Пятница, 2018-11-16, 4:18 AM
www.Zamonaviy.CoM
Приветствую Вас Гость | RSS

Меню сайта
Категории раздела
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [0]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [5432]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [560]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [94]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [16]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2170]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [3589]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [24]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [5703]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [790]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [1997]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [131]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [218]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [108]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1538]
Заработок в интернете / Pul ishlash [1]
Pazandachilik / Кулинария [201]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [1130]
Восстановление данных - Программы [0]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [1]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [7]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [0]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [101]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [17]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [48]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [0]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [0]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [0]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [0]
Android .apk o'yin va dasturlasr / Игры на андроид, скачать игры для android бесплатно [338]
Mobil java o'yinlar / Скачать Java игры на телефон [122]
Интересные факты: Знаете ли вы, что? [105]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ ) [26]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ )
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [26]
HIDOYAT SARI / ҲИДОЯТ САРИ [60]
Hidoyat sari / ҲИДОЯТ САРИ / IBRATLI / ISLOM / HADISLAR
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО [244]
Salat tayyorlash / Mazali salatlar retseptlari [3]
salat tayyorlash sirlari, antiqa salatlar qilish, salat qilishni organish, pazandalik sirlari, salatlarni qanday tayyorlaydi, yangicha salatlar, 2017 2018 salatlar,
Tort qilishni o'rganish / Tort tayyorlash retseptlari / Tort tayyorlash sirlari [0]
tort qilish, tortni qanday tayyorlaydi, pishiriqlar qilishni o'rganish, yangicha tortlar qilish sirlari, ajoyib malumotlar, to'rt tayyorlash sirlari, o'rganish, tort kursiga
Mazali shirinliklar tayyorlash / Pishiriqlar qilishni o'rganish [8]
shirinliklar tayyorlash, pazandalik sirlari, ayollar oshxonasi, pishiriq qilishni o'rganish, pazanda o'quv kurslari, mazali pishiriq, mazali shirinlik tayyorlash, sherlar.net. ... Soqol o'stirish uchun nima qilish kerak (yigitlarga maslahatlar)
ISLOMIY MARUZALAR / ИСЛОМИЙ МАРУЗАЛАР / МАРУЗАЛАР [13]
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 647
Статистика



Онлайн всего: 57
Гостей: 57
Пользователей: 0
Главная » 2018 » Март » 13 » Эркаклар учун махсус: аразлаган аёлларни уйга қайтариш операцияси


10:13 AM
Эркаклар учун махсус: аразлаган аёлларни уйга қайтариш операцияси
— Аёлим билан бир-биримизга кўнгил қўйиб турмуш қурганмиз. Ўн йиллик турмушимиз давомида икки фарзандлик бўлдик. Охирги пайтларда қайнотам-қайнонам, қайнакам оиламизга аралашадиган одат чиқаришди. Бир ярим ой олдин эса аёлим болаларни олиб уйига кетиб қолди. Энди ота-онаси мени у билан гаплаштирмаяпти. Борсам, уйидан чиқаришмайди. Икки-уч бор одам юбордим, фойдаси йўқ. Нимамиш, Россияда ишлаган пайтларим қизлар билан юрганмишман. Ҳар ой уйга пул жўнатиб турган бўлсам... Агар қинғир йўлларга юрганимда уларга пул жўната олмасдим-ку! Онам ҳам етмишга кириб қолди. Уларнинг парваришига одам керак. Қолаверса, болаларимни соғиндим. Ажрашишни истамайман, хотинимни қандай қилиб уйга қайтарсам бўлади? Аёл киши рўзғорнинг бор-йўғига кўниб, чидаб ўтириши керакмасми?

А. Фарғона вилояти


Эътибор берган бўлсангиз, кейинги икки-уч сонимизда уйдан кетиб қолган келинларнинг қайноналари, турмуш ўртоқларининг мурожаатлари кўпайган. Байрам арафасида руҳшунос Барно ИЛҲОМОВА билан бу муаммонинг ечимини излаб кўришга аҳд қилдик.

«Хотиним нега ажрашаманга тушиб қолди, тушунмайман?! Ҳе йўқ-бе йўқ уйдан кетишининг сабаби нима?»

Сизни ҳам шу савол ўйлантираяптими? Келинг, гапнинг индаллосини айтамиз: ҳеч бир аёл яхши ҳаётини ташлаб, икки-уч боласини этаклаб, ота уйига кетиб қолмайди. Ахир уйдан аразласа ҳам, қарорида қатъий қолиб ажрашса ҳам, сиздан кўра кўпроқ жабр кўрадиган у. Ота-онасининг уйига бориб яшаш осонмас. Чиққан қиз чиғириқдан нари. Ота-она, ака-ука, янга-келининг қўлию қовоғига қарашга мажбур бўлади. Болаларнинг тарбиясию таъминоти учун ўзини ўққа-чўққа уриши керак. Гарчи қирқ жони бўлса ҳам, бошида паноҳи бўлмаса, нозик хилқат эгасига ёлғиз рўзғорнинг аравасини судраш, болаларни катта қилиш оғирлик қилади. Хўш, нега шунча қийинчиликни била туриб бунга жазм этишади?

Тўғри, орамизда ҳаётга енгил қарайдиган аёллар ҳам бор. Аммо кўпчилик сабр косаси тўлмагунча сабр қилади. Ҳар ненинг чегараси бўлгани каби аёлнинг ҳам метин иродаси чегара билади.

Сиз аёлингизнинг уйдан кетишининг сабабларини излаяпсизми? Тўхтанг, бир ўзингизга назар солинг. Сиздан ўтган хатоликлар ҳам бордир. Ахир оила мустаҳкамлигига аёл ҳам, эркак ўз ҳиссасини қўшиши керак — 50/50! Унинг деворлари дарз кетишида эса сизнинг ҳам ана шундай «ҳисса»нгиз бор.

«Чидам нелигини билмайди. Рафиқам ношукр!»

Айрим эркаклар аёлига ана шундай айб қўйишади. Биз — аёлларнинг сабри қошида аслида тоғлар тиз чўкади. Баъзида шошқалоқлик қилишимиз мумкин, аммо гап оила, болалар келажаги ҳақида кетганида тишни тишга қўя оламиз. Аммо қачонгача? Танбал эр нуқул жамиятни ва бошқаларни айблаб оила фаровонлиги учун ҳаракат қилмаса ҳам, хиёнаткор эркак вафо нелигини унутса ҳам, чидаш керакми? Вақтида дазмол қилинмаган кўйлак ёки тайёр бўлмаган овқат учун аёлига қўл кўтаришгача борадиган эркаклар йўқ эмас-ку?! Ҳурматли жаноблар, аёлингиз сабр қилишини истасангиз, унинг сабрига яраша ҳаракатда бўлинг. Хотиним рўзғорнинг кам-кўстига кўнмаяптими, дея дарров уни ношукрликда айбламанг-да, кечагидан кўра кўпроқ меҳнат қилинг. Аёллар табиятига хос нолиш, кўз ёш тўкишларни камчилик сифатида қабул қилманг. Сиз уни овутиб, ҳали ҳаммаси яхши бўлишига ваъда берсангиз ва албатта, лафзингизда турсангиз, у ҳам сизни илҳомлантириб туради.

«Ота-онаси оиламизга аралашаверади? Энди эса уларнинг панасига яшириниб ўтирибди...»

Қайнота-қайнонангиз ўз-ўзидан сизнинг турмушингизга бош суқмаган бўлиши аниқ. Демак, оила қўрғони деворларини мустаҳкамлаб олмагансиз. Аёлингизга ё суянчиқ бўлолмаганингиз, ё уни тушунмаганингиз, ё руҳий, моддий эҳтиёжларини қондира олмаганингиз учун ота-онасидан ёрдам олиш барорабарида уларни турмуш аталмиш ғорингизга олиб кирган бўлиши мумкин. Шу ўринда эҳтиёж нима деган саволга жавоб бериб ўтсак.

Эҳтиёж, бу — қондирилиши керак бўлган истак. Дейлик, сиз чанқадингиз, сув ичмасангиз бўлмайди,бу — эҳтиёж. Ёки кўнгилингиз кабоб тусаяпти. Аммо унинг ўрнига бир коса мастава ичсангиз ҳам, қорнингиз тўяди, бу — хоҳиш.

Аёлларнинг ҳам ўзига яраша психологик ва моддий эҳтиёжлари бор. Уларнинг бўш ўрнини тўлдирмасангиз, одатда ота-онасига юзланишади.

Юқоридаги мурожаат эгаси хорижда ишлаган пайти қайнота-қайнонаси қизларининг турли муаммоларини ҳал қилиб берган бўлишлари мумкин. Балким куёв хориждан қайтгач ҳам қизининг рўзғорининг катта-кичик ташвишлари уларнинг бўйнида қолгандир? Бу бизнинг тахминларимиз, холос. Аммо бир нарса аниқки, сизнинг оилангизга қайнота-қайнонангизнинг аралашиши бесабаб эмас. Ва бунга ўзингиз ҳам қайсидир маънода йўл очиб бергансиз.

Иккинчи савол — нега айрим аёллар ота-онасининг орқасига яшириниб олишади?

    Турмуш ўртоғига ҳеч қандай гап таъсир қилмагани, оилани асраш учун курашишдан чарчагани учун.
    Ота-онасининг олдида боши эгик, тили қисиқ бўлгани туфайли.
    Бор-кел ўйинларидан безгани учун. Яъни эрининг ёлғон ваъдаларига учиб уйига қайтади-ю, яна кўп яшамай, эски ҳаммом — эски тослигига амин бўлиб, ота уйига равона бўлади.

Аммо ўзи икки-уч боланинг онаси бўлган аёлнинг бу ҳаракати замирида қандай омил ётса-да, битта нарса бирлаштириб туради — муаммони ўзаро ҳал қила олмаслик, ўзининг нима исташини билмаслик.

«Мен ажрашишни истамайман!!!»

Эркаклар мурожаатини шундай якунлашини эшитиш албатта, яхши. Иложи борича оилани асраб қолиш керак! Бироқ нима учун ажрашишни истамайсиз — гап ана шунда. Чунки сабаблар оқибатларни юзага келтиради. Дўппини ерга қўямиз-да, бир мулоҳаза қиламиз. Оилангизни асраб қолишдан мақсадингиз нима?

    Умр йўлдошингиз билан умргузаронлик қилиш, қўша-қариш.
    Болаларингизни соғлом муҳитда катта қилиш.
    Оила аталмиш муқаддас қўрғонни асраш. 

Ёки:

    Онангизнинг парваришига одам кераклиги.
    Рўзғор ишлари қолиб кетаётгани.
    Энди янги оила қуриш масъулиятини олишни истамаслик. 

Мана шу санаб ўтилган мақсадларни белгилаб чиқинг ёки давом эттиринг. Бу ўзингизни тушунишга ёрдам беради. Агар иккинчи бўлимдаги сабаблар сизда кўпроқ кузатилаётган бўлса, яъни оила қадриятларини англамас экансиз, у омонатлигича қолаверади.

«Қандай ярашай???»

Бахтингизга 8 март — Халқаро хотин-қизлар байрами арафасидамиз! Демак, отни қамчиланг. Йилда бир бўладиган шодиёна ҳаққи аёлингизнинг камчиликлари, хатоларига кўз юминг. Ўзингизникиларни тўғирлаш учун эса, аввало, ўзингизга сўз беринг. Энди иложи борича, имкон топиб, рафиқангизнинг бир ўзини ресторан ёки қаҳвахонага таклиф қилинг. «Қачондан бери иккимиз ёлғиз байрам қилмаган эканмиз, у-бу жойларга бормаганимизга ҳам анча бўлибди. Истасанг, гаплашиб оламиз, ёки шунчаки ўтирамиз», денг. Ота-онаси учраштирмайди, гаплаштирмайди деган баҳоналар сизга асло ярашмайди. Ресторан ва қаҳвахоналарда байрам куни одам гавжум бўлади, бу ўз навбатида ўртада эски гаплар эсланиб уриш чиқиб кетишининг олдини олади. Болажонларингиз онасининг қўлларига гул тутқазгач, оилавий муаммоларни эсламай туринг. Чиройи очилгач, оилангизни асраб қолишни чин дилдан исташингизни айтинг. Огоҳлантириб ўтамиз — болаларни ўйлайлик, қўни-қўшни нима дейди, ёшимиз ўтиб кетаяпти, деган гапларни тилга олманг. «Сени севганим, сендек аёлни ҳеч қаердан топа олмаслигимни билганим учун ярашмоқчиман!» денг. Энг тез таъсир қиладиган, аёлнинг юрак-юрагига етиб борадиган гап шу. Агар ўз талаблари, истакларини айтса, кўнглини бўшатиб олсин. Тинглашни, эшитишни ва ёрқин келажакка уни ишонтиришни билинг.

Мабодо, аёлингиз учрашувга розилик бермаса, ундан хафа бўлмасдан, байрам куни гул ва ширинлик кўтариб тўғри кириб боринг. Ишонамиз, оилани асраб қолиш йўлида бундай имкониятни қўлдан бой бермайсиз!

Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot qalampir.uz dan olindi!

< ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:

Quyidagi yangiliklarni o'qing dod devorasiz:
Категория: Foydali maslahatlar / Полезны советы | Просмотров: 188 | | Теги: #newsuz, #habarlar, #news, #ahborot, #Yangilik, #xabarlar, #uznews, #Yangiliklar, #новости | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email:
$SMILES
Подписка:1
Код *:

Вход на сайт
Логин:
Пароль:
Корзина
Ваша корзина пуста
Malumot Izlash
-------


Yangi Musiqalar:

FOYDALI MASLAHATLA
BEPUL REKLAMA
Hazil;)
>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Март 2018  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • www.SheJoT.CoM
  • www.BePuL.NeT
  • UzbKino.NeT
  • www.Sherlaruz.com
  • www.Uzstars.BiZ
  • www.Sherlar.info
  • www.Sherlar.org

  • Copyright Zamonaviy.com © 20014-2018