Туркманистонлик эркак қизи ва набирасини ўлдирди. Turkmen news манбаларига кўра, жиноят узоқ давом этган оилавий можаро туфайли келиб чиққан.
59 ёшли Игор Попов Наталья исмли аёл билан муносабатда бўлган, аммо сўнгги олти ой ичида улар бирга яшамаган. Эркак ўзи ишлаган фабрикада яшаган. Манбалар унинг қизи Aнна ва 14 ёшли невараси Яна билан ўта кескин муносабатда бўлганлигини маълум қилишди.
15 февралга ўтар кечаси Игор Туркманистондаги «фабрика шаҳарчаси» деб номланган квартирада бўлган, у ерда унинг қизи ва икки набираси яшаган. Квартирада оилавий жанжал юзага келиб, фожиали тугаган. Баъзи манбаларда Игор қизи ва набирасини ўлдиргандан сўнг, пичоқ билан ўзининг юрагига ҳам зарба берганлиги ҳақида ёзилди.
Дастлаб Поповнинг энг ёш, уч ёшли набираси касалхонага пичоқ жароҳати билан етказилгани ҳақида хабар берилганди. Аниқлик киритилишича, қиз деярли жисмоний азоб чекмаган, гарчи у оғир стрессни бошдан кечирган бўлса-да. Можаро унинг кўз олдида содир бўлган. Шунинг учун шифокорлар уни касалхонага ётқизишга қарор қилишди. Aммо охир-оқибат қизчада фақат битта жароҳат борлиги маълум бўлди.
«Менинг билишимча, биронта танишим Игорни айбламайди, – дейди марҳумнинг оиласига яқин манба. – Унга жуда қийин эди. Қизи ва набираси уни тинч яшашга қўймади. Игор кичкина неварасига қасддан жароҳат етказмади, пичоқ унга тасодифан тегиб кетган». Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi. Ushbu ma'lumot hordiq.uz dan olindi! < ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:
Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
|