин-кейин эримни уйига таклиф этган. Иссиқ уй, иссиқ овқат, муҳими илиқ муносабат! Чексиз меҳр, эътибор, жон қулоқ билан дардини тинглаш, «Сиз ҳақсиз!» дейишлар, кейин ўз дардини дастурхон қилиш. Турмушнинг муштлари, аёл боши билан рўзғор тебратиш, хиёнаткор, танбал эрлар тарихи… Бир эмас, икки бор турмушидан ажрашган хотин ҳақиқий эркакни орзу қилиши… Ва ўша эркак Зафар ака эканлигига шаъма қилишлар. Натижа эса… Натижада менинг ҳаётим издан чиқиб, болажонларим етим қолди. Тўғри, бу ҳам синов. Ўзимда ҳам айб бор. «Эримнинг феъл-атворини ўзгартираман» деяверганча, унинг юриш-туришини назоратга олишим керакмиди? Атрофдагиларнинг гап-сўзларига озгина эътибор қаратишим, хиёнат қилганини сезиб ҳам ичимга ютмаслигим лозим эди. Хонадонимизда фақат ота-она ва фарзанд ўртасидаги муаммолар ҳал қилинишини эмас, келиндек бир жон борлигини билдириб туришим шарт эди. «Шундоқ ҳам оиламиз нотинч», деб уларнинг тинчини ўйлаб, ўз оиламни бир четга суришим менга қимматга тушди.

Вақт ортга қайтмайди. Пешанага ёзилганидан ҳам қочиб қутилиб бўлмайди. Аммо турмушга чиқиш остонасидаги қизларга куёвнинг ўтмишини яхшилаб суриштиришлари кераклигини айтмоқчиман. Асосийси, ўғил тарбиялаётган оналар ўз боласидан эътибор, меҳр ва вақтларни аямасликларини истайман. Эртага эркатойингиз бир уйнинг беги бўлишини унутманглар, демоқчиман. Сиз тарбиялай олмаган болангизни бегона бир қиз одам қилиб беролмайди. Ахир, «Бола бошидан» деган ибора бежиз айтилмаган-да…

Шоира ВАФОЕВА қоғозга туширди

Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot darakchi.uz dan olindi!

< ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:

Супер Новости:
Категория: HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР | Просмотров: 274 | | Теги: #habarlar, #uznews, #новости, #newsuz, #Yangiliklar, #ahborot, #Yangilik, #news, #xabarlar | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email:
Подписка:1
Код *:

Вход на сайт
Логин:
Пароль:
Корзина
Ваша корзина пуста
Malumot Izlash
-------


Yangi Musiqalar:

FOYDALI MASLAHATLA
BEPUL REKLAMA
Hazil;)
>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Ноябрь 2016  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930
Архив записей
Друзья сайта
  • www.SheJoT.CoM
  • www.BePuL.NeT
  • UzbKino.NeT
  • Zustars.BiZ
  • Turk-Film.com

  • Copyright Zamonaviy.com © 20014-2016