Среда, 2017-05-24, 11:49 AM
www.Zamonaviy.CoM
Приветствую Вас Гость | RSS

Меню сайта
Категории раздела
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [0]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [3285]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [314]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [73]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [0]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [1770]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [3043]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [24]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [4762]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [657]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [1987]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [119]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [162]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [101]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1063]
Заработок в интернете / Pul ishlash [0]
Pazandachilik / Кулинария [123]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [752]
Восстановление данных - Программы [0]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [1]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [7]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [0]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [101]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [17]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [48]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [0]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [0]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [0]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [0]
Android .apk o'yin va dasturlasr / Игры на андроид, скачать игры для android бесплатно [228]
Mobil java o'yinlar / Скачать Java игры на телефон [88]
Интересные факты: Знаете ли вы, что? [105]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ ) [13]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ )
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 522
Статистика


waplog

Онлайн всего: 81
Гостей: 81
Пользователей: 0
Главная » 2016 » Апрель » 3 » Эркаклар қалбини забт этишнинг 10 усули

8:54 PM
Эркаклар қалбини забт этишнинг 10 усули
Рақобат кучли бўлган шундай долғали замонда қандай қилиб эркаклар эътиборини жалб этиш мумкин? Уларга қандай аёллар ёқади? Бу савол ижтимоий келиб чиқишидан, ёшидан қатъи назар, ҳар бир аёлни ўйлантиради. Баъзида ҳаётда омади чопган, гўзал, ҳеч нарсадан камчилиги бўлмаган бизнес-ледиларнинг ёлғизлигига кўзимиз тушади. Уларнинг бахсизлигига ким сабабчи? Бу саволларга жавобни эркаклардан сўраш лозим. Улар қандай аёлларни ёқтиришларини ва бир умр бирга яшашларини билишни истасангиз, қуйидагилар билан танишинг.

"Қор маликаси”

Қандай қилиб эркак кишининг қалбини забт этиш мумкин … Бу савол эмас, балки бутун бошли бир санъатдир. Эркак кишининг диққатини жалб этиш учун гўзал бўлиш шарт эмас, бу билан гўзал аёл ёлғизликка маҳкум деган фикрдан йироқмиз. Уларнинг  каландимоғлиги ва кеккайиши энг катта хатоларидан биридир. Очиқ табассумли, самимий аёлларнинг улардан кўра имконияти каттароқ. Ёқимли табассум эркакларни ўзига жалб этса, гўзал "қор маликаси”дан таралаётган совуқлик уларни эҳтиёткор бўлишга чорлайди.

Табиийлик

Эркак кишининг кўнглини забт этишни истасангиз, у билан мулоқат жараёнида самимий муносабатда бўлишга ҳаракат қилинг. Инсониятнинг кучли жинс вакиллари билан суҳбатлашганда бор овозингизда қаҳ-қаҳ уриб кулманг, бекорчи гапларни гапирманг, аммо оғзингизга талқон ҳам солиб олманг. Улар жудаям кўп гапирадиган ва умуман камгап аёлларни ёқтиришмайди. Кучли аёлларда меҳрибонлик, нафосат етишмайди. Аммо меҳрибонликни соддалик билан адаштирманг. Ақлингизни, фаҳм-фаросатингизни суҳбатдошингиздан яширмасликка, суҳбат жараёнида ўзингизни ундан катта тутмасликка ҳаракат қилинг.

Нима ҳақда гапириш керак?

Суҳбатимиз мавзуси эркак қалбини забт этиш усуллари ҳақида кетар экан, сизга бир усулни айтиб ўтмасликнинг иложи йўқ. Эркак киши билан суҳбат қураётганда, у гапираётган мавзу сизга қизиқ туюлмаса-да, диққат билан уни тинглашга, қўллаб-қувватлашга ҳаракат қилинг. Унинг гапларини қизиқиш билан эшитаётганингизни тасдиқлаш учун сирли жилмайиб қўйинг, мавзу қизиқлигини исботлаш учун саволлар беринг. Уни тинглаб бўлгач, мавзуни қизиқроқ мавзуга алмаштиришингиз мумкин. Суҳбат жараёнида кейинги учрашувга шама қилишингиз мумкин. Масалан, тунги шаҳарни томоша қилиб, пиёда айланишни ёқтиришингизни суҳбат асносида қистириб ўтинг.

Нима ҳақда гапирмаслик керак?

Эркакда ёқимли таассурот қолдириш учун мавзу ва сўз танлаётганда эҳтиёт бўлиш лозим. Ҳеч қачон унга сийқаси чиққан, масалан, кўйлагининг чиройли эканлиги ҳақидаги мақтов гапларни, муносабатларингиз ҳақида ҳам бўлар-бўлмас сўзларни тилга олманг. Агар ўзингизни шундай тутадиган бўлсангиз, у қаршисида жиддий муносабатларга тайёр бўлмаган, танноз турганига ишонч ҳосил қилади. Эркакни ҳеч қачон бирор машҳур кино қаҳрамон ёки актёр билан таққосламанг. Ҳайратланганда ҳам унинг ташқи қиёфасидан эмас, қобилияти, истеъдоди, ҳаракатларидан ҳайратланинг. Эркаклар ақллилик қилган аёлдан кўра, уларни мақтаган аёлни ақлли деб ҳисоблашади. 

Нима учун ташқи қиёфага эътибор бериш лозим

Кўпчилик ёшлар ичидагидан кўра маҳсулотнинг устки ўрами катта аҳамиятга эга деб ўйлашади. Аммо ўзига жуфт танлаётганда бу қоидага амал қилмаслик керак. Баъзида қиз боланинг ташқи кийимига қараб, йигитлар унинг ички дунёсини билиб олишади. Йигит гўзал қизни севиб қолиши шарт эмас, аммо унинг ташқи қиёфаси танишиш учун баҳона бўлиши ва биринчи планга унинг ташқи қиёфаси эмас, феъл-атвори чиқиб қолиши мумкин. Қиз модель бўлмаса ҳам, ораста, ўзига эътиборли бўлса, нур устига аъло нур бўлади.

Биринчи учрашувдаги хатолар

Агар илк учрашувингиз сўнгги учрашувга айланмаслигини истасангиз, қуйидаги хатоларга йўл қўймасликка ҳаракат қилинг. Учрашув учун танлаган кийимингиз жудаям башанг ва очиқ-сочиқ бўлмасин. Энг аввало қўлларингиз, тирноғингизга эътиборли бўлинг. Сепган атирингизнинг ҳиди ҳам жуда ўткир бўлмасин. Ҳаяжонланиб, ўзингизни йўқотиб қўйманг. Биргина сирли табассум ҳаяжонни йўқотишга хизмат қилиши мумкин. Учрашув олдидан миянгиздан барча салбий ўй-фикрларни, ёмон хаёлларни ҳайданг. Ёқимли овозда, лабингиздан табассум аримаган ҳолда суҳбатга киришинг.

Ўзингизга ишонинг

Эркак кишига ёқиш учун унга ўзингизнинг ҳам, унинг ҳам камчиликларини дастурхон қилманг. Аксинча, ўзингиздаги ноёб фазилатлар ҳақида гапиришга ҳаракат қилинг, чунки эркаклар ўзига ишонган аёлларни жуда ҳурмат қилишади. Ўзингизга бўлган ишончни амалий машғулотлар мустаҳкамлайди. Чиройли кийинган, ўзингизга оро берган ҳолда кўзгу қаршисига келиб, барча ижобий фазилатларингизни қайта-қайта такрорланг. Масалан, кўзларингизнинг чиройлилиги, қанчалик истеъдодли эканлигингиз ҳақида гапиринг. Ҳар куни шу сўзларни такрорлашдан чарчамасангиз, албатта у ижобат бўлади. Чунки хаёллар моддийлашиш хусусиятига эга. Ўзингизни шундай тутингки, йигит сизни йўқотишдан қўрқиб яшасин.

Рашк

Рашк ҳар бир инсонга хос туйғу. Фақат ҳаммаси меъёрида бўлгани маъқул. Агар йигитингиз ўта рашкчи бўлса, у билан бирор тадбирга борганда эҳтиёт бўлишингизга тўғри келади. Кўпчилик рашк қилдими, севади деб ўйлайди, аслида рашк инсонинг ўзига бўлган ишончсизлигидан келиб чиқади. Эркак кишининг рашки кўп ҳолларда ажрашишга олиб келади. Агар у бадавлат инсон бўлмаса, уни бахт пулда эмаслигига ишонтиринг.

Бироз сирли бўлинг

Баъзан ҳаддан ортиқ меҳрибонлик ва жонкуярлик ҳам эркак кишининг меъдасига тегиши мумкин. Агар уни хафа қилиб қўйсангиз, кечирим сўрашдан уялманг. Унинг буйруқларига сўзсиз бўйсунсангиз-да, баъзан ўз фикрингизни билдиришдан қўрқманг. Эркак киши сизни тўлиқ билиб олмаслигига, сирли томонларингиз бўлишига интилинг. У ҳар доим сизни кашф қилишга интилиб яшасин. Орангизда қандай низо, жанжал чиқмасин, ҳар қандай шароитда ҳам У ғалаба қозониши лозим.

Ёқимли чеҳра

Ёнингизда эркак киши ўтирганда ҳеч қачон ғамга ботманг, бўлмаса у "мен билан бўлгани учун ўзини бахтсиз ҳис қиляпти” деб ўйлаши мумкин. Ҳар қандай шароитда ҳам хушчақчақ бўлишга ҳаракат қилинг. Лабидан табассум аримайдиган аёл ёнида ҳар қандай эркак ўзини бахтли ҳис қилади. Аммо елкангдан рўзғор ва бошқа ташвишлар босиб турганда бунга қандай эришиш мумкин деб савол беришингиз мумкин. Биринчи галда хурсанд бўлишингизга нима халақит қилаётганини аниқлаб олинг. Агар бунга ташқи қиёфангиз сабаб бўлаётган бўлса, ташқи қиёфангизга эътиборли бўлинг, мабодо гап ишингизга тааллуқли бўлса, карьеранингиз ҳақида ўйлаб кўринг. Ҳеч қачон олдингизга эришиб бўлмайдиган мақсадларни қўйманг. Ҳамма нарсанинг яхши томонларини кўришга интилинг. Ахир бежизга "Ҳикмат излаганга ҳикматдир дунё, иллат излаганга иллатдир дунё”, дейилмаган.

Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot darakchi.uz dan olindi!

< ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:

Супер Новости:
Категория: Foydali maslahatlar / Полезны советы | Просмотров: 582 | | Теги: Yangilik, newsuz, uznews, xabarlar, habarlar, Новости, Yangiliklar, ahborot, news | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email:
Подписка:1
Код *:

Вход на сайт
Логин:
Пароль:
Корзина
Ваша корзина пуста
Malumot Izlash
-------


Yangi Musiqalar:

FOYDALI MASLAHATLA
BEPUL REKLAMA
Hazil;)
>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Апрель 2016  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930
Архив записей
Друзья сайта
  • www.SheJoT.CoM
  • www.BePuL.NeT
  • UzbKino.NeT
  • Zustars.BiZ
  • Turk-Film.com

  • Copyright Zamonaviy.com © 20014-2017