Понедельник, 2016-12-05, 4:36 PM
www.Zamonaviy.CoM
Приветствую Вас Гость | RSS

Меню сайта
Категории раздела
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [0]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [2900]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [233]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [66]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [0]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [1593]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [2670]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [24]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [4575]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [644]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [1985]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [117]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [162]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [90]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [749]
Заработок в интернете / Pul ishlash [0]
Pazandachilik / Кулинария [88]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [668]
Восстановление данных - Программы [0]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [1]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [7]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [0]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [66]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [15]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [48]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [0]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [0]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [0]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [0]
Android .apk o'yin va dasturlasr / Игры на андроид, скачать игры для android бесплатно [161]
Mobil java o'yinlar / Скачать Java игры на телефон [64]
Интересные факты: Знаете ли вы, что? [105]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ ) [9]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ )
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 443
Статистика


waplog

Онлайн всего: 142
Гостей: 141
Пользователей: 1
JarockOl
Главная » 2016 » Июль » 18 » Эркакни аёлдан бездирадиган одатлар

12:08 PM
Эркакни аёлдан бездирадиган одатлар
Аёл феъл-атворидаги қайси хусусиятлар эркакни чўчитиб юборади?

У сизни аллақачон севиб қолган, заргарлик дўконидан никоҳ узугини ҳам сотиб олишга тайёр, аммо қатъий қарор қабул қилишга нимадир халақит қилади. Аёл табиатидаги қайси хусусиятлар эркакнинг қатъий қарорга келишига халақит қилиши билан сизни "Rambler.ru” нашри таништиради.

Рўзғор юмушларини эплай олмаслик

Эркак киши ҳар қанча топарман-тутармон бўлиб, ресторан, кафеларда овқатланмасин у ўз оиласида, рафиқасининг қўлидан мазали таом истеъмол қилишни орзу қилади. Ҳозирги замонда аёллар ҳам пул топишда эркаклардан қолишмаяпти, аммо у бизнес-вумен бўлса-да, аввало аёл, уй бекасидир. Тўйдан кейинги илк кунларда рўзғорни эплолмаслик табиий ҳолдир, аммо кейинчалик ҳам овқатнинг тагига олиб кетиши, уйдаги бетартибликлар ҳар қандай эркакнинг жаҳлини чиқаради.

Ҳар доим нолиб, шикоят қилиш

Биринчидан, эркакнинг ўзи нолишни хуш кўради, унга ҳадеб зорланаверадиган аёл керак эмас. Иккинчидан, аёлнинг кайфияти ёмон бўлса, ўзини айбдор ҳис қилади. У ўзининг ожизлигидан, сизнинг кўнглингизни ололмаганидан депрессияга тушади. Турмуш ўртоғингизнинг бундай аҳволидан биринчи навбатда ўзингиз азият чекасиз. Ҳуда-беҳуда нолиб, об-ҳавонинг ёмонлигидан, йўлдаги тирбандликдан, табиат инжиқликларидан шикоят қилаверсангиз, эрингиз сизни жаналкаш, ношукур аёл деб ўйлаши мумкин.  Аввалига у сизни юпатишга ҳаракат қилади, аммо вақт ўтган сари у бундан чарчайди. Бундай кўнгилсиз ҳолнинг олдини олиш учун ўзингизни қўлга олинг.

Эркакни бошқалар билан таққослаш

Аксарият аёллар нимагадир турмуш ўртоғига бошқа эркакни намуна қилиб кўрсатиб, унга таъсир қилишга ўтказишга ҳаракат қилади, буни энг яхши усул деб ўйлайди. Масалан, "Қўшнимизга қаранг, аллақачон машина сотиб олди, сиз эса ҳамон эски велосипедда юрибсиз”, "Дугонамнинг эри дам олиш учун чет элга йўлланма олибди, биз эса шу яқин-ўртада ҳам дам ололмаймиз”, деб эрини эговлайди. Минг афсуски, бундай таққослашлар эркакка биз ўйлагандай таъсир қилмайди, аксинча унинг ғазабини келтиради. Агар унинг ягоналагини, бошқаларга ўхшамаслигини айтиб мақтайдиган бўлсангиз, бундан унинг боши кўкка етади. Ўзини қаҳрамон деб ҳис қилиб, сиз учун тоғни ағдаришга ҳам тайёр бўлади.

Шубҳа-гумонга тушиш, ортиқча назорат

Инсон қайси жинс вакили бўлишдан қатъи назар, ўз эркинлик ҳудудига эга бўлишни истайди. Эркак баъзан уйда ёлғиз қолишни, кўнгли тусаган иш билан шуғулланишни ёки рафиқасисиз дўстлари билан барда ўтиришни хоҳлайди. Бунинг ҳеч қандай қўрқинчли жойи йўқ. Эркаклар шубҳа қилаверадиган, унинг ҳар бир қадамини текширадиган аёлни ёқтирмайди. Агар уни хиёнатда айблайверсангиз, қилмаган иши учун туҳматга қолгандан кўра, шу ишни бажаришга ҳаракат қилади. 

Ортиқча сарф-харажат қилиш

Ҳар қандай эркак, пули бор йўқлигидан қатъи назар, ортиқча сарф-харажат қилиб, пулни кўкка совурадиган аёлни ёқтирмайди. Ҳар бир харидингиз асосли бўлиши лозим. Шопоголлик ҳеч қачон модада бўлмаган. Бу эркакнинг хасислигини белгиламайди, у сизни совғага кўмиб ташлаши мумкин, аммо ҳамма нарсанинг чегараси бўлиши лозим.

Йиғлоқилик, инжиқлик қилиш

Эркаклар йиғлаётган аёлни юпатишга ҳаракат қилиб, ўзи ҳам қўшилиб йиғласа-да, аёлларнинг кўз ёшларига тоқат қила олмайди. Йиғи бир-икки марта таъсир қилиб, эркакка ўз кучини кўрсатиши мумкин, кейин эса ... асабини ўйнайдиган бўлади.

Беҳуда рашк қилиш

Ҳамма ўзига тегишли инсонни бошқага бериб қўйишни истамайди, аммо уни уйга қамаб ҳам бўлмайди. Эркакка эркинлик, озодлик керак, бироқ бу бошқа аёлга кетиб қолади дегани эмас. Агар бўлар-бўлмасга уни тергайверсангиз, кўчада бирорта аёлга назар ташлайдиган бўлса жанжал қилсангиз, эртами-кечми турмуш ўртоғингиз ўша аёлнинг олдига кетиб қолади. Юбкадаги Отелло бўлиш, романтиликдан анча йироқдир. Бундан ташқари, рашк нафақат муносабатларга, балки соғликка ҳам путур етказади. Рашкчи аёллар аксарият ҳолларда бош оғриқдан, депрессиядан, асаб касалликларидан азият чекади.

Ғийбатчиликка мойиллик

Ҳар куни кечқурун ҳамма нарсани йиғиштириб қўйиб, телефонда дугонангиз билан соатлаб ғийбатлашадиган бўлсангиз, бу турмуш ўртоғингизга ёқмайди. У оилавий сирларни дугонангизга айтиб қўйишингиздан шубҳаланади ва кўп ҳолларда ўзининг сирларини ҳам сиздан яширадиган бўлади.

Қатъий жадвал асосида яшаш
 

Бу дунёда ҳамма нарса ўткинчи, вақти келиб, кучли эҳтирослар ўрнини маиший муаммолар эгаллайди. Айниқса аёллар бошқаришни, қайта тарбиялашни хуш кўради. Аммо эркак рафиқаси чизган чизиқ устидан юришни истамайди. Унинг олдига қатъий талаб қўйиш ярамайди, балки ҳамма нарсани ётиғи билан тушунтирсангиз, у барча айтганларингизни сўзсиз бажаради ва сиздай ақлли аёли борлигидан фахрланади.


Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot darakchi.uz dan olindi!

< ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:

Супер Новости:
Категория: Foydali maslahatlar / Полезны советы | Просмотров: 1156 | | Теги: Yangilik, newsuz, uznews, xabarlar, habarlar, Новости, Yangiliklar, ahborot, news | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email:
Подписка:1
Код *:

Вход на сайт
Логин:
Пароль:
Корзина
Ваша корзина пуста
Malumot Izlash
-------


Yangi Musiqalar:

FOYDALI MASLAHATLA
BEPUL REKLAMA
Hazil;)
>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Июль 2016  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • www.SheJoT.CoM
  • www.BePuL.NeT
  • UzbKino.NeT
  • Zustars.BiZ
  • Turk-Film.com

  • Copyright Zamonaviy.com © 20014-2016