Пятница, 2017-07-28, 10:45 PM
www.Zamonaviy.CoM
Приветствую Вас Гость | RSS

Меню сайта
Категории раздела
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [0]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [3450]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [330]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [73]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [0]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [1820]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [3149]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [24]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [4817]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [657]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [1986]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [119]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [162]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [101]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1157]
Заработок в интернете / Pul ishlash [0]
Pazandachilik / Кулинария [139]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [767]
Восстановление данных - Программы [0]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [1]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [7]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [0]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [101]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [17]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [48]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [0]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [0]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [0]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [0]
Android .apk o'yin va dasturlasr / Игры на андроид, скачать игры для android бесплатно [247]
Mobil java o'yinlar / Скачать Java игры на телефон [96]
Интересные факты: Знаете ли вы, что? [105]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ ) [13]
Moziydan sado ( TARIX ) / Мозийдан садо ( ТАРИХ )
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 542
Статистика


waplog

Онлайн всего: 125
Гостей: 125
Пользователей: 0
Главная » 2017 » Январь » 4 » Эркамисиз, серкамисиз? Ўта масъулиятли ва ўта масъулиятсиз аёлларга бағишланади

7:07 PM
Эркамисиз, серкамисиз? Ўта масъулиятли ва ўта масъулиятсиз аёлларга бағишланади
Aйримлар аёллар бор: уйга кирса аёл, кўчага чиқса эркак. Яъни рўзғорнинг бутун ташвиши зиммасида. Яна айрим аёллар бор: бозорда картошка неча пулу чироқнинг киловати қанчалигини билиш у ёқда турсин, ўғлининг кундалигига бир боқишни ҳам ўйламайди. Улар учун эр ҳамма нарсани қилиб бериши керак, ҳатто бирон тадбирга борса, тоғорасини ҳам эрлари тайёрлаб беради. Халқда «Таёқнинг боши ҳам, охири ҳам бўлма» деган нақл бор. Аёл киши оиладаги масъулият бобида олтин ўрталикда туриши учун нима қилмоқ керак? Токи у эркакка айланиб қолмасин-у, она, бека, рафиқа эканини ҳам унутмасин. Шу ҳақда гаплашамиз.

«Серка» синдроми

Бундай аёллар ҳар жиҳатдан лидер бўлишга интилишади. Йўқ, атайлаб эмас, табиатан шундайлар. Нимаики муаммо чиқмасин, ўзлари ҳал қилишга уринишади. Ёнларидаги эр шунчаки бир атрибут, холос. Бозорни ҳам ўзлари қиладилар, қарорни ҳам. Хўш, бунга ким айбдор? Аёлнинг ўзи! Эрга гапини уқдиролмайдиган, ундан оила бошлиғи қила олмайдиган аёллар ҳамма масъулиятни ўз зиммаларига оладилар. Подани ортидан эргаштириб юриш серкага ярашади, аёлга эмас. Бундан эрлар бахтли бўладими? Йўқ, албатта! Эркаклар икки тоифага бўлинади: ҲАҚИҚИЙ эркаклар ва қолганлар. Ҳақиқий эркаклар бундай аёл олдида ўзларини камситилган, ношуд ҳис қиладилар. Натижада, оилавий муаммолар келиб чиқади. Қолганлар эса шундоқ ҳам аёлнинг шўри. Лекин ўшаларни ҳам у-бу ишга жалб қилиш, елкасига оз-оздан масъулият ортиб бориш мумкин. Хўш, кимлар эрни масъулиятсиз қилади?

Эрига мунтазам пул берадиган аёллар. Эркак ўзи ишламагани етмагандек, бошқа текин даромад манбаини топиб олади, бу – хотини. Энди умуман бирон нарса қилиш ва вазиятни ўзгартиришга уринишнинг кераги йўқ. Эр кундалик харажат учун ота-онасидан пул оладиган ёш болага айланади-қолади.

Эридан совға кутмайдиган (керак бўлса, талаб қилмайдиган) аёллар. Эр аёлига атаб нимадир олиб келса, аёл уни мамнунлик билан қабул қилса, улар орасида маълум энергия алмашинуви пайдо бўлади. Бу муносабатларни уйғунлаштиради. Эр ўзини қаҳрамон ҳис қилади. Бу ҳис эркаклар учун жуда зарур, улар вақти-вақти билан қаҳрамон эканликларини сезиб туришлари керак. Эрига шундай имкониятни бермайдиган, совға олиб келса «Бекор харажат қилибсиз» деб уришадиган аёллар ўзларига ҳам, эрларига ҳам, оилаларига ҳам зиён келтирадилар.

Ҳаммасини ўзи қилишга интиладиган аёллар. Эрни дивандан турғизиб бирон нарса қилдириш – катта меҳнат. Бу аёлдан фаросат, дипломатия, айёрлик каби қатор хусусиятларни талаб қилади. Ундан кўра шартта ўзи қилиб қўяқолгани яхши-да, тўғрими? Ана шу психологик эринчоқлик кун келиб аёлларга катта зиён келтиради.

Нима қилмоқ керак?

    Эркакларда рўзғор юкининг каттароқ қисми бўлиши керак. Бу ижтимоий тенгсизлик эмас, табиат қонуни. Айрим аёллар билан эркак миллиардер бўлиб кетади, баъзилар билан эса боридан ҳам айрилади. Аёл ҳаммасини ўзи қилиши эмас, эрига қилдира билиши керак.
    Ёрдам кутишни ва сўрашни билинг. Муаммо чиқдими, ота-онангиз, опа-синглингиз, дугонангиз эмас, эрингиздан кўмак сўранг. Уни катта ишларга илҳомлантиришнинг йўлларидан бири – шу. Сизга ёрдам қилиш учун иссиқ ўрнида туриб, нимадир қилишни бошлайди, қарабсизки, у ёғи инерция бўйича кетаверади: нимадир қилаверади, қилаверади. Ишлаган эса тишлайди.
    Асабийлашманг, хотиржам бўлинг, ниятни яхши қилинг. Шу ишни мен қилмасам, эрим барибир қилмайди, деган ўйдан воз кечинг. Бироз тинчланиб, кутиб туринг, у ўрнидан албатта қўзғалади. Сабр!
    Инкор эмас, тасдиқ билан гапиринг. Шу ишни қилмасангиз, ундоқ бўлодурман, бундоқ қилодурман, деган «шантаж» ва пўписалар кутилган натижани бермайди. Шу ишни қилсак, бундоқ бўпкетамиз, фалон нарсаларга эришамиз, дея рағбатлантирувчи гаплар билан эрингизнинг зиммасига масъулиятларни юклашингиз мумкин.
    Масъулиятни оз-оздан юкланг. Мақолани ўқиб бўлибоқ бирданига ҳамма вазифани эрингизга ортишга уринманг. Мусулмончилик аста-секинлик, деганларидек, босқичма-босқич амалга оширинг, токи юки оғирлашиб бораётганини эрнинг ўзи сезмасин.

«Эрка» синдроми

Айрим аёллар эркалик менга ярашади, деб умуман улғайгилари келмайди. Кап-катта хотин икки бекат наридаги тўйхонага бориш учун такси эмас, шаҳарнинг нариги чеккасида ишлайдиган эрини чақирса, мактабдаги ота-оналар мажлисига бориш у ёқда турсин, фарзандини ўқитаётган ўқитувчининг исмини ҳам билмаса, менинг ишим бола туғиш, қолганини эрим эпласин, у эркакку, деб ўтираверса, буниси энди эрнинг шўри. Айрим аёллар улғайишни истамайдилар, жисмлари ўсса-да, психологик жиҳатдан тараққий этмайдилар. Бу айёрликми, муғомбирликми, айтиш қийин. Фақат бир нарса тайин: катта бўлиш – масъулиятларни зиммага олиш эканини бу аёллар жуда яхши тушунишади. Шу сабабли бир умр ёш бола бўлгилари келади. Лекин бу жуда хунук кўринишини билмайдилар. Бундай аёлларнинг эрлари ё ташлаб кетади, ё юриб кетади ва ё эрта ўлиб кетади (Худо асрасин!)

Нима қилмоқ керак?

Аввало, аёлнинг ўзи ўзгаришни исташи керак. Ўзгармаса, келажаги нима бўлишини англаса, албатта типирчилаб, отини қамчилаб қолади-я. Демак, эрим билан қўша қарий десангиз, қуйидаги маслаҳатларга амал қилинг:

    Нега масъулиятни зиммангизга олгингиз келмаяпти? Шу саволга жавоб изланг. Яъни муаммонинг туб илдизини топинг ва бартараф этинг. Қўрқувми, бепарволикми, эринчоқликми – нима бўлишидан қатъи назар, тан олсангиз ва ўзгаришни истасангиз, албатта, ўзгарасиз.
    Эртангизни ўйланг. Шу кетишда нима бўлишини тасаввур қилинг. Пушти кўзойнагингизни ечинг. Хўжайиним энди нима қилсам ҳам чидайди, бир умр мен билан бўлишга мажбур, деб ўйласангиз, адашасиз. Эрни на гўзаллик, на ёшлик, на фарзандлар билан ушлаб қолиб бўлади. Чунки буларни бошқа аёл ҳам бериши мумкин. Эркаклар қайси аёл ёнида ўзларини қулай ҳис қилсалар, ўшанга интиладилар. Демак, унга ҳадеб ноқулайлик туғдираверманг.
    Оз-оздан масъулиятли бўла боринг. Масалан, бу сафар ота-оналар мажлиси қачонлигини ўғлингиздан сўранг. Билмаса, ўқитувчисининг рақамини олиб гаплашинг. Қарабсизки, аста-аста мактаб ҳаётининг икир-чикирларини била бошлайсиз.
    Ўзингизни мукофотланг. Дейлик, сериал кўришни ёқтирасиз. Демак, сериални фақат бирор иш қилганингиздан кейингина кўринг. Агар режалаштирган юмушингизни бажаролмасангиз, ўзингнизни жазоланг ва ўша куни ойнаи жаҳонингизга яқинлашманг.
    Олдингизга мақсадлар қўйинг.  Шу мақсадларга эришиш йўлида ҳар куни кичик бўлса-да, қадам ташланг. Муҳими, бошлашда ва иродангизда!

Шаҳноза ТЎРАХЎЖАЕВА

Manba: Zamonaviy.CoM -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot darakchi.uz dan olindi!

< ! > DO'STLARINGIZGA YUBORING:

Супер Новости:
Категория: Foydali maslahatlar / Полезны советы | Просмотров: 121 | | Теги: #habarlar, #uznews, #новости, #newsuz, #Yangiliklar, #ahborot, #Yangilik, #news, #xabarlar | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email:
Подписка:1
Код *:

Вход на сайт
Логин:
Пароль:
Корзина
Ваша корзина пуста
Malumot Izlash
-------


Yangi Musiqalar:

FOYDALI MASLAHATLA
BEPUL REKLAMA
Hazil;)
>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Январь 2017  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031
Архив записей
Друзья сайта
  • www.SheJoT.CoM
  • www.BePuL.NeT
  • UzbKino.NeT
  • Zustars.BiZ
  • Turk-Film.com

  • Copyright Zamonaviy.com © 20014-2017